• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тўқсон уч йилдан бери на эшитади, на гапира олади: Деҳқонобод тумани марказидан 200 км узоқликда жойлашган қишлоқда яшовчи отахон ҳаёти

    Интернетда Қашқадарё вилоятининг олис қишлоқларидан бирида яшовчи оиланинг эрта-индин тўкилиб тушиш даражасига етган кулбаси тасвирланган сурат тарқалиб, кўплаб муҳокамаларни келтириб чиқарди. Бу ҳақда Facebook’да ёзган муаллиф киноя билан бу Афғонистон эмас, Ўзбекистон деган бўлса, Twitter’даги муаллиф шунчаки даҳшат, дея таърифлаган.

    «Дарё» мухбири суратдаги фуқароларни излаб, Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод тумани марказидан салкам 200 километр узоқликда жойлашган Оқзов қишлоғида бўлди.

    Болаларини етаклаб кетаётган аёл.

    Болаларини етаклаб кетаётган аёл.
    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Маълум бўлишича, суратда совға кўтариб тургани кўринган қизлар ва кекса отахон Деҳқонобод туманининг «Ойбек» маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли Оқзов қишлоғида яшовчи Сафар бобо Тўрақулов ва унинг икки нафар қизи — Жумагул ва Жамила бўлган.

    93 ёшли Сафар бобо ва унинг икки нафар қизи

    93 ёшли Сафар бобо ва унинг икки нафар қизи
    Фото: «Дарё»

    93 ёшли Сафар бобо Тўрақулов.

    93 ёшли Сафар бобо Тўрақулов.
    Фото: «Дарё»

    Сафар бобонинг икки нафар қизи — Жумагул ва Жамила.

    Сафар бобонинг икки нафар қизи — Жумагул ва Жамила.
    Фото: «Дарё»

    Суҳбат давомида аниқ бўлишича, Сафар бобо Тўрақулов айни кунда 93 ёшни қарши олган. Турмуш ўртоғи Улдоно момо Қўзиева 2000 йилда вафот этган.

    Сафар бобо ва унинг фарзандлари, жияни ҳамда унинг оиласи яшаб келаётган уй.

    Сафар бобо ва унинг фарзандлари, жияни ҳамда унинг оиласи яшаб келаётган уй.
    Фото: «Дарё»

    Сафар бобо ва унинг фарзандлари яшаб келаётган уй.

    Сафар бобо ва унинг фарзандлари яшаб келаётган уй.
    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Сафар бобо ва Улдоно момонинг 3 нафар фарзанди бор.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Тақдир тақозоси билан Сафар бобонинг 1993 йил ва 1995 йилда туғилган қизлари, шунингдек, 1997 йилда туғилган ўғли ақлий носоғлом бўлиб, уларни ҳам вояга етказиш гапириш ва эшитишда имконияти чекланган отахон зиммасида бўлган.

    93 ёшли Сафар бобо Тўрақулов.

    93 ёшли Сафар бобо Тўрақулов.
    Фото: «Дарё»

    93 ёшли Сафар бобо ва унинг икки нафар қизи

    93 ёшли Сафар бобо ва унинг икки нафар қизи
    Фото: «Дарё»

    Сафар бобонинг жияни 50 ёшли Алишер Имомовнинг айтишича, тоғаси Сафар бобонинг туғилганидан буён нутқида нуқсон бор. Эшитиш қобилияти бўлмаган. Мактабда таҳсил олмаган, саводи йўқ.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Тоғам 93 ёшга кирган бўлса-да, шу ёшгача эшитмайди, гапиролмайди. Тақдир тақозосини қарангки, тоғамнинг уч нафар фарзанди ҳам ақлий заиф бўлиб туғилди. Бироқ нолимаймиз, тўрт мучаси соғ. Имкон қадар ҳаёт кечиришмоқда», — дейди Алишер Имомов.

    Фото: «Дарё»

    Касби ўқитувчилик бўлган Алишер Имомов ойига нари борса 500 минг сўм нафақа эвазига тирикчилик қилиб келаётган Сафар бобо ва унинг уч нафар фарзандига қўлидан келганча ғамхўрлик қилади. Бироқ оила учун бу етарли эмас. Шунга қарамасдан оила шукроналик билан яшамоқда.

    Фото: «Дарё»

    «Сафар бобонинг турмуш ўртоғи 2000 йил вафот этган. Тоғам эндигина 7 ёш, 5 ёш ва 3 ёшга тўлган фарзандларини одамларнинг молини боқиб, оғир юмушини бажариб боқди», — Алишер Имомов.

    93 ёшли Сафар бобо Тўрақулов.

    93 ёшли Сафар бобо Тўрақулов.
    Фото: «Дарё»

    Эшмамат Кўчаров.

    Эшмамат Кўчаров.
    Фото: «Дарё»

    «Дарё» мухбири билан суҳбатда бўлган Эшмамат Кўчаров Сафар бобо билан қўшни бўлиб яшашини, бобо ва унинг оиласини 40 йилдан бери танишини айтиб, оилага кўмак зарурлигини айтди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Сафар бобо бизга ён қўшни. Ҳозир 51 ёшда бўлсам, бобони 41 йилдан бери яхши танийман. Мендан эшитсангиз, бобо ногирон. Оёқ-қўли бутун, юради. Нон ейди, чой ичади. Аммо гапиролмайди. Эшитмайди. Фарзандлари ҳам руҳий носоғлом. Тўрт мучаси соғ, аммо ақлий қобилияти йўқ», — дейди Оқзов қишлоғида яшовчи Эшмамат Кўчаров.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ушбу қишлоқда бўлган «Дарё» мухбири қишлоқ аҳолисининг турмуш тарзи, тирикчилиги билан ҳам қизиқди.

