• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «Толибон» ҳокимият тепасига келган Афғонистоннинг биринчи куни қандай ўтди? Минглаб одамлар қочишга уринмоқда, «Толибон» фуқароларга тинч-осойишта ҳаёт ваъда қилди. Асосий маълумотлар

    Минглаб одамлар аэропортда мамлакатдан қочиб кетишга уринмоқда. Афғонистондан қочиб кетишнинг ягона йўли АҚШ ҳарбийлари томонидан қўриқланаётган Кобул халқаро аэропортидаги хорижлик дипломатлар ва элчихоналар ходимлари учун ташкиллаштирилган самолёт рейсларига илиниб олиш. 15 августдан 16 августга ўтар кечаси аэропорт тижорат рейсларини қабул қилишни тўхтатди бу – омма орасида саросима уйғотди, оломон учиш-қўниш майдончасига югуриб чиқиб, ерда турган самолёт корпусларига жойлашиб олди. Америкалик ҳарбийлар самолётларнинг парвозни бошлашига ҳалал бераётган одамларни тарқатиш учун ҳавога ўқ узишга ҳам мажбур бўлган. Тиқилинч ва самолётдан қулаш оқибатида 7 нафар одам ҳалок бўлган, шунингдек, аэропорт ҳудудида икки нафар қуролланган одамнинг АҚШ ҳарбийларига ўт очгани ҳақида ҳам хабарлар тарқалган. 16 августда кундуз куни парвозлар вақтинча тўхтатилган. Meduza нашри 16 август оқшоми ҳолатига кўра, ҳарбийларнинг одамларни аэрпортдан чиқариб ташлашга, самолётларнинг учиши ва қўниши учун шароитлар яратишга уринаётганини маълум қилган.

    Кобул аэропортидаги самолётга чиқишга ва мамлакатдан қочиб кетишга уринаётган афғонистонликлар

    Кобул аэропортидаги самолётга чиқишга ва мамлакатдан қочиб кетишга уринаётган афғонистонликлар
    Фото: AFP

    Афғонистонда маҳаллий аҳоли ва ҳарбийларнинг мамлакатдан чиқиб кетиш жараёни давом этмоқда. 14–15 август кунлари бортларида жами 585 нафар афғонистонлик бўлган 22 та самолёт ҳамда 24 та вертолётнинг Ўзбекистон ҳаво ҳудудини ноқонуний равишда бузиб киргани ҳақида ҳам хабарлар тарқалган. Embraer самолёти Ўзбекистон ҳарбий ҳаво кучларининг МиГ-29 самолёти билан тўқнашган, тўқнашув оқибатида бортдан катапульт қурилмаси орқали тушиб қолишга улгурган учувчиларга жароҳат етган.

    АҚШ Кобул аэропортида хавфсизликни таъминлаш учун 5 минг ҳарбийга яна минг нафар аскар қўшимча тарзда юборилишини ваъда қилган. АҚШ ҳарбий кучлари қўмондони «Толибон»лар билан учрашиб, ташкиллаштирилаётган рейсларда кетмоқчи бўлаётганларни эвакуация қилиш масаласини муҳокама қилиб олмоқчи. Шунингдек, «АҚШ қуролли кучларининг марказий қўмондонлиги раҳбари Кеннет Маккензи ҳам Доҳада «Толибон» вакиллари билан учрашган. 60 дан зиёд давлатлар «Толибон»нинг Афғонистондан кетмоқчи бўлаётганларга эркин чиқиш имконини яратишни сўраган. БМТ бош котиби Антониу Гутерриш бутун дунё мамлакатларидан Афғонистондан келаётган қочқинларга бошпана бериш ва уларни ортга қайтармасликни илтимос қилган.

    Франция президенти Эммануэль Макрон америкалик ҳарбийларнинг одамларни Парижга эвакуация қилишни ташкиллаштириши учун иккита ҳарбий самолёт ва махсус кучлар аскарларини юборишини билдирган. Буюк Британия ҳам ёрдам тариқасида Кобулга 200 нафар ҳарбий юборади.

