Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда Германиянинг NoVo Agency e.K. ташкилоти ўртасидаги ҳамкорлик келишувига асосан тиббиёт соҳасида олий ёки ўрта-махсус маълумотга эга фуқаролар ишга таклиф қилинади. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар берди.
Бўш иш ўрни бўйича маълумот:
ҳамшира ва шифокор ассистенти;
тўлиқ бандлик;
юқори ойлик маош;
ҳафтасига 40 соатлик меҳнат графиги.
Номзодлар учун талаблар:
35 ёшгача бўлиш;
тиббиёт соҳасида олий ёки ўрта-махсус диплом;
немис тилини B2 даражада билиш;
иш тажрибасига эга бўлиш.
Аввалроқ БАА ўзбекистонлик аёлларни уй хизматчиси, энага ва ошпаз сифатида ишга олмоқчилиги, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар беришича, агентлик Канада иш берувчилари билан музокаралар ўтказаётгани тўғрисида хабар берилганди.
Маълумотларга кўра, 1,7 миллион ўзбекистонлик чет элда, асосан, Россия ва Қозоғистонда меҳнат қилмоқда. Мамлакат аҳолисининг 55 фоиздан ортиғи ёшлардан иборатлиги ҳамда йилига меҳнат бозорига 600 мингга яқин ишчи кучи кириб келаётгани маълум қилинди.
Изоҳ (0)