    Фото: «Дарё»

    Эшмамат Кўчаров қишлоғи сўлим ва ўзига ёқишини, бирор марта ҳам қишлоқни ташлаб шаҳарга кўчиб кетиш, шаҳарда яшаш иштиёқи туғилмаганини айтар экан, «қишлоқдошларимиз асосан чорвачилик билан, қолаверса, деҳқончилик билан тирикчилик қилади, шукрки, Яратган ризқимизни кам қилмаган», дейди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Қишлоғимдан кетиш ҳақида ҳеч ўйлаб кўрмаган эканман. Мен учун шу жой, шу қишлоқ, шу манзара қадрдон. Ва ҳеч қачон қишлоғимни ташлаб, шаҳарга кетиш иштиёқи ҳам бўлмаган», — дейди суҳбатдош.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Оқзов қишлоғи жойлашган «Ойбек» маҳалла фуқаролар йиғини раиси Ҳайитмурод Исмоиловнинг маълумот беришича, 7 та қишлоқдан иборат МФЙда 630 та хонадон ва ушбу хонадонларда 3250 нафар аҳоли истиқомат қилади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Оқзов қишлоғида эса 20 та хўжалик истиқомат қилади», — дейди раис Ҳайитмурод Исмоилов.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Дарё» мухбири сўровига жавобан Деҳқонобод тумани ҳокими Зоир Алиқулов 15 август, якшанба дам олиш куни бўлишига қарамасдан отахон яшаётган қишлоққа, Сафар бобо хонадонига борди. Ва отахонга янги уй қуриб берилишини, ақлий заиф бўлган фарзандлари учун ногиронлик нафақаси тайинланишини маълум қилди.

    Деҳқонобод ҳокими Зоир Алиқулов отахон ва унинг қизларини кўришга борди.

    Деҳқонобод ҳокими Зоир Алиқулов отахон ва унинг қизларини кўришга борди.
    Фото: «Дарё»

    «Дарё» мухбирининг аниқлаштиришича, вилоятда туман марказидан узоқда жойлашган ва аҳоли учун туман марказига бориб келиш муаммо туғдириши мумкин бўлган қишлоқлар сони кўп.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Жумладан, Деҳқонобод туманининг «Ойбек» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги қишлоқлар — Оқзов, Оққишлоқ, Кон, Қоработир қишлоқлари, «Сарчашма» маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли Дуоб, Бошчорбоғ, Чилгаз қишлоқлари, Шаҳрисабз туманидаги Кўл, Ғэлон қишлоқлари, Яккабоғ туманининг Вори, Зармаст, Гулдара, Дарё қишлоқлари, Чироқчи туманининг Тарағай, Лангар қишлоқлари туманлар марказидан узоқ ва олисда жойлашган қишлоқлар ҳисобланади.

    Фото: «Дарё»

    Аввалроқ «Дарё» ана шундай қишлоқларда яшовчи аҳоли муаммоларини, туман марказига бориб-келишдаги машаққатлар ва об-ҳаво ноқулай пайтларда ушбу қишлоқ аҳолисининг туман марказидан узилиб қолиши ҳақида сўз юритган.

    Мавзуга доир: 

    • Фоторепортаж: Қишда 10 кунлаб дунёдан узилиб қоладиган Шаҳрисабздаги Кўл қишлоғида бир кун
    • Фотосаёҳат: Қишда 10 кунлаб ташқи дунёдан узилиб қоладиган Кўл қишлоғи — суратларда

    22.08.2021, 19:16   Изоҳ (0)   137247
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентдаги Мустақиллик шоҳкўчасининг бир қисми вақтинчалик ёпилди

    22.08.2021, 18:36

    Бухорода 2017 йилдан буён қорамол ўғирлаш билан шуғулланиб келган уюшган гуруҳ қўлга олинди

    22.08.2021, 18:15

    Ўзбекистонга яна 3 млн доза ўзбек-хитой вакцинаси олиб келинди

    22.08.2021, 17:43

    Тошкентда имконияти чекланган қизни калтаклаган 27 ёшли йигит терговдан яширингани учун қидирувга берилди

    22.08.2021, 17:14

    Ўзбекистонда 21 август куни ўтказилган хайрия ҳашари тадбирларида 3 млрд сўмдан ортиқ маблағ сарфланди

    22.08.2021, 16:13

    Деҳқонобод тумани ҳокимлиги Зоир Мирзаев ваъдасини бажармаётгани ҳақидаги мақолага муносабат билдирди

    22.08.2021, 15:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Германия Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатади

    Дунё | 8 август, 23:45

    Тошкент вилоятида машина устига чиқиб салют учирган блогер 7 суткага қамалди

    Ўзбекистон | 8 август, 23:30

    Бразилияда сигир уч кунда рекорд миқдорда 343 литр сут берди

    Дунё | 8 август, 23:14

    Украина билан уруш бошланганидан бери Қодировлар оиласи 150 тага яқин мукофот олди

    Дунё | 8 август, 22:50

    “Ҳеч ким йўқлиги учун бергандим”: 5-синф ўғлига машина рулини топшириб қўйган отага чора кўрилди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:35

    Трамп маъмурияти муҳожирларни Луизиана қамоқхонасига жойлаштиради — WSJ 

    Дунё | 8 август, 22:25

    Тошкентда электр таъминотини яхшилаш учун икки йилда 2,8 трлн сўм сарфланди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:23

    Ўзбекистонда ишсизлик нафақаси миқдори оширилади

    Ўзбекистон | 8 август, 22:09

    Кутилмаган зарар: идиш-товоқ ювиш гели билан тозалаш мумкин бўлмаган 5 та буюм

    Аёллар саҳифаси | 8 август, 21:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.