Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 2021 йилнинг 17 август куни Туркия ташқи ишлар вазири билан телефон орқали мулоқот қилди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон—Туркия ҳамкорлигининг турли масалалари муҳокама қилинди. Минтақавий сиёсатнинг айрим жиҳатлари, жумладан, Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашилди.
Абдулазиз Комилов туркиялик ҳамкасбига Туркияда яқинда юз берган табиий офатлар ва кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди.
Бундан аввал Абдулазиз Комилов Душанбеда Покистон, Афғонистон ва Ҳиндистон ташқи ишлар вазирлари билан учрашгани, Абдулазиз Комилов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси амалий ташриф билан Жанубий Кореяга бориши ҳамда Абдулазиз Комилов коронавирусга қарши тўлиқ эмлангани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)