Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида тўрт аёл ижарадаги шеригини «самосуд» қилгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан шаҳар ИИББ ахборот хизмати маълумот берди.
Маълум қилинишича, 27 август куни соат 23:30 да Учтепа тумани 11-кварталидаги 5-сон ва 4-сонли уйлар орасидаги болалар майдончасида бирга ижара уйда яшовчи аёллар ўртасида келишмовчилик юзага келган.
25 ёшли Б.А. ва у билан бирга ижарада турувчи танишлари 29 ёшли С.Э., 32 ёшли Ш.С., 18 ёшли П.Ч. ва 30 ёшли У.Х. орасида келишмовчилик келиб чиққан.
Ҳозирги вақтда мазкур факт бўйича текширув олиб борилмоқда. Текширув якунига кўра қонуний чора кўрилиши маълум қилинди.
Изоҳ (0)