• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12760.21
    • RUB160.08
    • EUR14704.87
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Эмомали Раҳмондан Эммануэль Макронгача. Бир қатор давлат раҳбарлари Шавкат Мирзиёев ва ўзбек халқини Мустақиллик байрами билан қутлади

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 30 август куни Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди.

    Тожикистон етакчиси давлат раҳбари ва биродар Ўзбекистон халқини мамлакат мустақиллигининг 30 йиллиги билан самимий табриклаб, тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилакларини изҳор этди.

    Президентлар 2021 йил 10–11 июнь кунлари Тожикистонга олий даражали ташриф якунлари бўйича қабул қилинган келишув ва битимларнинг амалга оширилишини кўриб чиқди.

    Савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар ҳамкорлик доирасидаги қўшма кооперация лойиҳаларини ўз вақтида амалга ошириш муҳим экани таъкидланди.

    Президентлар Афғонистонда ҳарбий-сиёсий кескинлик кучайиши билан боғлиқ минтақавий масалаларга алоҳида тўхталди. Ўзаро мувофиқлашувни кучайтириш ва яқин идоралараро алоқаларни давом эттиришга келишиб олинди.

    Бундан ташқари, етакчилар 2021 йилнинг сентябрь ойида Душанбе шаҳрида ўтказиладиган Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммитига тайёргарлик кўриш масалаларини муҳокама қилди.

    Шунингдек, Шавкат Мирзиёев 30 август куни Абу-Даби Амирлиги валиаҳди, Бирлашган Араб Амирликлари Қуролли Кучлари олий бош қўмондони ўринбосари Муҳаммад Ол Наҳаён билан телефон орқали мулоқот қилди.

    Абу-Даби валиаҳди Амирликлар халқи номидан дўст Ўзбекистон Президенти ва халқини мамлакат мустақиллигининг 30 йиллиги билан самимий муборакбод этиб, фаровонлик, катта зафарлар ва бардавом тараққиёт тилакларини изҳор этди.

    Томонлар 2019 йил март ойида Бирлашган Араб Амирликларига олий даражадаги ташрифда эришилган келишувларни амалга ошириш доирасидаги ишларнинг амалий натижаларини катта мамнуният билан қайд этди.

    Куни кеча Masdar компанияси билан биргаликда Ўзбекистонда қуввати 100 мегаваттли илк қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди. Бундан ташқари, энергетика тармоғида яна олтита йирик лойиҳа амалга оширилмоқда. Турли тармоқларда умумий қиймати 5 миллиард долларлик 15 та инвестиция лойиҳасини илгари суриш ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқарув соҳасида кадрлар, ахборот технологиялари бўйича мутахассислар тайёрлаш борасида қатор муҳим дастурлар, гуманитар алмашинув лойиҳалари амалга оширилмоқда.

    Афғонистондаги вазият ривожланиши юзасидан фикр алмашилди. Минтақавий хавфсизлик масалалари бўйича фаол мулоқотларни давом эттиришга келишиб олинди.

    Бундан ташқари, Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистон президенти Садир Жапаров билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

    Суҳбат аввалида давлат раҳбарлари икки мамлакат мустақиллигининг 30 йиллиги билан бир-бирини дилдан қутлаб, биродар Ўзбекистон ва Қирғизистон халқларига тинчлик, фаровонлик ва равнақ тилади.

    Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасидаги яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

    2021 йилнинг март ойида Тошкент шаҳрида ўтган олий даражадаги учрашувлар чоғида эришилган келишувларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

    Саноат, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва логистика соҳаларида аниқ кооперация лойиҳаларини, шунингдек, туризм ва маданий-гуманитар алмашинув дастурларини илгари суриш мақсадида ҳукуматлар даражасидаги яқин ҳамкорликни давом эттириш муҳим экани қайд этилди.

    Мавзуга доир: Шавкат Мирзиёев Беларусь президенти Александр Лукашенкони туғилган куни билан табриклади

    Президентлар, шунингдек, минтақа кун тартибидаги, шу жумладан, қўшни Афғонистондаги вазиятнинг кескинлашиши билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилди.

    Шавкат Мирзиёев шу куни Франция президенти Эммануэль Макрон билан ҳам телефон орқали мулоқот қилди.

    Икки томонлама ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

    Суҳбат аввалида Франция президенти Шавкат Мирзиёев ва кўп миллатли Ўзбекистон халқини мамлакат мустақиллигининг 30 йиллиги билан дилдан қутлаб, тинчлик-осойишталик, фаровонлик, катта муваффақиятлар ва равнақ тилади.

    Етакчилар Ўзбекистон—Франция муносабатларининг амалий жиҳатларини кўриб чиқди, хусусан, 2018 йил октябрь ойида Париж шаҳридаги саммитда эришилган келишувларга мувофиқ «йўл хариталари»нинг бажарилишини муҳокама қилди.

    Бугунги кунда Франциянинг етакчи компаниялари иштирокида қазиб чиқариш, энергетика, саноат, транспорт ва коммуникациялар соҳалари, коммунал хўжаликни модернизация қилиш, туризм кластерларини ривожлантириш ва бошқа йўналишларда устувор лойиҳалар амалга оширилмоқда. Франция тараққиёт агентлиги билан молиявий-техник ҳамкорлик бўйича узоқ муддатли дастур қабул қилинган.

    Биргаликдаги ташаббусларни илгари суриш мақсадида 2021 йил май ойида Тошкент шаҳрида Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши ва Франция ишбилармонларининг нуфузли делегацияси иштирокида бизнес форум ўтказилди.

