Ўзбекистонда қайси жинс вакиллари кўпроқ экани ҳақида Давлат статистика қўмитаси маълумот эълон қилди.
Қўмита маълумотларига кўра, 1991 йилда Ўзбекистонда доимий яшовчи аҳолининг 50,6 фоизини аёллар ташкил этган.
Бу кўрсаткич 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига 49,7 фоизни ташкил этган.
2021 йилнинг 1 июль ҳолати бўйича республиканинг доимий аҳолиси 34 860 170 кишини ташкил этмоқда. Улардан:
- 17,3 миллиони — аёллар;
- 17,6 миллиони — эркаклар.
Изоҳ (0)