• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Британия элчиси Лори Бристоу «Толибон» ғалабасидан сўнг Афғонистонни тарк этиши керак эди. Аммо у қолди ва шахсан ўзи Кобул аэропортида афғонларга виза берди

    Буюк Британиянинг Афғонистондаги элчиси Лори Бристоу «Толибон» ҳокимиятни қўлга киритгандан кейин мамлакатни тарк этиши керак эди, лекин у британияликларга ва Британия ҳукумати билан алоқаси бор афғонларга ёрдам бериш учун қолди. 15 август куни Бристоу Британия элчихонаси кўчириб келинган Кобул аэропортида афғонларга шахсан ўзи виза берди, деб ёзмоқда Daily Mail.

    Лори Бристоу

    Лори Бристоу
    Фото: «РБК»

    «Бизнинг элчимиз Кобулда қолади, Британия ҳукумати вакиллари Британия фуқароларига ва афғонистонлик ходимларимизга ёрдам беришда давом этмоқда», — деди Британия Ташқи ишлар вазирлиги нашрга.

    Буюк Британия «Толибон» Кобулни эгаллашидан бир неча кун олдин ўз элчихонасини қисқартириб, Афғонистонга 600 аскар юбораётганини маълум қилганди. Ҳарбийлар Британия фуқароларини ва Ғарб билан ҳамкорлик қилган, эндиликда «Толибон» таҳдиди остида қолаётган Афғонистон фуқароларини эвакуация қилишни таъминлаши керак. Daily Mail нашрининг ёзишича, гап Британия паспортига эга 3 минг киши, оилалари билан ҳисоблаганда 3 минг афғонистонлик таржимонлар ва у ёки бу тарзда Британияга алоқадор яна 2 минг афғон ҳақида кетмоқда.

    «Толибон» Кобул аэропортидаги эвакуация ишларига аралашмасликка ваъда берган. Аммо америкаликлар ва уларнинг иттифоқчилари билан ҳамкорлик қилган афғонистонликлар «Толибон» уларнинг кетишига тўсқинлик қилишидан қўрқмоқда. Британия аскарлари ва дипломатлари учун таржимонлик қилган афғонистонлик Telegraph’га берган интервьюсида айтишича, «вақт тугади», яқинда «Толибон» хорижий ҳукуматлар билан ишлаганларни таъқиб қилишни бошлайди.

    The Telegraph хабарига кўра, Буюк Британия элчиси Лори Бристоу Афғонистонни Кобул қўлга олингандан кейинги кун — 16 август куни кечгача тарк этиши керак эди. Аммо манбанинг айтишича, Бристоу август ойининг охиригача давом этиши мумкин бўлган эвакуация жараёнини назорат қилиш учун Афғонистонда қолмоқда. Ижтимоий тармоқларда Бристоуни қаҳрамон деб аташмоқда.

    57 ёшли Лори Бристоу — Кембриж университети битирувчиси, адабиёт фанлари доктори. У 1990 йилларнинг бошларида Британия Ташқи ишлар вазирлигида иш бошлаган ва Руминия, Туркия, Озарбайжонда фаолият олиб борган. 2016—2020 йилларда Бристоу Буюк Британиянинг Россиядаги элчиси бўлган. Бу даврда икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар, асосан, Скрипалларнинг заҳарланиши билан боғлиқ ҳолда кескинлашган эди.

    Заҳарланиш воқеасидан бир йил ўтиб, 2019 йил март ойида Бристоу ўз интервьюсида «Россия давлати ўз атрофидагиларни хавф остига қўймоқда», деб айтган ва Москвани «беқарорлик, эҳтиётсизлик» қилмасликка чақирган. Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарова бу интервьюни «ўзини ҳалокатга олиб борувчи» ҳамда «ғайриоддий ва кескин тажовузкороналиги билан ҳайратга солувчи» деб атаган.

    «У ўта оғир сиёсий вазиятни ҳам жуда профессионал тарзда ҳал қилган», — деди Бристоу билан ишлаган британиялик дипломат The Telegraph нашрига. «Менимча, шундан кейин у Вашингтон ёки Нью-Йоркдаги жиддий позициялардан бирига умид қилиши мумкин эди. Аммо улар бошқаларга насиб қилди».

    Бристоу 2021 йилнинг июнь ойида Афғонистондаги элчи этиб тайинланди. «У Афғонистонда бунчалик кам қолишини кутмаган бўлса керак», — деди манба The Telegraph нашрига. «Кобулда катта масъулият талаб қиладиган ишлар бор эди, фикримча, у ўз вазифасини жуда яхши уддаламоқда».

    Мавзуга доир:

    • Юзлаб одамлар Кобул аэропортида Афғонистондан учиб кетаётган сўнгги самолётларга чиқиб олишга уринди. Бир неча киши ҳалок бўлди (фото ва видео)
    • Фото: АҚШ ҳарбий транспорт самолёти Кобулдан 640 қочқинни битта рейсда эвакуация қилди

    19.08.2021, 07:49   Изоҳ (0)   17111
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ашраф Ғанининг БААда эканлиги маълум қилинди. У Афғонистонни қандай тарк этгани ҳақида баёнот билан чиқиш қилди

    18.08.2021, 23:26

    «Толибон» аёллар ҳуқуқларига шариат доирасида амал қилишга ваъда берди

    18.08.2021, 19:27

    «Толибон» Нангарҳорда намойишчиларни ўққа тутди (видео)

    18.08.2021, 16:28

    «Толибон» АҚШдан 11 сентябргача Афғонистондаги ҳарбийларини тўлиқ олиб чиқишни талаб қилди ва унгача америкаликларга ҳужум қилмасликка ваъда берди

    18.08.2021, 15:26

    АҚШ Афғонистоннинг Америка банкларидаги давлат захираларини музлатиб қўйди

    18.08.2021, 13:39

    Янги Зеландияда бир кишида коронавирус аниқлангач, миллий локдаун эълон қилинди, COVID-19 қачон мавсумий касалликка айланади? Коронахабарлар

    18.08.2021, 13:24
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Болалар ертўлада яширилган: Тошкентда ноқонуний диний таълим берилган хонадонлар аниқланди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 11:42

    Россия Покровскни қуршаб олишга уринмоқда – Британия разведкаси

    Дунё | 3 август, 11:30

    Путин полицияга банк ҳисобларини суд қарорисиз музлатиш ваколатини берди 

    Дунё | 3 август, 10:55

    Тошкентдаги Mangal fest’да бир гуруҳ кишилар ўзаро дўппослашди

    Ўзбекистон | 3 август, 10:35

    Сирдарёда ёнғин ва портлаш хавфи сабаб 4 та заправка вақтинча ёпилди

    Ўзбекистон | 3 август, 09:48

    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим

    Реклама | 3 август, 10:30

    Андижонда ўқитувчилар мактабни таъмирлашга жалб қилингани назоратга олинди

    Ўзбекистон | 3 август, 08:42
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.