• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Коронавирус пайдо бўлиши бўйича янги назария илгари сурилди, ЖАРда аниқланган янги штамм жуда тез тарқалувчан бўлиши мумкин. Коронахабарлар

    Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, дунёда коронавирусга чалинганлар сони 217 190 410 кишига етди, шуларнинг 4 511 602 нафари вафот этган. Касалланганлар сони бўйича АҚШ (39 миллион), Ҳиндистон (32,7 миллион), Бразилия (20,7 миллион), Франция (6,8 миллион) ва Россия (6,8 миллион) энг олдинда бормоқда.

    Шунингдек, айни пайтгача бутун дунё бўйлаб 5,2 миллиарддан ортиқ дозада вакциналар қўлланилган.

    Жакартада COVID-19 пандемияси туфайли масофавий режимга ўтган мактабларда қайта очилишига тайёргарлик кўрилмоқда.

    Жакартада COVID-19 пандемияси туфайли масофавий режимга ўтган мактабларда қайта очилишига тайёргарлик кўрилмоқда.
    Фото: EPA

    Хитой Касалликларни назорат қилиш ва профилактика маркази (CDC) мутахассисларининг тахминига кўра, коронавирус Уханга музлатилган озиқ-овқат қадоқларида олиб кирилган бўлиши мумкин. Бу ҳақдаги мақола Хитойнинг Global Times нашрида эълон қилинган.

    Аввалроқ нашр мухбирлари Уханга бир неча бор ташриф буюрган ва Хитойда коронавирус билан касалланишнинг дастлабки ҳолатлари қайд этилган денгиз маҳсулотлари улгуржи бозоридаги сотувчилар билан гаплашган.

    Таниқли вирусологлар ва эпидемиологлар билан ўтказилган таҳлиллар ва интервьюлар натижасида, нашр Ухандаги эпидемия Европа ва АҚШдан импорт қилинган музлатилган озиқ-овқат маҳсулотларига алоқадор дея тахмин қилди.

    ЖССТ ва Хитой расмийларининг март ойида эълон қилган қўшма ҳисоботида COVID-19 келиб чиқишининг ушбу версияси «бўлиши мумкин» деб кўрсатилган.

    CДC вакили Ма Хуилайнинг сўзларига кўра, касалликларни назорат қилиш маркази ушбу гипотезани қўллаб -қувватлайди. «Хитойда коронавирус 2020 йилнинг апрель ойи бошида авж олганидан сўнг, вирус ёз ойларида Пекин ва Далянда қисман авж олди. Биз эпидемиологик тадқиқотлар ўтказдик ва вирус бошқа мамлакатлар ёки минтақалардан музлаткичли транспорт орқали кириб келганини тасдиқладик», — деди у.

    «Октябрь ойида касалликнинг Шандун провинциясидаги Циндао шаҳрида авж олиши ушбу гипотезани яна бир бор тасдиқлади, чунки коронавирус музлатилган озиқ-овқат қадоқларидан топилган», — дея қўшимча қилди эксперт. CDC вакиллари коронавируснинг бу тарзда юқишини кузатиш учун глобал ҳамкорлик механизмини яратиш зарур деб ҳисоблайди.

    Мавзуга доир: АҚШ разведкаси коронавируснинг сунъий яратилгани бўйича далиллар топмади. Бироқ ҳамон вирус Ухань лабораториясидан «сизиб чиққан» деган фикрни истисно қилмаяпти

    Жанубий Африка Республикасида аниқланган C.1.2 коронавирус штамми COVID-19 нинг «тарқалиш тезлигини оширган» бўлиши мумкин.

    ЖАРдаги тадқиқотлар шуни кўрсатадики, янги C.1.2 штаммида кўп сонли мутациялар мавжуд. Янги штаммнинг мутациялари унга «тез тарқалиш қобилиятини» беради, шунингдек антитаналарга қаршиликни кучайтиради. COVID-19 га қарши мавжуд вакциналари C.1.2 га қарши самарали бўладими-йўқми номаълум.

    ЖАРда C.1.2 штамми биринчи марта май ойида Мпумаланга ва Гаутенг провинцияларида топилган. 13- августга ҳолатига кўра, янги штамм ЖАРдаги тўққиз вилоятдан олтитасида қайд этилди, шунингдек у Конго Демократик Республикаси, Португалия, Янги Зеландия, Швейцария ва Маврикийга кириб келди.

    C.1.2 штамми 2020 йил ўрталарида ЖАРда устувор бўлган C.1 штаммидан пайдо бўлган мутация. Айнан ЖАРда биринчи марта бета штамми кашф қилинганди, у ҳозирда олимларни ташвишга соладиган штаммлар тоифасига киради.

    Мавзуга доир: Африка ривожланган давлатлардан коронавирусга қарши вакциналарнинг ортиқчасини беришни сўради

    Европа Иттифоқи АҚШдан келувчилар учун Иттифоқ ҳудудига киришни чеклади. Европа Иттифоқи Кенгаши COVID-19 пандемияси пайтида Евроиттифоққа эркин киришига рухсат берилган мамлакатлар рўйхатидан бир қатор давлатларни, жумладан АҚШни ҳам чиқариб ташлади.

