Ўзбекистон Олий таълим ва ўрта махсус таълими вазирлиги ОТМларда янги ўқув йили қай шаклда бошланишига аниқлик киритди.
Унга кўра, расман олий таълим муассасаларида 2021/2022-ўқув йили 6 сентябрдан бакалавриат ва магистратура босқичи талабалари учун анъанавий (офлайн) шаклда бошланади.
Аввалроқ вазирлик талабалардан пандемия шароитида санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя қилишларини, уларнинг ота-оналаридан ҳам фарзандлари соғлиғига масъулият билан қарашлари ва, албатта, вакцинация жараёнида фаол иштирок этишларини сўраган.
«Эмлаш талабаларнинг яхши билим олишлари билан бир қаторда ўзлари ҳамда профессор-ўқитувчиларнинг ҳам соғ-саломат бўлишини таъминлайди», – дейилганди хабарда.
Изоҳ (0)