• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Янги Зеландияда бир кишида коронавирус аниқлангач, миллий локдаун эълон қилинди, COVID-19 қачон мавсумий касалликка айланади? Коронахабарлар

    Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, дунёда коронавирусга чалинганлар сони 208 603 350 кишига етди, шуларнинг 4 382 401 нафари вафот этган. Касалланганлар сони бўйича АҚШ (37 миллион), Ҳиндистон (32,2 миллион), Бразилия (20,4 миллион), Франция (6,58 миллион) ва Россия (6,55 миллион) энг олдинда бормоқда.

    Шунингдек, айни пайтгача бутун дунё бўйлаб 4,7 миллиарддан ортиқ дозада вакциналар қўлланилган.

    Мумбайда тўлиқ эмланган фуқароларга шаҳар ташқарисига қатнайдиган поездларда юришга рухсат берилди

    Мумбайда тўлиқ эмланган фуқароларга шаҳар ташқарисига қатнайдиган поездларда юришга рухсат берилди
    Фото: EPA

    Янги Зеландияда қарийб олти ой мобайнида биринчи марта мамлакат ичида COVID-19 билан касалланиш ҳолати аниқлангани туфайли, 18 август куни ярим тундан карантинга кирди.

    Локдаун бутун мамлакат ҳудудида уч кун, касалланган шахс яшайдиган Окленд шаҳрида ва у дам олиш кунлари бориб келган Короманделда етти кун давом этади.

    Хабарларга кўра, у 58 ёшли эркак бўлиб, ҳали вакцина олмаган ва эмланиш учун навбатда турибди. Коронавирусга топширган тести мусбат натижа бергач, у билан мулоқотда бўлган шахслар аниқланди, улар ҳам COVID-19’ни юқтиргани маълум бўлди. Охир-оқибат мамлакатда касалланганлар сони беш кишига етди. Уларнинг барчаси дельта штамм билан оғриган.

    Янги Зеландияда чекловларнинг энг кескин, тўртинчи даражаси эълон қилинди. Энди одамлар фақат ўта зарур ҳоллардагина уйидан чиқиши мумкин, масалан, дўкон ёки дорихонага бориш, тиббий ёрдам олиш, ўз туманида очиқ ҳавода спорт билан шуғулланиш учун. Барча жамоат йиғилишлари ва оммавий тадбирлар бекор қилиниб, ҳамма ташкилотлар ёпилмоқда (аҳолига зарур хизматларни кўрсатадиганларидан ташқари), ўқув машғулотлари тўхтатилмоқда.

    Янги Зеландияда жами 2926 кишида COVID-19 қайд этилган, шуларнинг 26 нафари вафот этган, 2857 нафари соғайган ва 43 нафари айни пайтда даволанмоқда. Расмий маълумотларга кўра, 43 та ҳолатнинг ҳаммаси мамлакат ичида эмас, чегарада аниқланган. Сўнгги марта мамлакат ичида вирус юқтириш ҳолати 28 февралда қайд этилган эди.

    Мавзуга доир: Коронавирус пандемиясига қарши энг самарали кураш олиб бораётган давлатлар рейтинги тузилди

    Жамоавий иммунизация даражаси 80 фоизга етганида COVID-19 мавсумий касалликка айланади. Бу ҳақда Россия Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва инсон фаровонлиги соҳасидаги назорат бўйича федерал хизмати Эпидемиология илмий-тадқиқот маркази директор ўринбосари Александр Горелов айтиб ўтди.

    «Агар жамоавий иммунитетга эришишга муваффақ бўлинса, вирус камроқ ўзгаришни бошлайди, чунки у фақат иммунитет бўлмаган организмда мутацияга учрайди, жамоавий иммунитет дегани эса 80 фоиз демакдир», — деди у.