    Кобулдан учаётган рейсларнинг диспетчерлик назорати ҳам ҳарбийлар ихитиёрига берилган, Афғонистон фуқаролик авиациясининг раҳбарияти транзит рейсларига етарли даражада хизмат кўрсата олмаслигини билдириб, шу сабабли мамлакат ҳаво чегарасида учаётган авиакомпаниялардан ўз йўналишларини ўзгаритиришни сўраган. Россиянинг «Аэрофлот» компанияси ҳамда AirBridgeCargo юк ташувчи авиакомпанияси ҳам Афғонистон фуқаролик авиациясининг тавсияларига амал қилган ва иккита рейс йўналишини ўзгартирган.

    Ғарб мамлакатлари Афғонистондан минглаб одамларни эвакуация қилмоқда. Дипломатлар ва ғарб давлатларининг фуқароларидан ташқари айрим мамлакатлар ўзлари билан ҳамкорлик қилган афғонистонликларни ҳам ҳудуддан олиб чиқиб кетишни бошлаган. Улар орасида ҳаёти хавф остида қолиши мумкин бўлганлар, жумладан ҳуқуқ ҳимоячилари кўпчиликни ташкил қилади.

    Германиянинг ўзи 10 минг нафар одамни эвакуация қилмоқчи, Reuters агентлиги канцлер Ангела Меркелнинг ёпиқ мажлисда у ҳақида гапирганини хабар қилган. «Ал-Жазира» эса Афғонистонда АҚШ билан ҳамкорлик қилган ва бошқа ерга эвакуация қилиниши зарур бўлган маҳаллий аҳолиниг сони 44 минг нафар экани ҳақида маълумот берган. Ҳозирча мамлакатда хорижликлар билан ҳамкорлик қилган фақат бир нафар таржимон ҳужумга учраган, хабарларга кўра «Толибон»лар Афғонистондаги Чехия ҳарбийларига ёрдам берган одамни ўғирлаб кетган.

    «Толибон» Афғонистондаги уруш тугаганини эълон қилди. Ҳаракатнинг Қатардаги сиёсий офиси раиси Муҳаммад Наём «Толибон»нинг яқин вақт ичида мамлакатдаги бошқарув шакли борасида якуний қарор чиқарилиши ва «Толибон»ларнинг Афғонистонни дунё ҳамжамиятидан узилиб қолишини истамаётганига урғу берган. Reuters агентлигининг ташкилотдаги манбаси «Толибон» жангариларига афғонистонликларнинг кундалик ҳаёт тарзига умуман аралашмаслик бўйича топшириқ берилганини айтган.

    «Толибон» раҳбарияти давлат хизматчиларига расмий мурожаат қилиб улардан ўз иш жойларига қайтишни, ҳуқуқлари чеклаб қўйилишидан хавотир бўлмасликни сўраган. Паранжи ёпинган аёлларнинг ҳам ўз ишига қайтишига рухсат берилган. Ташкилотнинг расмий вакили «Толибон» аъзолари Кобул кўчаларида хавфсизликни таъминлаши ва собиқ амалдорларга ҳужум қилмоқчи бўлганларни ҳибсга олишини маълум қилган. Шунингдек, «Толибон» фуқаролардан қуролларни олишни бошлган ва уларга кўчаларда бошқа отишмалар бўлмаслиги, одамларнинг ҳаёти хавфсизлиги кафолатлангани ҳақида гапирмоқда.

    «Ал-Жазира» мухбири Кобул кўчаларидаги вазият анча сокинлигини хабар қилган. 16 август кунинг иккинчи ярмида шаҳарда дўкон ва ресторанлар очилган, кўчалар яна одамларга тўла бошлаган, паранжи ёпинмаган, дунёвий либосдаги аёллар ҳам кўриниш берган. CNN мухбири Кларисса Уорд шаҳар кўчаларидан тайёрлаган репортажида аёлларнинг сони аввалги ҳукумат раҳбарлиги давридагига нисбатан кескин камайганига ва уларнинг либослари одатдагидан анча ёпиқ эканига урғу берган. Журналистнинг ўзи ҳам репортажни паранжи ёпиниб тайёрлаган.

