• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «Келиб, мени ўлдиришларини кутиб ўтирибман». Афғонистондаги саноқли аёл сиёсатчилардан бири Зарифа Ғаффорий толиблар томонидан босиб олинган Кобулда қолиб кетди. Мана унинг ҳикояси

    15 август куни, «Толибон» Кобулга кирган вақтда, афғонистонлик 29 ёшли ҳуқуқ ҳимоячиси ва сиёсатчи Зарифа Ғаффорий Британиянинг iNews нашрига Афғонистон пойтахтида қолиб кетгани ва толибларнинг қасос олишидан қўрқаётгани ҳақида сўзлаб берарди, деб ёзади Meduza. «Бу ерда ўтириб, уларнинг қачон келишини кутяпман. Менга ёки оиламга ёрдам бера оладиган бирор кимса йўқ. Эрим ва оиламнинг бошқа аъзолари билан бирга уларни шунчаки кутиб ўтирибман. Толиблар менга ўхшаганларни топиб ўлдиради. Мен оиламни ташлаб кета олмайман. Ташлаб кетганимда ҳам қаёққа борардим?», — дейди у.

    Yesterday Zarifa Ghafari told @michael2day:

    “I’m sitting here waiting for them to come. There is no one to help me or my family. I’m just sitting with them and my husband. And they will come for people like me and kill me. I can’t leave my family. And anyway, where would I go?” pic.twitter.com/X2UC9wDGNE

    — The i Paper (@theipaper) August 16, 2021

    Зарифа Ғаффорий аёллар учун деярли ҳамма нарса тақиқланган толиблар даврида вояга етган. «Толибон» қулагач, у таълим олиб, аёллар ҳуқуқини ҳимоя қилувчи ташкилот очган эди

    Зарифа Ғаффорий Кобулда туғилган ва Афғонистондаги фуқаролар уруши авжига чиққан вақтда ўсиб, улғайган. Унинг болалиги мамлакатни толиблар бошқарган 1990 йилларнинг охирларига тўғри келади. Ўша даврнинг қонун-қоидаларига кўра, аёллар кўчага бурқа кийиб ва фақат эркак қариндоши ҳамроҳлигида чиқиши мумкин эди. Аёллар ташқаридан кўринмаслиги учун биноларнинг биринчи ва иккинчи қаватдаги деразалари бўяб ташланар ёки ёпиб қўйилар, бу эса биқиқликни янада кучайтириб, руҳий саломатлик билан боғлиқ муаммоларни — тушкунлик (депрессия) ва ўз жонига қасд қилиш ҳолларини кўпайтирарди. Афғон аёлларига ўқиш, ишлаш ва сиёсат билан шуғулланиш тақиқланган эди. Улар муносиб тиббий ёрдамдан ҳам фойдалана олмасди — аксар шифохоналарда эркак шифокорлар аёлларни тўлиқ кийим-бошда бўлган ҳолида кўрикдан ўтказарди. Аёлларнинг бўйсунмаслиги қаттиқ жазоланарди: улар ё ўлгунича саваланиши, ё тошбўрон қилиниши мумкин эди.

    2001 йили «Толибон» қулаб, АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция кучлари Афғонистонга кириб келиб, аёллар яна ўқиш ва ишлаш имкониятига эга бўлган вақтда Ғаффорий 7 ёшда эди. У 16 ёшида Ҳиндистондаги Панжоб университети стипендиясини қўлга киритиб, у ерда иқтисодиётни ўрганди. У 2014—2015 йилларда инсон ҳуқуқлари ташкилотига ва Peghla FM радиостанциясига асос солди — уларнинг ҳар иккиси ҳам аёллар ҳуқуқи билан шуғулланарди.

    Ғаффорий Афғонистондаги энг ёш ҳоким сифатида толибларни қўллаб-қувватловчи шаҳарни уч йил бошқарди. Унинг отасини ўлдиришган, ўзига ҳам бир неча бор суиқасд уюштирилган

    Ғаффорий 27 ёшида Афғонистондаги энг ёш мэрга айланди. У 2018 йили Вардак вилояти маъмурий маркази ҳисобланган Майдоншаҳр шаҳрига бош бўлди — у ерда кўпчилик толибларни қўлларди. Ҳокимнинг ёши ва жинси, табиийки, маҳаллий аҳолининг танқиди ва норозиликларига сабаб бўлган. Ҳокимлик биносига таёқ ва тош кўтарган эркаклар бостириб киргани боис у биринчи иш куниёқ ўз хонасидан эвакуация қилинган эди. Ғаффорий орадан тўққиз ой ўтибгина мэр ваколатларини бажаришга қайта олди, коррупцияга қарши кураш доирасида бир қатор амалдорларни ишдан ҳайдади, шаҳарсозлик ва экология бўйича лойиҳаларни бошлади ҳамда аёллар ўзлари тайёрлаган маҳсулотларни сотиши мумкин бўлган савдо майдонлари режасини ишлаб чиқди.

    Зарифа Ғаффорий.

