• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Марказий банк 5 минг ва 10 минг сўмлик банкноталарнинг янги кўринишини тақдим этди

    Ўзбекистон Марказий банки 2021 йилнинг 26 августидан бошлаб янги кўринишдаги номинал қиймати 5000 сўм ва 10 000 сўм бўлган банкнот шаклида пул белгиларининг муомалага чиқарилиши тўғрисида қарор қабул қилинганини маълум қилди.

    Мазкур банкноталар мавзуси (тематикаси) «Буюк Ипак йўли» ҳамда мамлакатимиз ҳудудидаги қадимий Самарқанд ва Тошкент шаҳарлари тарихига бағишланган. Банкнотлар ҳимояланган қоғозда чоп этилган.

    5000 сўмлик банкнот

    Фото: Марказий банк

    Фото: Марказий банк

    Ўлчами 142 х 69 миллиметр банкнотнинг ўнг тарафида оч фонда қадимги «Буюк Ипак йўли»нинг рамзи сифатида туя ва «5000» рақами кўринишида сув белгилари жойлашган.

    Банкнотнинг ўнг тарафида қоғоз қатламида кенглиги 2 миллиметр бўлган «UZB» ёзуви туширилган турли рангларда товланувчан металлашган ва машинада ўқиладиган ҳимоя ипи ўтказилган.

    Олд ва орқа томонларининг асосий ранглари – яшил ва жигаррангдан иборат.

    Банкнот олд томони чап қисмида 1619–1635 йилларда қурилган Самарқанд шаҳридаги Шердор мадрасаси тасвирланган.

    Юқори қисмининг чап тарафида ўзгарувчан рангли OVI бўёғида босилган «5000» рақами жойлаштирилган бўлиб, маълум қиялик бурчаги кўриниши остида қирмизи рангдан яшил рангга ўзгаради.

    Банкнот юқори қисмида «O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI MARKAZIY BANKI» матни, юқори ўнг бурчагида Ўзбекистон Республикасининг герби жигаррангда акс эттирилган.

    Ўнг ва чап томони чеккасида жигаррангда жойлашган махсус элемент кўриш қобилияти паст бўлган инсонлар учун мўлжалланган бўлиб, бўёқнинг бўртмалик хусусияти ҳисобига банкнотнинг қийматини аниқлаш имконини беради.

    Банкнотнинг қуйи қисмида нақшинкор безак асосида «латент» (яширин) тасвир «UZ» кўринишида берилган бўлиб, у ёруғлик манбаига нисбатан маълум қияликда кўриниш хусусиятига эга.

    Қуйи қисмининг чап томонида банкнот қийматини акс эттирувчи «BESH MING SO‘M» ёзуви ва «O‘ZBEKISTON SO‘MI RESPUBLIKA HUDUDIDA HAMMA TO‘LOVLAR UCHUN O‘Z QIYMATI BO‘YICHA QABUL QILINISHI SHART» матни жойлашган.

    Юқоридаги тасвирлар металлограф босма усулида бажарилган бўлиб, бармоқ учи билан сийпалаганда бўёқнинг бўртмалигини сезиш мумкин.

    Банкнот ўнг қисмидаги оч фонда нусха кўчиришга қарши турли диаметрдаги ҳалқалар жойлаштирилган бўлиб, нусха кўчирилганда ушбу тасвирларда аниқлик йўқолади.

    «Хонатлас» фонида туширилган Ўзбекистон харитаси чизмасида кўк чизиқлар билан «Буюк Ипак йўли»нинг карвон йўллари йўналиши кўрсатилган.

    Юқори чап қисмида Самарқанд шаҳрининг рамзи ҳисобланган «қанотли қоплон» тасвири регистр вазифасини бажаргани ҳолда «олд» ва «орқа» томонларини бир-бири билан мос тушириш учун хизмат қилади. Ёруғликка қаратилганда оқ қисми банкнотнинг орқа томонидаги рангли фон билан қўшилиб тўлиқ тасвир ҳосил қилади.

