• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда коронавирусдан даволанаётганлар президент сайловида қандай иштирок этиши маълум қилинди

    Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистонда президент сайловини ўтказишда коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича йўриқнома тасдиқланганини маълум қилди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Йўриқномага кўра, сайлов округлари ва участкаларида, овоз бериш хоналарида сайлов комиссияси аъзолари, сайловчилар, кузатувчилар ва ОАВ вакиллари: ҳароратни ўлчаш учун термометр, пирометр, ҳимоя ниқоби, бир марталик тиббий қўлқоп (сайлов комиссияси аъзолари учун), антисептик суюқлик (санитайзер) каби ҳимоя ва профилактика воситаларидан фойдаланишлари талаб этилади.

    Сайлов жараёни иштирокчилари ҳимоя ниқобидан фойдаланиши, қўл бериб саломлашиш ёки тўғридан-тўғри контактга киришишнинг бошқа шаклларидан сақланиши, ижтимоий масофага риоя қилиши лозим. Округ ва участка сайлов комиссиялари жойлашган биноларнинг кириш қисмида ва овоз бериш хонасида ижтимоий масофани сақлаш учун 1,5–2 метр оралиқ масофани белгиловчи ҳамда ҳаракатланиш йўналишини кўрсатувчи чизиқлар бўлиши лозим.

    Округ ва участка сайлов комиссиялари жойлашган биноларга бириктирилган тиббиёт ходими сайлов комиссиялари биноларининг кириш қисмида ташриф буюрувчиларнинг тана ҳароратини ўлчайди, антисептик восита билан қўлларини дезинфекция қилади ва ҳимоя ниқобида бўлишини назорат қилади, заруратига кўра ҳимоя ниқоби беради.

    Участка сайлов комиссиялари аъзолари иш фаолиятини амалга оширишида шахсий ҳимоя воситалари (ҳимоя ниқоби, антисептик воситалар)дан фойдаланишлари шарт.

    Сайлов куни овоз бериш бошланишидан камида 6 соат олдин барча участка сайлов комиссияларининг овоз бериш бинолари ва хоналари дезинфекция қилинади.

    Сайлов участкаси «қизил» ёки «сариқ» ҳудудга тўғри келган тақдирда комиссия аъзолари иш фаолияти давомида мажбурий фойдаланиши учун ҳимоя воситалари билан таъминланади. Унга кўра, тааллуқлилиги бўйича: махсус комбинезон, халат; нафас олиш тизимини ҳимоя қилиш учун — тиббий ниқоб; кўриш аъзоларини ҳимоя қилиш учун — юз учун пластмассали ниқоб; қўлларни ҳимоя қилиш учун — тиббий қўлқоп; қўл ва юз терисини дезинфекцияловчи воситалар, эритмалар, таркибида хлор ва спирт бўлган маҳсулотлар.

    Сайловчилар ва сайлов жараёни бошқа иштирокчиларининг тана ҳарорати 37 даража ва ундан юқори бўлган тақдирда улар овоз бериш хонасига киритилмайди. Бунда тана ҳарорати 37 даража ва ундан юқори бўлган сайловчилар учун алоҳида ажратилган жойларда (бинонинг кириш қисми ва бошқалар) икки нафар участка сайлов комиссияси аъзоси ҳозирлигида кўчма сайлов қутилари ва кабиналаридан фойдаланган ҳолда яширин овоз бериш ҳуқуқи таъминланади.

    Коронавирус инфекциясидан стационар даволаш муассасаларида даволанаётганлар ва ушбу масканларнинг ишчи-ходими бўлган сайловчиларнинг овоз беришини ташкил этиш учун ушбу муассасаларда сайлов участкалари тузилиши мумкин. Яширин овоз беришни ташкил қилиш учун ушбу тоифадаги биноларда кўчма овоз бериш кабиналаридан фойдаланилади.

    Барча овоз бериш биноларида овозларни санаб чиқишда дастлаб комиссия аъзолари қўлларини ва овоз бериш қутилари дезинфекция қилади, сўнгра санаш жараёнини ижтимоий масофа сақланган ҳолда амалга оширади, бунда ҳозир бўлган сиёсий партияларнинг ваколатли вакиллари, кузатувчилар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳам тиббий ниқобдан фойдаланишлари ва ижтимоий масофага риоя қилишлари керак.

    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда президент сайлови 24 октябрь куни ўтказилади. 9 август куни Ўзбекистон Президенти сайловларини ўтказиш учун 14 та сайлов округи ташкил этилди. Сайлов муносабати билан сиёсий партияларга айрим оммавий тадбирларни ўтказишига рухсат берилди.

    Мавзуга доир: 

    • Марказий сайлов комиссияси 5 та сиёсий партия вакилларига Президент сайловида иштирок этиш учун гувоҳнома топширди
    • Чет элдаги Ўзбекистон фуқаролари учун 49 та давлатда стационар ва кўчма сайлов участкалари ташкил этилади

    25.08.2021, 18:42   Изоҳ (0)   7781
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Афғонистонда ҳам сайлов участкалари ташкил этилади – Ташқи ишлар вазирлиги

    25.08.2021, 18:11

    Навоийда қишлоқ хўжалиги маҳсулоти захираси учун ажратилган 2,5 млрд сўмлик кредит маблағи талон-торож қилингани аниқланди

    25.08.2021, 17:41

    Тошкентда фуқарони Қирғизистонга ўқишга киритиб, уни Тошкентдаги фармацевтика институтига кўчириб бериш учун 3,5 минг доллар сўраган шахс ушланди

    25.08.2021, 17:25

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси бир кунлик пастлашдан сўнг яна кўтарилди

    25.08.2021, 16:40

    Ўзбекистон олий таълим муассасаларида янги ўқув йили анъанавий шаклда бошланади

    25.08.2021, 16:24

    Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмлашга вақтинчалик ёки доимий тиббий чеклов олиш тартиби маълум қилинди

    25.08.2021, 16:09
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трампга қарши иш олиб борган прокурорга нисбатан тергов бошланди

    Дунё | 3 август, 20:24

    Винисиуснинг режалари барбод бўлди

    Спорт | 3 август, 19:34

    Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонга боради

    Ўзбекистон | 3 август, 19:29

    Россияда 14 ёшли озарбайжонлик терактда айбланди (видео)

    Дунё | 3 август, 19:15

    Sea Breeze лойиҳасининг эгаси қандай мажбуриятларни ўзига олмоқда?

    Ўзбекистон | 3 август, 18:56

    Исроил мудофаа вазири бутун Ғазони босиб олишга чақирди (видео)

    Дунё | 3 август, 18:10

    Андижонда собиқ куёв қайнукасининг машинасини ёқиб юборди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 17:47

    Сурия мудофаа вазирлиги ва АҚШ дастагидаги курдлар мамлакат шимолида юз берган тўқнашувда бир-бирини айблади

    Дунё | 3 август, 17:24
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.