    Зарифа Ғаффорий.
    Фото: АҚШ Давлат департаменти

    Мэрга мунтазам таҳдид қилинган, уни ҳатто бир неча бор ўлдирмоқчи ҳам бўлишган. 2021 йилнинг май ойида Time журнали Ғаффорийнинг учта суиқасддан омон қолгани ҳақида ёзганди — аёлнинг ўзи ушбу ҳужумлар ортида «Толибон» турибди, деб ҳисоблайди. Бошқа манбаларга кўра, суиқасдлар сони камида икки баробар кўп. 2020 йил октябрида АҚШ Давлат департаменти сиёсатчи ва ҳуқуқ ҳимоячисига қарши уюштирилган олтинчи суиқасдни қораловчи баёнот билан чиққан эди.

    2020 йил ноябрида юқори мартабали афғон ҳарбийларидан бири ҳисобланган унинг отасини Кобулдаги уйи олдида отиб кетишган. Ғаффорийнинг фикрича, отаси айнан унинг фаолияти сабабли толиблар ўлжасига айланган. «Бу ‘Толибон’нинг иши. Мен Майдоншаҳрда уларга керак эмасман. Шу боис улар отамни ўлдирди», — дейди у.

    Зарифа Ғаффорий «Толибон»нинг барча амалдорларни афв этиш ва аёлларнинг ҳуқуқларини таъминлаш ҳақидаги ваъдаларига ишонмайди. Қариндошлари ундан кетишни сўраган, лекин у Афғонистонда қолган

    17 август куни Sydney Morning Herald мухбирлари билан суҳбатда Ғаффорий бутун оиласи қўрқув ичида қолганини тан олди. «‘Толибон’ шаҳарни қуршаб олди. Улар одамларни ўлдириб, ҳаммаёқни вайрон қиляпти. Ҳаммамиз қўрқувдамиз. Онам қўрқяпти. Агар ўлиб қолсам, оилам ва эримнинг аҳволи нима кечади? Укам йиғлаб: ‘Опажон, кета олсанг, илтимос, кет!’, деб ёлворди», — дея ҳикоя қилади у. Зарифанинг айтишича, одамлар Кобулнинг бирдан босиб олинишига тайёр эмас эди, чунки улар «халқаро ҳамжамият афғонларни шундай ташлаб кетишини кутмаганди».

    Ғаффорий «Толибон» етакчиларининг аёлларнинг ишлаш ва таълим олиш ҳуқуқларини сақлаб қолиш, хорижий ҳарбийлар ва Афғонистон ҳукумати билан ҳамкорлик қилган шахсларни таъқиб қилмаслик ҳақидаги баёнотларига ишончсизлик билан қарайди. Унинг айтишича, толиблар «инсон ҳуқуқлари, аёллар ҳуқуқлари, қонунлар ва сиёсат ҳақида ҳеч нарса билмайди».

    «Толибон» босиб олган ҳудудларда 20 йил аввал амалда бўлганига ўхшаш чекловлар кучга киргани ҳақида бошқа ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилотлар ва ОАВлар ҳам хабар берган. Қандаҳор ва Ҳиротда толиблар банкда ишлайдиган икки аёлни кўчага қувиб солиб, ишга қайтишни тақиқлаган ва ўрниларига эркак қариндошларини юборишни таклиф қилган. Таҳор вилоятида эса уйига моторикшада қайтаётган қизлар тўхтатилиб, «очиқ шиппак» кийгани учун саваланган. The Wall Street Journal хотин-қизлар толиблар билан никоҳланишга мажбурланаётгани ҳақидаги афғонистонликларнинг гувоҳликларини эълон қилди. Ҳаракат вакиллари бу ахборотни рад этиб чиқди.

    «BBC 2019 йили Зарифа Ғаффорийни дунёнинг энг таъсири кучли ва руҳлантирувчи 100 аёли рўйхатига киритган эди, орадан бир йил ўтиб у АҚШ Давлат департаментининг «Жасоратли аёл» халқаро мукофотига лойиқ кўрилди. У ҳозир ўзини яқиндагина уни табриклаб юрганлар томонидан ташлаб кетилгандай ҳис қиляпти. «Мен ростдан ҳам дунёдан ортиқ ҳеч нарса хоҳламайман. Улар шунчаки ҳамма нарсани расво қилишади. Шундан ортиқ нарсани кутмаяпман. Қани энди, улар бизни ҳуқуқларимиз йўқолишидан, сўнгги 20 йилда эришганларимиз ҳавога учишидан қутқара олса, аммо улар ҳеч нарса қила олмайди», — дейди у.

    20.08.2021, 19:09   Изоҳ (0)   95771
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Толибон» АҚШ устидан ғалаба қозонганини эълон қилди

    20.08.2021, 18:39

    Туркияда COVID-19 туфайли янги чекловлар киритилади

    20.08.2021, 10:10

    Германиядаги америкалик амалдорлар «Гавана синдроми»дан шикоят қилди. Аввалроқ у АҚШнинг Ўзбекистон, Россия ва Хитойдаги дипломатларида ҳам қайд этилган

    20.08.2021, 07:53

    Афғонистонда паранжи нархи ўн баравар ошиб кетди

    20.08.2021, 07:23

    СССРни сақлаб қолиш учун уюштирилган фитнани тушунтириб берувчи 10 та фотосурат

    19.08.2021, 23:51

    30 йил аввалги путч ҳақида уятли саволлар: Нима ўзи у? Ким қандай мақсад билан курашган? Кимдир ҳақиқатан ҳам СССРни парчалаб юборишни хоҳлаганми?

    19.08.2021, 23:33
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.