• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12778.12
    • RUB164.01
    • EUR14931.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Японияда Moderna вакцинаси партияларидан ёт моддалар топилди. Ушбу партиядан 500 минг киши эмланган. Икки киши вафот этган, аммо уларнинг ўлими вакцина билан боғлиқлиги аниқ эмас

    Японияда Американинг Moderna компанияси томонидан ишлаб чиқариладиган коронавирусга қарши вакциналарда ёт моддалар аниқланди, деб ёзади Meduza. 26 август куни Япония Соғлиқни сақлаш, меҳнат ва фаровонлик вазирлиги бешта префектурадаги вакцинация марказларида очилмаган 39 та ампулада қандайдир модда, аниқроғи — катталиги бир неча миллиметрдан ошмайдиган қора заррачалар топилганини маълум қилди. Kyodo агентлиги таъкидлашича, бу металл зарралари бўлиши мумкин, чунки улар магнитларга реакция кўрсатмоқда.

    Токио префектураси ҳукумати ходимлари коронавирусга қарши Moderna вакцинаси билан эмланишдан кейин.

    Токио префектураси ҳукумати ходимлари коронавирусга қарши Moderna вакцинаси билан эмланишдан кейин.
    Фото: AP Photo

    Ҳодиса туфайли Япония Соғлиқни сақлаш вазирлиги хавфсизлик юзасидан мамлакатга Испаниянинг Rovi SA фармацевтика компанияси корхоналаридан учта партияда келиб тушган 1,63 миллион доза Moderna вакцинасидан фойдаланишни тўхтатди. Учта партиянинг барчаси битта ишлаб чиқариш линиясида деярли бир вақтнинг ўзида тайёрланган. Японияга етказиб берилгач, улар 863 та вакцинация марказига тарқатилган. Ёт зарралар топилгани учун ушбу марказларга қўшимча дозада вакциналар етказилади.

    Потенциал заҳарланган партиялардан 500 минг киши эмланган бўлиши мумкин, дея маълум қилди Японияда эмлаш жараёнлари учун масъул бўлган вазир Таро Коно 27 август куни. Масалан, Токиода, тахминан, 9100, Осакада 50 минг, Хиогода 41,5 минг одам эмланган бўлиши мумкин. Потенциал хавфли вакцина дозалари, шу жумладан, Япониянинг энг йирик All Nippon Airways авиакомпанияси, Toyota автомобиль ишлаб чиқарувчиси ва East Japan Railway Company йўловчи темир йўл компанияси ходимларига ҳам қўлланилган.

    Ампулаларда ёт моддалар илк марта 16 августдаёқ аниқланган, аммо вакцинани сотиш ва тарқатиш учун масъул бўлган Takeda Pharmaceutical компанияси ССВга бу ҳақда 25 августдагина хабар берган. Шунча вақт нима сабабдан маълум қилинмагани аниқ эмас. Испаниянинг Rovi компаниясидан маълум қилишларича, моддалар топилган вакцина партиялари фақат Японияга юборилган.

    Потенциал хавфли партиядан Moderna вакцинасининг иккинчи дозасини олган икки эркак уч кундан кейин вафот этган. Гап тегишли равишда 15 ва 22 августда иккинчи доза билан эмланган 38 ва 30 ёшли эркаклар ҳақида бормоқда. ССВ маълумотларига кўра, вакцинанинг иккала ампуласида ҳам ёт моддалар топилмаган. Уларнинг ўлими вакцинация билан боғлиқ ёки йўқлиги номаълум, дейилади вазирлик хабарида. Уларда сурункали касалликлар ва аллергик реакциялар аниқланмаган эди. Moderna ва Takeda ушбу ўлимлар вакцина туфайли юзага келгани бўйича далиллар йўқлигини билдирди. Японияда вакцинация бошланганидан буён коронавирусга қарши эмланган қарийб минг киши вафот этган, аммо уларнинг ўлими айнан вакцина билан боғлиқлиги аниқланмаган.

    28 август куни кечқурун Moderna вакцинасининг яна бир партиясида қора ва пушти рангли моддалар топилди. Ушбу партия рақами ССВ томонидан фойдаланиш тўхтатилган бошқа учта партияникидан фарқ қилади. Заррачалар Окинава маъмурий маркази Наха шаҳридаги оммавий вакцинация марказида қўллаш режалаштирилган ампулаларда аниқланган. У ерда эмлаш кампанияси тўхтатиб қўйилди. Префектура ҳукумати айтишича, ушбу партиядан 400 киши эмланган, аммо тиббиёт ходимлари ампуладаги вакциналар тозалигига кўз билан ишонч ҳосил қилган. Takeda компанияси Moderna’дан зудлик билан текширув ўтказиб, моддалар қолдиқлари қаердан пайдо бўлганини аниқлашни талаб қилди.

    Расмий маълумотларга кўра, Японияда аҳолининг 43,5 фоизи тўлиқ эмланган (мамлакатда жами 126 миллион одам яшайди).

    Мавзуга доир:

    • Мўғулистон эмлаш суръатлари бўйича Осиёда етакчилик қилмоқда, «Спутник V» 6 ойдан кейин иммунитетни кучайтиради. Коронахабарлар
    • Moderna вакцинаси дельта штаммга қарши Pfizer’дан самаралироқ бўлиб чиқди
    • Тошкентда аҳолини Moderna вакцинаси билан эмлаш бошланди

    29.08.2021, 21:36   Изоҳ (0)   24477
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Толибон» етакчиси Ҳайбатулла Охунзода Афғонистонга келди

    29.08.2021, 21:15

    Кобулда яна портлаш содир бўлди — АҚШ террорчиларга зарба берди (видео)

    29.08.2021, 19:34

    АҚШ Кобул аэропортидан ўз қўшинларини олиб кета бошлади. Бу Афғонистонда америкаликлар назорати остида қолган ягона объект

    29.08.2021, 18:12

    Европа шаҳарларида Афғонистонни қўллаб-қувватлаб намойишлар ўтказилди. Фоторепортаж

    29.08.2021, 17:11

    «Толибон» Афғонистонда мусиқани тақиқлаганидан кейин фолклор қўшиқчини қатл қилди

    29.08.2021, 16:31

    Қозоғистонда ўқ-дорилар омборида яна бир портлаш юз берди

    29.08.2021, 15:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трампнинг Москва ва Санкт-Петербургга ҳужум қилишга ундагани ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Дунё | 15 июл, 23:35

    Ўқишни давлат олийгоҳларига кўчириш учун ўтиш баллари тасдиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 23:25

    Дунёнинг энг кекса марафончиси ЙТҲ оқибатида вафот этди

    Дунё | 15 июл, 23:10

    Украинада кўп фуқаролик қонунийлаштирилди

    Дунё | 15 июл, 22:55

     Банкларда сўмдаги кредит фоизлари кўтарилди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:45

    АҚШда офицер танишув иловаси орқали Украинага оид махфий маълумотларни узатгани аниқланди

    Дунё | 15 июл, 22:35

    Сафарда болани нима билан банд қилиш мумкин? Хотиржам саёҳат қилиш учун 10 та лайфҳак

    Фарзанд | 15 июл, 22:23

    Ўзбекистонга энг кўп сайёҳлар қайси давлатлардан келаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.