Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Avto.ru» сайтида Ярославлда 34,5 минг километр йўл босган 2019 йилги Lada Vesta Sport 1,2 миллион рубль (16,2 минг доллар) қийматида сотувга қўйилгани тўғрисида эълон пайдо бўлди. Сотувчи седаннинг бу қадар қимматлигини кўп сонли визуал ва техник ўзгартиришлар киритгани билан изоҳлаган. Бундан ташқари, айнан ушбу моделни 2020 йилда автоблогер Константин Заруский лотерея орқали ўйнаганди, деб хабар беради Motor.

Фото: «Avto.ru»

Фото: «Avto.ru»

2020 йилнинг ноябрида Константин Заруский лотерея ўтказиб, эксклюзив «Тайфун» рангидаги Luxe жамланмасига эга модификация қилинган Lada Vesta Sport’ни совринга қўйганди. Бундан ташқари, блогер 400 минг рубль сарфлаб, спорт седанига киритилган ўзгартиришлар тасвирланган иккита видеороликни ҳам эълон қилган. Эълон қилинган материалларни 5,5 миллионга яқин одам томоша қилган.

Фото: «Avto.ru»

Фото: «Avto.ru»

Тюнинг жараёнида Vesta’га қўшимча шовқин сўндиргич, қизил тормоз суппортлари, шунингдек, кучайтирилган амортизатор ва пружиналар ўрнатилган. Бундан ташқари, автомобиль Android операцион тизими базасидаги янги мултимедия тизими, шунингдек, «кўр зоналарни» назорат қилиш тизими ва смартфон орқали бошқариладиган сигнализация билан жиҳозланган.

Фото: «Avto.ru»

Фото: «Avto.ru»

Лотереяда ғолибликни қўлга киритган сотувчининг сўзларига кўра, ҳозирда автомобиль ажойиб ҳолатда. Унинг амалдаги эгаси спорт седанидан фақат дам олиш кунлари фойдаланган.

Фото: «Avto.ru»

Фото: «Avto.ru»

Фото: «Avto.ru»

Фото: «Avto.ru»

Фото: «Avto.ru»

Фото: «Avto.ru»

Аввалроқ Германияда Lada Niva бир марта қувватланиш орқали 300 км йўл босадиган электромобилга айлантирилгани, Россияда оддий «Волга» энг қиммат Toyota Land Cruiser 300 нархида сотувга қўйилгани тўғрисида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Тез ёрдам машинаси 5 йилда икки бараварга кўпайди, битта чақирув дориси 640 сўмдан 7,5 минг сўмга ошди”. “Дарё” тиббиётдаги ўзгаришларни Наманган вилояти мисолида...
Спорт
Бундеслига. “Боруссия Д” ўз майдонида рақибини тор-мор этди 
Шоу-бизнес
Instagram: Аэропортда дабдаба билан кутиб олинган Liil Хуррамов, қўшиқ куйлаган Абдуҳошим Исмоилов, янги раққосаларни кашф этаётган Юлдуз Усмонова