    «Исроил, Косова (қисман тан олинган республика), Ливан, Черногория, Шимолий Македония Республикаси ва АҚШ рўйхатдан чиқарилди», — дейилади кенгаш хабарида.

    Агар бирор мамлакат Европа Иттифоқининг COVID-19 бўйича «хавфсиз» давлатлар рўйхатида бўлмаса, ушбу давлатдан келувчиларнинг Европа Иттифоқига аъзо давлатларда эркин ҳаракатланиши (туризмнинг барча турлари бўйича) чекланади. Шунингдек, чекловлар иттифоқ мамлакатларидан ушбу давлатга борувчилар учун ҳам тааллуқли бўлади.

    Европа Иттифоқи мамлакатлари ўз хоҳишига кўра тўлиқ эмланганларга нисбатан чекловларни олиб ташлаш ҳуқуқига эга.

    «Хавфсиз давлатлар» рўйхатининг биринчи версияси 30 июнь куни қабул қилинган. Ҳозир унинг таркибига 17 та давлат киради. «Бу рўйхат доимий равишда кўриб чиқилади ва вазиятга қараб янгиланади», — дейилади кенгаш хабарида.

    Мавзуга доир: Европа Иттифоқида вакцинация сертификатлари жорий этилади. Улар ёрдамида чет элликлар иттифоқ ҳудудига киритилиши мумкин

    Шунингдек:
    • Японияда коронавируснинг дельта ва алфа мутацияларини бирлаштирган янги турдаги дельта штаммга чалиниш бўйича биринчи ҳолат тасдиқланди. Япониядан ташқарида жами саккиз кишида ушбу дельта ости тури қайд этилган, аммо уни юқтириш даражаси номаълумлигича қолмоқда. Дельта штаммининг янги тури шу ойда мамлакат касалхонасидаги беморда аниқланди. «Бемор дельта штаммида учрайдиган L452R мутациясини, шунингдек алфа штаммида топилган N501Y мутациясига ўхшаш N501S мутациясини ташиб юрган», — дейилади хабарда. Беморнинг чет элга саёҳати тўғрисида ҳеч қандай маълумот йўқлиги, у вирусни аҳоли орасида юқтиргани учун N501S мутацияси Японияда пайдо бўлган бўлиши мумкин, дея тахмин қилинмоқда.
    • Албанияда коронавирусга чалиниш ҳолатларининг ортиши муносабати билан карантин чоралари кучайтирилди, аҳолининг айрим тоифалари учун мажбурий вакцинация жорий қилиниши мумкин. Мамлакатда тунги комендантлик соати бир соатга узайтирилиб, 23.00 дан 6.00 гача давом этадиган бўлди. Ёпиқ биноларда ниқоб тақиш мажбурий бўлиб қолмоқда. Аввал ҳам комендантлик соати, ниқоб режими амалда бўлган, бироқ ҳукумат уларнинг бажарилишини қатъий назорат қилмаган. Эндиликда карантин қоидаларини бузганларга жарима солинади— жисмоний шахслар учун 3000—5000 лек (28-48 доллар) ва корхоналар учун 100 000—700 000 лек (954-6682 доллар).

    31.08.2021, 17:27   Изоҳ (0)   17370
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Толибон» етакчисидан интервью олган афғонистонлик журналист аёл мамлакатдан қочиб кетди

    31.08.2021, 16:11

    «Толибон» Афғонистондан АҚШ қўшинларининг тўлиқ олиб кетилишини қандай нишонлади? (фото ва видео)

    31.08.2021, 15:25

    Африкада кутилмаганда кучли қор ёғди (видео)

    31.08.2021, 14:27

    «Толибон»га қарши кучлар етакчиси Аҳмад Масъуд қандай шарт билан жангни тўхтатишини айтди

    31.08.2021, 13:14

    Пентагон АҚШнинг Афғонистондаги жами талафотларини ошкор қилди

    31.08.2021, 12:12

    «Толибон» Панжшердаги қаршилик кучларига ҳужум қилди

    31.08.2021, 11:39
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шимолий Кореяда илк бор туристик курорт очилади

    Дунё | 27 июн, 15:25

    Ҳатто зўравонлик саҳналари бўлса ҳам видеоўйинлар стрессни камайтиради — тадқиқот

    Лайфстайл | 27 июн, 15:05

    Рим папаси халқаро ҳуқуқни “шармандали” деб атади

    Дунё | 27 июн, 14:55

    “Барселона” футболчисини сотувга қўйди

    Спорт | 27 июн, 14:53

    “Калмар ўйини”нинг якуний қисми премера қилинди: 1 ва 2-мавсумда нималар бўлганди?

    Кино | 27 июн, 14:39

    Тошкентда тирбандликлар прогноз қилинадиган марказ ишга туширилди

    Ўзбекистон | 27 июн, 14:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.