    Унинг сўзларига кўра, коронавирус ҳақидаги асосий маълумотлар олиниб бўлган, бироқ вирус доимий равишда ўзгариб бормоқда ва бу уни яна қўшимча ўрганишни талаб қилмоқда. COVID-19 мутацияга учраганида янги хусусиятларга эга бўлади, шунинг учун кўпчилик мамлакатларда бир-биридан тамоман фарқ қиладиган турли генотипларнинг айланиши доимий кузатиб борилмоқда, деди Горелов.

    Мавзуга доир: COVID-19 мавсумий шамоллашга айланиб қолади, Эронда коронавирусдан ўлимлар бўйича рекорд қайд этилди. Коронахабарлар

    Американинг Чикаго шаҳрида COVID-19’га қарши эмланганлик тўғрисида юздан ортиқ сохта гувоҳнома сотган фармацевт 120 йилга қамалиши мумкин.

    Федерал терговчилар Тангтанг Чжаога 12 та банддан иборат айблов эълон қилди, уларнинг ҳар бири ўн йилгача қамоқ ва 250 минг доллар жаримани кўзда тутади.

    Суд ҳужжатларига кўра, эркак АҚШ Касалликлар назорати ва профилактикаси марказлари томонидан бериладиган вакцинация сертификатларидан 125 тасини сотганликда айбланмоқда. У сертификатларни 2021 йилнинг мартидан апрелигача eBay интернет-дўконида сотган. У ҳар битта бланка учун ўн доллар сўраган ва шу тариқа 1270 доллардан ортиқ пул ишлаб олган.

    Терговчилар фикрича, Чжао сертификатларни ўзи ишлайдиган дорихонадан ўғирлаган. У судда ўз айбини тан олмади.

    ФҚБ махсус агенти Эммерсон Бюи Чжаонинг хатти-ҳаракатларини COVID-19’га қарши курашда ўз ҳиссасини қўшаётганлар учун ҳақорат деб атади.

    Мавзуга доир: Қашқадарёлик ҳамшира фуқарога 100 минг сўм эвазига вакцина билан эмланганини тасдиқловчи ҳужжат бериб, маълумотни базага киритаётганда фош бўлди

    Эронда бир кеча-кундузда касалланганлар сони бўйича антирекорд қайд этилди. 17 август ҳолатига, ўтган бир суткада 50 228 кишида коронавирус аниқланди ва мамлакатда жами касалланганлар сони 4 517 243 кишига етди.

    Шунингдек, бир кунда 625 киши вирус оқибатида вафот этди, жами ўлимлар 99 108 тага етди.

    Жами аҳолиси қарийб 83 миллионни ташкил этувчи мамлакатда ҳозирги вақтгача коронавирусга нисбатан 27,3 миллионтадан ортиқ тест топширилган.

    Мавзуга доир: COVID-19 мавсумий шамоллашга айланиб қолади, Эронда коронавирусдан ўлимлар бўйича рекорд қайд этилди. Коронахабарлар

    18.08.2021, 13:24   Изоҳ (0)   15642
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «20 йил аввалги ҳолат билан ҳозиргиси ўртасида катта фарқ бор». «Толибон» Афғонистонда ҳокимият тепасига келганидан кейин биринчи марта матбуот анжумани ўтказди

    18.08.2021, 12:19

    Гаитидаги зилзила қурбонлари сони 1,9 мингдан ошди. Зилзиладан зарар кўрган ҳудудларда сув тошқинлари юз берди (видео)

    18.08.2021, 12:07

    Европа Иттифоқи «Толибон»нинг Афғонистондаги ғалабасини тан олди

    18.08.2021, 11:06

    Афғонистон вице-президенти ўзини амалдаги давлат раҳбари деб эълон қилди ва «Толибон»га қарши курашишга чақирди

    18.08.2021, 10:05

    Калифорнияда тарихдаги энг йирик ўрмон ёнғинларидан бири юз бермоқда (фото)

    18.08.2021, 06:06

    ҲАМАС ҳаракати «Толибон»ни Афғонистондаги ғалаба билан табриклади

    17.08.2021, 22:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.