• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Тадбиркорлар учун назарда тутилган субсидиялар олиш жараёни ўта мураккаблигича қолмоқда» – Шавкат Мирзиёев

    Ўзбекистонда 2020 йил якунига қадар лицензия ёки рухсатномалар сони яна камида 30 фоизга қисқартирилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев маълум қилди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири.

    Foto: “Daryo” / Madina Nurman

    Foto: “Daryo” / Madina Nurman

    Президентнинг таъкидлашича, бугунги кунда тадбиркорлар учун назарда тутилган субсидиялар олиш жараёни ўта мураккаблигича қолмоқда. Шу сабабли тадбиркорлик фаолиятига аралашувларни қисқартириш, соҳадаги тартиб-таомилларни соддалаштириш, хусусий мулк дахлсизлиги борасидаги сиёсат қатъий давом эттирилади.

    «Тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида 80 дан ортиқ субсидиялар жорий этилди. Ўтган даврда уларга 2,3 триллион сўм ажратилди. Лекин мактабгача таълим, халқ таълими, муқобил энергетика, балиқчилик, паррандачилик, қоракўлчилик каби 10 дан зиёд соҳаларда субсидиялар ишламаяпти. Мазкур масала Фарғонадаги ‘Юлдузчалар зиёси’ хусусий боғчаси раҳбари Зиёда Қосимова томонидан ҳам кўтарилган.

    Бунга сабаб – ушбу субсидияларни тўлаш тартиби мураккаб ва рақамлашмаган. Тадбиркор субсидияни олиш учун ўртача 5 та ҳужжатни тақдим этиши, 10 та вазирлик ва идорадан хулоса олиши зарур. Бунга камида бир ой кетади», —  деди Мирзиёев.

    Таъкидланишича, 60 фоиз чорвадорлар субсидия олиш жараёнини мураккаб деб ҳисоблайди.

    «Шу боис 2022 йил 1 январдан субсидияларни ажратиш бўйича мурожаатлар ‘ягона дарча’ тамойили асосида қабул қилинади, жараёнда иштирок этадиган давлат идоралари сони 2-3 бараварга қисқартирилади.

    Келгуси йилдан бошлаб тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун барча рухсат этувчи ҳужжатлар онлайн тарзда расмийлаштирилади. 2021 йил якунига қадар лицензия ёки рухсатномалар сони яна камида 30 фоизга қисқартирилади», — деди Президент.

    Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон халқаро анжуманлар саройида Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтмоқда. Ушбу тадбирда давлат раҳбари тадбиркорларга ўз корхоналари уларга мулк қилиб расмийлаштириб берилишини, мамлакатдаги 13 мингта умумий овқатланиш объекти 2021 йил якунига қадар ер ва мулк солиғидан озод қилинишини, ташаббус кўрсата олмайдиган, янги-янги ғояларни кўтариб чиқишга, ўзгариш қилишга интилиши бўлмаган раҳбарларга нисбатан жуда қаттиқ талаб ва чоралар бўлишини айтди.

    Шунингдек, солиқ идоралари қўллаётган айрим жарималар сонидан хавотирда эканлиги, инфляция даражасини келгуси икки йилда 5 фоизга тушириш режа қилингани, Ўзбекистонда тадбиркорларга кредитни миллий валюта — сўмда бериш тизими йўлга қўйилишини маълум қилди.

    Мавзуга доир: Шавкат Мирзиёев номидан юзлаб тадбиркорларга миннатдорчилик хатлари топширилди (фото)

    20.08.2021, 15:27   Изоҳ (0)   11843
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистондаги темир йўл монополияси ҳақида гапирди

    20.08.2021, 15:11

    Марказий банк 5 минг ва 10 минг сўмлик банкноталарнинг янги кўринишини тақдим этди

    20.08.2021, 14:49

    «Қўқон минтақавий темир йўл узели» Қўқон шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари пора билан ушланиши ишига алоқадорлигини рад этди

    20.08.2021, 14:25

    Ички ишлар вазири ўринбосари Сурхондарёнинг энг яхши инспекторларини тақдирлади

    20.08.2021, 14:14

    Ўзбекистонда 2021 йил якунигача яна қанча давлат активлари очиқ савдога чиқарилиши маълум бўлди

    20.08.2021, 14:12

    «Ўзгидромет» 21 августда қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди

    20.08.2021, 14:08
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    Ўзбекистон | 16 август, 23:46

    Грецияда 4 кун ичида 242 та ўрмон ёнғини содир бўлди (видео)

    Дунё | 16 август, 23:39

    Мадонна 66 ёшда: бутун умр отасининг розилигини излаган ва жаннатдан ҳайдалишдан қўрққан қизалоқдан поп маликаси бўлишгача босиб ўтилган йўл

    Мусиқа | 16 август, 23:26

    АҚШ ғазоликлар учун виза беришни тўхтатди

    Дунё | 16 август, 23:15

    Афғонистонда соқол олган эркаклар ҳибсга олинмоқда

    Дунё | 16 август, 22:55

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    Дунё | 16 август, 21:27

    Суперлига. “Насаф” “Шўртан”ни ишончли ҳисобда мағлубиятга учратди 

    Спорт | 16 август, 22:44

    “Жамият билан давлат ўртасида мулоқот йўқ” — Абдулла Абдуқодиров Ўзбекистон ривожи учун нималар муҳимлиги ҳақида

    Ўзбекистон | 16 август, 22:34
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.