Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Беларусь президенти Александр Лукашенко билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
Суҳбат аввалида Беларусь етакчиси Ўзбекистон Президенти ва кўп миллатли халқини мамлакат мустақиллигининг 30 йиллиги билан самимий муборакбод этди.
Давлат раҳбари, ўз навбатида, Беларусь президентини таваллуд куни билан дилдан қутлаб, унга мустаҳкам соғлиқ, бахт-саодат ва катта муваффақиятлар тилади.
Кўп қиррали Ўзбекистон—Беларусь ҳамкорлигини янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Товар айирбошлаш кўрсаткичлари юқори суръат билан ортиб бораётгани, икки мамлакат етакчи корхона ва компаниялари, таълим муассасалари ўртасида муваффақиятли кооперация амалга оширилаётгани мамнуният билан қайд этилди.
Бўлажак олий даражадаги тадбирлар режаси, шу жумладан, Беларусь томони раислигидаги МДҲ саммитига тайёргарлик кўриш масалалари кўриб чиқилди.
Мавзуга доир:
- Европа кенгаши раҳбари Шарл Мишель Ўзбекистон Президенти ва халқини мамлакат мустақиллигининг 30 йиллиги билан табриклади
- Шавкат Мирзиёев Кобулдаги портлашда АҚШ ҳарбийлари вафот этгани муносабати билан Жо Байденга тазия билдирди
- Шавкат Мирзиёев Қосим-Жўмарт Тўқаевга Жамбил вилоятида юз берган портлаш муносабати билан ҳамдардлик билдирди
Изоҳ (0)