• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Ашраф Ғанининг БААда эканлиги маълум қилинди. У Афғонистонни қандай тарк этгани ҳақида баёнот билан чиқиш қилди

    Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) Афғонистонда ҳокимият тепасига «Толибон» келганидан кейин мамлакатдан қочиб кетган президент Ашраф Ғани ва унинг оила аъзоларига хавфсиз бошпана бергани маълум бўлди. Бу ҳақда 18 август куни БАА Ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазирлиги баёнот берди, деб ёзмоқда «ТАСС».

    Фото: Getty Images

    «БАА Ашраф Ғани ва унинг оиласига инсонийлик нуқтаи назаридан хавфсиз бошпана тақдим этди», — дейилади вазирлик баёнотида.

    Ашраф Ғани 15 августда «Толибон» ҳаракати вакиллари Кобулга кира бошлаганидан кейин мамлакатни тарк этган. Аввалроқ KabulNews нашри унинг Уммонда эканлиги ва у ерга Тожикистон орқали самолётда парвоз қилгани ҳақида хабар берган. Эроннинг Mehr агентлиги эса Ғанининг Ўзбекистон орқали Уммонга учиб кетганини қайд этган. Ашраф Ғани билан бирга Кобулдан рафиқаси Рула Ғани, яна икки киши, жумладан, маслаҳатчиси билан бирга чиқиб кетган. Бир неча кундан бери Ғанининг қаерда эканлиги ҳақида расмий маълумот берилмаётган эди.

    БАА Ташқи ишлар вазирлиги биноси

    БАА Ташқи ишлар вазирлиги биноси
    Фото: Shutterstock

    Воқеалардан кейин собиқ президентнинг ўзи Facebook’даги саҳифасида давлат раҳбарлигидан мамлакатдаги қонли тўқнашувларнинг олдини олиш мақсадида истеъфога чиққани ҳақида ёзган. Кейинчалик Ашраф Ғанининг Кобулдан қочаётган вақтида вертолётга сиғмайдиган даражада кўп пулларни олиб чиқиб кетишга урингани тўғрисида маълумотлар тарқалган.

    Мавзуга доир: Россия президентининг махсус вакили: Афғонистондан қочиб кетган Ашраф Ғани афғон халқи томонидан суд қилиниши керак

    Кобулда ҳукуматни тинчлик йўли билан топшириш мувофиқлаштирувчи кенгашининг аъзолари Ғанига кенгаш манфаати учун истеъфо беришни сўраган, бироқ у ушбу таклифга рад жавобини берган. Bloomberg агентлигининг хабарига кўра, ҳукуматни топшириш бўйича музокаралар Қатар пойтахти Доҳада Афғонистонда ҳокимият тепасига «Толибон» вакилларининг келишидан бир неча ҳафта илгари бошланган. Аввалги ҳукумат аъзоларининг «Толибон»нинг янги раҳбарлик тузилмаларига кириши мумкинлиги тахмин қилинаётганди, аммо Ғанининг мамлакатдан қочиб кетиши ушбу умидларни пучга чиқарди.

    Мавзуга доир: Ашраф Ғани Афғонистонни тарк этиш қарори ҳақида деярли ҳеч кимга айтмаган

    Ашраф Ғанининг БААда эканлиги маълум бўлганидан кейин Афғонистон ТИВ собиқ маслаҳатчиси Фахриддин Гаризода президентнинг Абу-Дабидаги шифохоналардан бирига жойлаштирилганини билдирган. Бу ҳақда Эроннинг Young Journalists Club агентлиги хабар қилди.

    «Абу-Дабига қочиб келган Афғонистон собиқ президенти Ашраф Ғанининг соғлиғи ёмонлашгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бир қанча дипломатик манбаларнинг айтишича, Ғани соғлиғи ёмонлашгани туфайли бир неча соат илгари шаҳардаги шифохоналардан бирига ётқизилган», — деган Гаризода.

    Ушбу хабарлардан сўнг CNN ўз манбаси ахборотига асосланиб, Ашраф Ғанининг видеомурожаат билан чиқиш қилмоқчи эканлигини маълум қилган.

    Ҳеч қанча вақт ўтмай, Ашраф Ғани Facebook’даги саҳифаси орқали видеомурожаат йўллади. У ўз мурожаатида БААда бўлиб турганини расман тасдиқлаган.

    «Мени Кобулдан чиқиб кетишга мажбур қилишди, сабаби пойтахтда зўравонликлар ва қон тўкилишини истамадим. Улар мени қидиришди. Қўриқлаш хизмати ходими ёнимга келиб, толибларнинг пойтахтга кирганини айтган вақтида мен саройда эдим», — дея қайд этган Ашраф Ғани.

    Афғонистон собиқ президенти ўз мурожаатида мамлакатга яқин вақт ичида қайтмоқчи эканлигини билдирган.

    «Мен Бирлашган Араб Амирликларидаман, лекин яқин келажакда ватанимга қайтаман», — деган собиқ президент.

    Шунингдек, у Афғонистонга қайтиш борасида хориждаги ҳамкорлар билан маслаҳатлашувлар олиб бораётгани ва афғонистонликлар манфаатлари учун адолатли қарор чиқарилишига бор кучи билан ҳаракат қилишини таъкидлаган. Ашраф Ғани вертолётга сиғмайдиган даражада кўп пулларни ўзи билан олиб чиқишга урингани тўғрисидаги ахборотларни ҳам инкор этган.

    18.08.2021, 23:26   Изоҳ (0)   139305
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Толибон» аёллар ҳуқуқларига шариат доирасида амал қилишга ваъда берди

    18.08.2021, 19:27

    «Толибон» Нангарҳорда намойишчиларни ўққа тутди (видео)

    18.08.2021, 16:28

    «Толибон» АҚШдан 11 сентябргача Афғонистондаги ҳарбийларини тўлиқ олиб чиқишни талаб қилди ва унгача америкаликларга ҳужум қилмасликка ваъда берди

    18.08.2021, 15:26

    АҚШ Афғонистоннинг Америка банкларидаги давлат захираларини музлатиб қўйди

    18.08.2021, 13:39

    Янги Зеландияда бир кишида коронавирус аниқлангач, миллий локдаун эълон қилинди, COVID-19 қачон мавсумий касалликка айланади? Коронахабарлар

    18.08.2021, 13:24

    «20 йил аввалги ҳолат билан ҳозиргиси ўртасида катта фарқ бор». «Толибон» Афғонистонда ҳокимият тепасига келганидан кейин биринчи марта матбуот анжумани ўтказди

    18.08.2021, 12:19
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10

    Саудия Арабистони Суперкубоги. “Ал-Аҳли” Роналду бошчилигидаги “Ан-Насср”ни мағлуб этиб бош совринга эга чиқди

    Спорт | 23 август, 19:50

    Ў тган 32 йил: Собиқ Совет давлатларида аҳоли жон бошига даромад қандай ўзгарди?

    Ўзбекистон | 23 август, 19:39

    “Украина ҳудудларини бериш — Россиянинг тузоғи” — ЕИ олий вакили

    Дунё | 23 август, 19:00

    АПЛ. “Манчестер Сити” “Тоттенҳэм”га имкониятни бой берди. Ҳусанов майдонга тушмади

    Спорт | 23 август, 18:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.