• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Байден қандай ҳолатда «Толибон»га қарши санкциялар жорий этилишини маълум қилди

    АҚШ президенти Жо Байденнинг маълум қилишича, «Толибон»га қарши санкциялар жорий этиш тўғрисидаги қарор ҳаракат аъзоларининг хатти-ҳаракатларига боғлиқ бўлади. Байден бу ҳақда Оқ уйдаги матбуот анжуманида айтиб ўтди.

    Фото: AFP

    Фото: AFP

    Буюк Британия қаттиқ талаб қилаётгани боис Байден ҳам «Толибон»га қарши муайян шароитларда санкцияларни қўллаб-қувватлайдими, деган саволга давлат раҳбари «ҳа» деб жавоб берди. «Бу уларнинг хатти-ҳаракатларига боғлиқ», — қўшимча қилди у.

    Президентнинг таъкидлашича, «Толибон» ҳозирча АҚШ кучларига қарши ҳаракат қилмаган, шунингдек, америкаликларнинг эвакуация учун Кобул аэропортига киришига тўсқинлик қилмаслик ҳақидаги ваъдаларида «ҳозирча содиқ турибди».

    Байден энди «Толибон»га ишонадими ёки йўқми, деган саволга давлат раҳбари: «Мен ҳеч кимга, жумладан, сизга ҳам ишонмайман», — деб жавоб берди.

    «Толибон» ҳокимиятга келишига сабаб бўлган АҚШ қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиш қарори ҳақида гапирар экан, Байден бу тўғри қарор эканини таъкидлади. «Мен ўйлаётган фикр тарихда қолади, бу мантиқий, оқилона ва тўғри қарор эди. Менинг вазифам — ҳеч ким қабул қилмайдиган ёки қабул қилишни хоҳламайдиган қарорларни қабул қилиш. Мен шундай қилдим ва ишончим комилки, урушга янги аёллар ва эркакларни юбормаслик ҳақидаги ушбу қарорда мен бутунлай ҳақман. Урушга бориш учун, аслида, энди ҳеч қандай сабаб йўқ эди».

    Буюк Британия дунё етакчиларини «Толибон»га қарши янги санкциялар киритиш масаласини кўриб чиқишга жалб қилмоқчи. Лондон 24 август куни бўлиб ўтадиган G7 мамлакатлари йиғилишида чекловларни муҳокама қилишни режалаштирмоқда.

    Британиянинг фикрича, «Толибон» инсон ҳуқуқларини бузса ва жангариларга ўз ҳудудидан бошпана сифатида фойдаланишга рухсат берса, АҚШ, Италия, Франция, Германия, Япония ва Канададан иборат G7 иқтисодий санкциялар жорий этиш ва ёрдамни тўхтатиш масаласини кўриб чиқиши керак.

    «Халқаро ҳамжамият хавфсиз эвакуацияни таъминлаш, гуманитар инқирознинг олдини олиш ва афғон халқини қўллаб-қувватлаш, сўнгги 20 йил ичида эришилган ютуқларни мустаҳкамлаш учун биргаликда ҳаракат қилиши жуда муҳим», — деди Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон.

    Ўтган ҳафта Байден G7 етакчилари «Толибон»га қарши биргаликдаги ёндашувни ишлаб чиқишини айтганди. Шунингдек, унинг маълум қилишича, Жонсон Германия канцлери Ангела Меркель, Франция президенти Эммануэль Макрон ва Италия бош вазири Марио Драги билан икки томонлама музокаралар ўтказган.

    Британия матбуоти хабарига кўра, Жонсон кўпроқ одамларни эвакуация қилиш учун Байденни Америка ҳарбийларини Афғонистондан олиб чиқиш муддатини узайтиришга ундамоқчи. 22 август куни Байден АҚШ ҳарбийларини Афғонистондан олиб чиқиш муддатини узайтириш масаласини муҳокама қилаётганини айтди, лекин бунга зарурат бўлмаслигига умид билдирди. Унинг сўзларига кўра, Вашингтон G7 иттифоқчиларининг сўровига биноан муддатни узайтириши мумкин.

    Ўтган ҳафта Буюк Британия ташқи ишлар вазири Доминик Рааб «Толибон»га босим ўтказиш учун санкциялар жорий этиш эҳтимолини эълон қилди. Ғарб дипломатларидан бирига кўра, «Толибон»га қарши санкцияларнинг дарҳол кучга кириши даргумон.

    Мавзуга доир:

    • «Биз афғонларга ўз келажагини қуриши учун ҳамма нарсани бердик. Аммо ушбу келажак учун курашиш истагини бера олмаймиз». Байден Афғонистондаги вазият юзасидан нутқ сўзлади
    • Трамп Америка қўшинларининг Афғонистондан олиб кетилишини «АҚШ тарихидаги энг катта шармандалик» деб атади
    • АҚШ Афғонистонни ўз ихтиёри билан топширдими? Россия нима учун ўзи террорчи деб ҳисоблайдиган ташкилот билан ҳамкорлик қилмоқда? Яна «Толибон» ҳақида

    23.08.2021, 15:39   Изоҳ (0)   24219
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Толибон» Афғонистонда ўз назорати остига ўтмаган сўнгги вилоятни қамал қилишни бошлади

    23.08.2021, 15:08

    Кобул аэропортида отишма юз берди. Бир нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди

    23.08.2021, 13:47

    «Толибон» Афғонистон собиқ президенти Ашраф Ғанини афв этишга ваъда берди

    23.08.2021, 13:23

    Мексика кўрфазидаги Pemex нефть платформасида портлаш ва ёнғин содир бўлди (видео)

    23.08.2021, 12:24

    «Толибон» қаршилик кучлари етакчиси Аҳмад Масъуддан Панжшерни топширишни талаб қилди

    23.08.2021, 11:12

    Трамп Америка қўшинларининг Афғонистондан олиб кетилишини «АҚШ тарихидаги энг катта шармандалик» деб атади

    23.08.2021, 07:31
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жанубий Корея ҳарбий кучлари КХДР чегарасида огоҳлантирувчи ўт очди

    Дунё | 23 август, 14:20

    Навоийда солиқчилар томонидан ноқонуний ундирилган 2 млрд сўм тадбиркорга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 14:00

    Илк бор ота бўлган эркаклар миясидаги ўзгаришлар олимларни ҳайратга солди

    Лайфстайл | 23 август, 13:50

    “Тоттенҳэм” “Манчестер Сити” футболчиси учун 70 млн евро таклиф қилмоқчи

    Спорт | 23 август, 13:42

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    Дунё | 23 август, 13:22

    Юзига ажин тушишидан қўрқиб, 40 йил табассум қилмай яшаган аёл ҳозир қандай кўринишда?

    Лайфстайл | 23 август, 12:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.