Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон ички ишлар вазири ўринбосари — Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи полковник Бекмурод Абдуллаев Сурхондарё вилоятида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш, жиноятчиликка қарши курашиш, хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя қилиш масалалари бўйича учрашувлар ўтказди.

Фото: Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати

Учрашувларда вилоятнинг барча туман ИИБлари бошлиқлари, уларнинг жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича ўринбосарлари, ҲПБ, ЙҲХБ бошлиқлари, ППХ ва ЖЦБ, Пробация хизмати (10 нафар) катта инспекторлари ва барча (161 нафар) профилактика инспекторлари қатнашган.

Фото: Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати

Фото: Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати

Фото: Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати

Фото: Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати

Фото: Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати

Фото: Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати

Мулоқот чоғида вилоятнинг Шеробод, Музработ, Қизириқ, Бандихон ва Бойсун туманлари ИИБлари томонидан 2021 йилнинг январь—июль ойлари давомида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш, жиноятчиликка қарши курашиш борасида амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар хато-камчиликлар танқидий кўриб чиқилган.

Фото: Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати

Фото: Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати

Шунингдек, хизмат давомида ижобий натижага эришган 10 нафар профилактика инспекторлари, уч нафар ЙҲХБ инспекторлари, икки нафар Пробация бўлими инспекторларига 1 миллион сўмдан пул мукофоти, 10 нафар профилактика инспекторларига қимматбаҳо совғалар ва 10 нафар профилактика инспекторларига ташаккурномалар берилди.

Бундан ташқари, аввал жиноят содир этгани учун озодликдан маҳрум этилган, озодликка чиққач назоратда бўлган, хулқ-атвори ижобий томонга ўзгарган, намунали фуқаролар ҳам рағбатлантирилган.

Фото: Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати

Фото: Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати

Фото: Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати

Фото: Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати

Фото: Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати

Фото: Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати

Фото: Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати

Фото: Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати

Мазкур учрашувларда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари Ботир Парпиев ҳам иштирок этди. Вазир ўринбосари вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ходимларига келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар бўйича топшириқлар бериб, бир қатор маҳалла раислари ва уларнинг ўринбосарларига қимматбаҳо совғалар топширди.

Фото: Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати

Фото: Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Аҳолининг валюта айирбошлашга йўналтирган пул маблағлари ҳажми 68 фоизга ўсди — Марказий банк
Маҳаллий
Самарқандда 2 киши овқатдан заҳарланиб вафот этди
Маҳаллий
Тошкентда автобуснинг юрган масофасига қараб тўлов қилиш тизими йўлга қўйилади