Meduza Испанияда жойлашган Болония қишлоғидаги (мамлакатда шундай номли қишлоқ бор) пляжга кетаётган икки саёҳатчи йўлдаги сигирдан йўл сўрагани тасвирланган видео билан бўлишди.
«Хайрли кун! Кечирасиз, Болонияга қандай етиб олиш мумкин?», — дея савол билан юзланган саёҳатчилар кутилмаганда жавоб олган.
Сигир индамасдан бошини керакли томонга қимирлатган. У бу ишни шундай қилганки, худди ҳар куни туристлар ундан бир хил саволни бериб, безор қиладигандек.
Саёҳатчилар ҳайвонга миннатдорчилик билдириб, йўлини давом эттирган. Таъкидланишича, Болония ростдан ҳам сигир кўрсатган томонда жойлашган.
Изоҳ (0)