    Бир қатор қўшма маданий тадбирларни юксак даражада ўтказиш, шу жумладан, келгуси йилнинг биринчи ярмида Лувр музейида мамлакатнинг бой маданий-тарихий меросига бағишланган кўргазмани ташкил этишга келишиб олинди.

    Президентлар Афғонистондаги ҳарбий-сиёсий аҳволнинг кескинлашиши таъсирида минтақадаги вазиятнинг ривожланиши юзасидан фикр алмашди. Минтақавий хавфсизлик ва барқарорлик масалалари бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш ва алмашинувларни фаоллаштириш муҳим экани таъкидланди.

    Мавзуга доир: Европа кенгаши раҳбари Шарл Мишел Ўзбекистон Президенти ва халқини мамлакат мустақиллигининг 30 йиллиги билан табриклади

    Шавкат Мирзиёев, шунингдек, Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайер билан телефон орқали мулоқот қилди.

    Суҳбат аввалида Германия президенти Шавкат Мирзиёев ва Ўзбекистон халқини мамлакат мустақилликка эришганининг 30 йиллиги билан самимий табриклади. Кейинги йилларда Ўзбекистонда демократик янгиланишлар ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишдаги муваффақиятлар алоҳида қайд этилди.

    Мунтазамлик касб этган олий даражадаги мулоқотнинг давоми сифатида икки томонлама ҳамкорлик масалалари юзасидан батафсил фикр алмашилди. Кўп қиррали муносабатларнинг бугунги даражасига юксак баҳо берилиб, истиқболдаги Ўзбекистон—Германия ҳамкорлигининг асосий йўналишлари белгилаб олинди.

    Ўзаро савдо ва инвестицияларни кўпайтириш, ишбилармонлик ташаббусларини, Германиянинг Siemens, Bosch, Man, Claas, Knauf ва бошқа кўплаб етакчи компаниялари иштирокида юқори технологик тармоқлардаги саноат кооперацияси лойиҳалари ва инфратузилмани модернизация қилиш дастурларини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилди.

    Президентлар Ўзбекистон мактаблари ва олий таълим муассасаларида немис тилини чуқур ўрганиш масалаларига алоҳида тўхталди. Ўзаро гуманитар алмашинувларни бундан буён ҳам фаол давом эттиришга келишиб олинди.

    Давлат раҳбари Германия президентига республикада коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашишда кўрсатилган техник-маслаҳат кўмаги учун самимий миннатдорлик билдирди.

    Афғонистондаги вазият юзасидан ҳам фикр алмашилди. Франк-Вальтер Штайнмайер фуқароларнинг Ўзбекистон орқали транзит йўли билан эвакуация қилинишида кўрсатилган катта ёрдам учун яна бир бор ташаккур изҳор этди. Биргаликдаги инсонпарварлик операцияларини амалга ошириш учун яқин алоқаларни давом эттириш муҳим экани таъкидланди.

    Бундан аввал Европа кенгаши раҳбари Шарл Мишель Ўзбекистон Президенти ва халқини мамлакат мустақиллигининг 30 йиллиги билан табриклагани, Шавкат Мирзиёев Россия Сенати раиси Валентина Матвиенкони «Дўстлик» ордени билан мукофотлагани ҳамда Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги арафасида 215 нафар маҳкумни афв этгани ҳақида хабар берилганди.

    30.08.2021, 23:11   Изоҳ (0)   17155
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев Туркия элчиси Олган Бекар билан учрашди

    30.08.2021, 22:56

    Шавкат Мирзиёев Беларусь президенти Александр Лукашенкони туғилган куни билан табриклади

    30.08.2021, 22:10

    Самарқандда «мигалка» ўрнатиб ҳаракатланган Lacetti жарима майдончасига жойлаштирилди

    30.08.2021, 21:42

    Тошкентда Бутунроссия кинематография институти филиали очилди

    30.08.2021, 21:26

    Наманганда масжид таҳоратхонаси қурилиши вақтида унга туташ уй дарвозахонасининг девори ўпирилиб, томи қулади

    30.08.2021, 20:25

    Ўзбекистонда январь–август ойларида қасддан баданга енгил шикаст етказган қанча шахс қамалгани маълум қилинди

    30.08.2021, 19:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    InfinBLACK билан қадимий шаҳарлар бўйлаб саёҳатлар


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 

     

    Тавсия этамиз

    Эрон–Исроил қарама-қаршилиги: уруш босқичма-босқич қандай авж олди?

    16 июн, 14:38

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” видеорепортажи: Роза Заргарли Наманганда концерт берди

    Ўзбекистон | 16 июн, 21:54

    “Дўстлик” метро бекатидан Янги Тошкент шаҳригача метро йўли қурилади

    Ўзбекистон | 16 июн, 21:43

    Фарғонада фуқарога сув таъминотидан қарздорлигини йўқ қилиб бермоқчи бўлган оператор ушланди

    Ўзбекистон | 16 июн, 21:35

    “Ҳомила нобуд бўлган, юраги урмаяпти, дейишган”. Муниса Ризаеванинг онаси уни қандай қийинчилик билан дунёга келтиргани ҳақида

    Лайфстайл | 16 июн, 21:20

    Москвада шифокорлар бошига пичоқ санчилган эркакни қутқариб қолди

    Дунё | 16 июн, 21:04

    Эронда Исроил фойдасига жосусликда айбланганлар қатл этилди

    Дунё | 16 июн, 20:50

    Ўзбекистонда май ойида ижтимоий ҳимояга муҳтож қанча фуқарога юридик ёрдам кўрсатилгани айтилди

    Ўзбекистон | 16 июн, 20:35

    Эркаклар ўқисин: Қорин чиқишининг оддий, аммо кутилмаган 4 та сабаби

    Лайфстайл | 16 июн, 20:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.