    Банкнотнинг рақами лотин алифбосидаги икки ҳарфли серия ва етти хонали сондан ташкил топган бўлиб, ўнг қисмида горизонтал ва чап қисмида вертикал кўринишда босилган.

    Фото: Марказий банк

    Фото: Марказий банк

    Банкнот орқа томонида милоддан аввалги VIII-V асрларга тегишли бўлган Афросиёб археология ёдгорлиги тасвирланган.

    Ўнг қисмида Афросиёб харобаларидан топилган Х асрга тегишли бўлган сопол кўза ва нақшинкор сопол лаган археология топилмаси тасвири акс этган.

    Юқори чап қисмида «O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI MARKAZIY BANKI» матни ва банкнот муомалага чиқарилган йил «2021» чоп этилган.

    Банкнотнинг пастки қисми чап ва ўнг бурчакларида банкнот номинал қиймати «5000» рақами оқ рангда бир чизиқда ҳамда юқори ўнг бурчакда «BESH MING SO‘M» ёзуви туширилган.

    Пастки қисмида «O‘ZBEKISTON SO‘MINI QALBAKILASHTIRISH QONUNGA MUVOFIQ TA’QIB QILINADI» матни огоҳлантирувчи ёзув сифатида қайд этилган.

    10 000 сўмлик банкнот

    Фото: Марказий банк

    Фото: Марказий банк

    Ўлчами 147 х 69 миллиметр банкнотнинг ўнг тарафида оч фонда қадимги «Буюк Ипак йўли»нинг рамзи сифатида туя ва «10000» рақами кўринишида сув белгилари жойлашган.

    Банкнотнинг ўнг тарафида қоғоз қатламида кенглиги 3 миллиметрли «голографик» ҳимояланган, «UZB» ёзуви мавжуд металлашган ва машинада ўқиладиган ҳимоя ипи ўтказилган.

    Олд ва орқа томонларининг асосий ранглари – кўк, бинафша ва пушти ранглардан иборат.

    Банкнот олд томони чап қисмида 1551—1575 йилларда қурилган Тошкент шаҳридаги Кўкалдош мадрасаси меъморий ёдгорлиги тасвирланган.

    Юқори қисмининг чап тарафида ўзгарувчан рангли OVI бўёғида босилган «10000» рақами жойлашган бўлиб, маълум қиялик бурчаги кўриниши остида тилла рангдан яшил рангга ўзгаради.

    Банкнот юқори қисмида «O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI MARKAZIY BANKI» матни, юқори ўнг бурчагида Ўзбекистон Республикасининг герби кўк рангда акс эттирилган.

    Ўнг ва чап томони чеккасида жойлашган кўк рангдаги махсус элемент кўриш қобилияти паст бўлган инсонлар учун мўлжалланган бўлиб, бўёқнинг бўртмалик хусусияти ҳисобига банкнотнинг қийматини аниқлаш имконини беради.

    Банкнотнинг қуйи қисмида нақшинкор тасвир фонида «латент» (яширин) тасвир «UZ» кўринишида берилган бўлиб, у ёруғлик манбаига нисбатан маълум қияликда кўриниш хусусиятига эга.

    Қуйи қисмининг чап томонида банкнот қийматини акс эттирувчи «O‘N MING SO‘M» ёзуви ва «O‘ZBEKISTON SO‘MI RESPUBLIKA HUDUDIDA HAMMA TO‘LOVLAR UCHUN O‘Z QIYMATI BO‘YICHA QABUL QILINISHI SHART» матни жойлашган.

    Юқоридаги тасвирлар металлограф босма усулида бажарилган бўлиб, бармоқ учи билан сийпалаганда бўёқнинг бўртмалигини сезиш мумкин.

    Банкнот ўнг қисмидаги оч фонда нусха кўчиришга қарши ҳар хил диаметрдаги ҳалқалар жойлаштирилган бўлиб, нусха кўчирилганда ушбу тасвирларда аниқлик йўқолади.

    Юқори қисмидаги Ўзбекистон харитаси чизмасида оч чизиқлар билан «Буюк Ипак йўли»нинг карвон йўллари йўналиши кўрсатилган.