    Россия ва Хитой Афғонистондаги янги ҳукумат билан ишчи муносабатларини ўрнатган. Россия ТИВ бу ҳақда расмий баёнот берган. Вазирлик барча томонларни зўравонликдан тийилишга чақирган, мамлакатдаги вазият барқарорлашаётгани, «Толибон»нинг маҳаллий аҳоли ҳамда хориж дипломатик миссиялари вакилларининг хавфсизлигини кафолатлаганини қайд этган.

    Россия президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Замир Кабулов содир бўлган ўзгаришларда Москва ҳамда унинг Марказий Осиё давлатларидаги иттифоқчиларига нисбатан ҳеч қандай таҳдид йўқлиги, «Толибон» аввалги қўғирчоқ ҳукуматдан кўра ишончлироқ кўринаётганини таъкидлаган. Кабулов Москванинг янги Афғонистон ҳукумати билан мулоқот учун олдиндан тайёргарлик кўргани ва ҳамкорлик Россия манфаатларига хизмат қилишига ишонишини айтган. Катта мамлакатлар орасида Хитой ҳам «Толибон» билан дўстона муносабатлар ўрнатган. БМТ хавфсизлик кенгашининг йиғилишида ҳозирча Афғонистондаги ҳукуматни расман тан олиш масаласини кун тартибига қўймаган, кенгаш баёнотида музокаралар йўли билан ягона уйғунлашган вакиллик ҳукуматини шакллантириш зарурлигига урғу берилган.

    Мавзуга доир: Толиблар Афғонистонни эгаллади. Бу янги ИШИДми? Нима учун бу воқеанинг оқибати бутун дунё учун аянчли бўлиши мумкин?

    17.08.2021, 09:10   Изоҳ (0)   77768
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россия ташқи ишлар вазири Қирғизистонни рус тилида сўзлашувчиларга қарши миллатчиликка чора кўришга чақирди

    17.08.2021, 07:49

    Афғонистон собиқ ички ишлар вазири «Толибон» тузаётган вақтинчалик ҳукумат раҳбарлигига тайинланганини инкор этди

    17.08.2021, 07:07

    WP: «Толибон» афғонистонлик амалдорларга қурол эвазига пора берган

    17.08.2021, 06:16

    Россия президентининг махсус вакили: Афғонистондан қочиб кетган Ашраф Ғани афғон халқи томонидан суд қилиниши керак

    16.08.2021, 22:33

    «Толибон» Кобулда жиноятларга алоқадор кишиларни ҳибсга олишни бошлади

    16.08.2021, 21:12

    «Толибон» Кобулдаги Россия элчихонасини қўриқлашни бошлади

    16.08.2021, 17:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент вилоятида юк машинаси Cobalt’га урилиб, ағанади ва ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 16:45

    Қора седана: табиий доривор ўсимликнинг илмий асосланган шифобахш хусусиятлари

    Маслаҳатлар | 23 август, 16:25

    Ўзбекистонда неврология соҳасида янги лойиҳага старт берилди

    Ўзбекистон | 23 август, 16:05

    Конго ҳарбий прокурори собиқ президент Кабилага ўлим жазоси берилишини талаб қилмоқда

    Дунё | 23 август, 15:45

    Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA Nations Cup-2025 турнири учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди (фото)

    Спорт | 23 август, 15:37

    Фото: ёввойи табиатдаги жониворларнинг энг кулгили суратлари

    Лайфстайл | 23 август, 15:20

    Россияда оғир аҳволда қолган 8 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 15:00

    Сунъий интеллект инсонларда психоз келтириб чиқариши мумкин

    Лайфстайл | 23 август, 14:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.