Ижтимоий тармоқларда Оҳангарон тумани Санам қишлоғида яқинда очилиш маросими бўлган боғчага «Тошкент сув таъминоти»га тегишли бўлган маст ҳайдовчи бошқарувидаги катта юк машинаси бостириб киргани ҳақида хабар тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. «Ўзсувтаъминот» матбуот хизмати ҳолатга ойдинлик киритди.
Унга кўра, ҳаракатланиш пайтида машина рулининг гидравлика қисми носоз ҳолга келганлиги туфайли ҳайдовчи бошқарувни йўқотган ва болалар боғчасининг ҳимоя деворига урилиб, шикаст етказган.
Олиб борилган ўрганишлар натижасида юк машинаси ҳайдовчиси маст ҳолатда бўлмаганли ҳамда ҳар куни йўлга чиқишдан олдин тиббий кўрикдан ўтгани ва соғлом ҳолатда бўлгани тасдиқланган.
«Тошкент сув таъминоти» ходимлари боғча мудираси билан боғчанинг ҳимоя деворини қайта тиклаш бўйича келишган.
Изоҳ (0)