    Юқори чап қисмида Тошкент шаҳри дарвозалари тимсолидаги «дарвоза» тасвири регистр вазифасини бажарган ҳолда, «олд» ва «орқа» томонларини бир-бири билан мос тушириш учун хизмат қилади. Ёруғликка қаратилганда оқ қисми банкнотнинг орқа томонидаги рангли элементлар билан қўшилиб тўлиқ тасвирни ҳосил қилади.

    Банкнотнинг рақами лотин алифбосидаги икки ҳарфли серия ва етти хонали сондан ташкил топган бўлиб, ўнг қисмида горизонтал ва чап қисмида вертикал кўринишда босилган.

    Фото: Марказий банк

    Фото: Марказий банк

    Банкнот орқа томонида милоддан аввалги I асрга тегишли бўлган Тошкент шаҳри ҳудудидаги энг қадимий ёдгорлик – Шоштепа археология ёдгорлиги тасвирланган.

    Ўнг қисмида Тошкентнинг қадимий ҳунармандчилик намуналари бўлган Х-XII асрларга тегишли сопол лаган ҳамда Х асрга тегишли рўзғор идиши тасвири акс эттирилган.

    Юқори чап қисмида «O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI MARKAZIY BANKI» матни ва банкнот муомалага чиқарилган йил «2021» чоп этилган.

    Банкнотнинг пастки қисми чап ва ўнг бурчакларида банкнот номинал қиймати «10000» рақами оқ рангда бир чизиқда ҳамда юқори ўнг бурчакда «O‘N MING SO‘M» ёзуви туширилган.

    Пастки қисмида «O‘ZBEKISTON SO‘MINI QALBAKILASHTIRISH QONUNGA MUVOFIQ TA’QIB QILINADI» матни огоҳлантирувчи ёзув сифатида қайд этилган.

    «Муомалага чиқарилаётган янги кўринишдаги қиймати 5000 сўм ва 10 000 сўм бўлган пул белгилари бугунги кунда муомалада бўлган 2013 йил намунасидаги 5000 сўмлик ва 2017 йил намунасидаги 10 000 сўмлик банкнотлар билан бир қаторда (параллел равишда) муомалада бўлади, яъни, 2013 йил ва 2017 йил намунасидаги 5000 сўмлик ва 10 000 сўмлик банкнотлар ҳам тўлов қобилиятини йўқотмайди.

    Шунингдек, янги кўринишдаги пул белгилари айни пайтда муомалада бўлган пул белгилари ва тангалар билан бир қаторда, барча хўжалик юритувчи субъектлар ва аҳоли томонидан ўз қиймати бўйича барча турдаги тўловлар учун ҳеч қандай чекловларсиз қабул қилиниши шарт», — деб қайд этилган Марказий банк хабарида.

    Маълумот учун, 5000 сўмлик банкнота 2013 йилнинг 1 июлидан, 10 000 сўмлик эса 2017 йилнинг 10 мартидан муомалага киритилган.

    Мавзуга доир: 5 минг, 10 минг ва 50 минг сўмлик купюраларнинг ғаройиб тарихи

    20.08.2021, 14:49   Изоҳ (0)   57262
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Қўқон минтақавий темир йўл узели» Қўқон шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари пора билан ушланиши ишига алоқадорлигини рад этди

    20.08.2021, 14:25

    Ички ишлар вазири ўринбосари Сурхондарёнинг энг яхши инспекторларини тақдирлади

    20.08.2021, 14:14

    Ўзбекистонда 2021 йил якунигача яна қанча давлат активлари очиқ савдога чиқарилиши маълум бўлди

    20.08.2021, 14:12

    «Ўзгидромет» 21 августда қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди

    20.08.2021, 14:08

    Шавкат Мирзиёев: «Электр энергиясидаги узилишлар кўпчилик тадбиркорларимизни безовта қилаётгани айни ҳақиқат»

    20.08.2021, 13:56

    Ўзбекистонда 13 мингта умумий овқатланиш объекти 2021 йил якунига қадар ер ва мулк солиғидан озод қилинади

    20.08.2021, 13:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.