• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12305.8
    • RUB152.56
    • EUR14389.17
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Президентликка номзод Баҳром Абдуҳалимов мажбурий эмлаш назарда тутилган қонунга эътироз билдирди

    Ўзбекистонда мажбурий эмлашни назарда тутувчи қонун имзоланганди. Қонун билан Меҳнат кодексининг 113-моддасига ходим карантинли ва юқумли касалликлар таҳдиди бўлганда давлат бош санитария врачи қарори асосида профилактик эмлашдан ўтишни рад этса (қарши кўрсатма мавжуд бўлмаганда), иш берувчи уни ишга қўймасликка ҳақли эканига оид қўшимча киритилди. «Адолат» партияси Сиёсий кенгаши раиси, Ўзбекистон президентлигига номзод Баҳром Абдуҳалимов мазкур қонун фақат иш берувчига фойдали экани, ходимлар манфаати кўзланмаганини айтди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    «Албатта, ушбу меъёрлар халқ саломатлигини кўзлаб жорий этилган. Вирусга чалиниш занжирини узиш учун профилактик тадбирлар шарт. Аммо ушбу қонун, асосан, иш берувчилар фойдасига хизмат қилмоқда. Ходим манфаатларидан эса четлаб ўтилмоқда.

    ‘Соғлиғининг ҳолатига кўра қарши кўрсатма мавжуд бўлмаганда’ изоҳи берилгани айни муддао, бироқ шифокор рухсатидан сўнг вакцина қабул қилган ходимларга ҳам имтиёз ва имкониятлар берилганида нур устига нур бўлар эди», — дейди Баҳром Абдуҳалимов.

    Унинг сўзларига кўра, вакцина олгач, айрим безовталиклар (иситма, ҳолсизлик, оғриқ) кузатилиши реал мисоллар билан исботини топди. Аслида бу хавотирли ҳолат эмас, аксинча иммунитет шаклланаётганидан дарак беради. Мазкур аломатлар юз бераётган вақтда (тахминан, 3 кун давомида) ходимга иш ҳақи сақланадиган таътил бериш мақсадга мувофиқ.

    «Бинобарин, соғлом вужудгина тўлақонли меҳнат қилишга қодир бўлади. Вакцина реакцияси вақтинча ноқулайликлар туғдираётганида ходимнинг иш унумдорлиги пасайиши табиий. Шундай экан, вакцина олган ходимга ўз соғлиғига эътиборли бўлиши учун шароит яратиб берган афзалдир», — дейди «Адолат» партияси раҳбари.

    У 2020 йилда Ўзбекистонда қатъий карантин талаблари ҳукм сурганида имкони бор ташкилотлар ўз ходимларини масофавий меҳнатга ўтказганда, компьютер орқали бажариладиган ишларда уйдан туриб меҳнат қилиш иш сифатига таъсир қилмаганини таъкидлаб, бу амалиётга вакцина олган фуқаро манфаати юзасидан ҳозир ҳам қисман мурожаат қилиш мумкинлигини билдирди.

    «Ишга узоқ масофадан қатнайдиган ишчилар бор. Уларни вакцинадан кейин кўчада йўл кечиб юришга мажбурламай, масофавий меҳнатга вақтинча ўтказиб туриш керакмасмикан? Албатта, аломатлар оғирроқ кечса, ишга келишдан ҳам, уйда ишлашдан ҳам озод қилиш ва иш ҳақини сақлаш инсонийликдан бўлади. Чунки у ўзига келгунича ётоқ тартибида бўлиши, шифокор тавсия этган муолажаларни олиб бориши лозим.

    Коронавирус ҳаммада ҳар хил кечаётганини кўриб, гувоҳи бўляпмиз. Кимдадир оғир, кимдадир енгил, бошқа бировда аломатларсиз ўтяпти. Бундан қатъи назар вирус аниқланган бемор ўзини соғломлардан изоляция қилиши шарт. Оғир аҳволдаги беморлар шифохонада, ўртамиёналар уйида изчил муолажалар билан даволаняпти ва ишидан касаллик таътилига чиқяпти. Лекин енгил ва аломатсиз ўтказаётган беморлар, асосан, бошқаларни кўзлаб —  ташувчи бўлиб қолмаслик учун уйда қолади. Балки, бу вақт оралиғида касаллик таътили эмас, масофавий меҳнатдан фойдаланган маъқулдир. Эҳтимол шу йўл билан ходимга иш ҳақини тўлиқ бериш орқали кўмак кўрсатилар.

    Хуллас, бу мавзуни яхшилаб ўйлаб кўриш керак. Афсуски, мазкур масалага парламент томонидан жиддий ёндашилмаган. Ваҳоланки, қонунлар бир томонлама эмас, мукаммал яратилиши лозим. Иш берувчига фақат ҳуқуқ берилган, лекин унга мажбуриятлар ҳам юклатиш зарур. Депутатлар ва сенаторлар нега ушбу омилларни назардан четда қолдиришган, деган таассуфдамиз», — деган Баҳром Абдуҳалимов.

    Эслатиб ўтамиз, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари, президентликка номзод Алишер Қодиров ҳукумат эмланмаганларнинг эркини чеклаши кераклигини таъкидлаганди. Омбудсман Феруза Эшматова Ўзбекистонда мажбурий эмлашни жорий этиш орқали инсон ҳуқуқларига путур етказилмаяптими, деган саволга жавоб берганди.

    Мавзуга доир: Президентликка номзод Баҳром Абдуҳалимов ободонлаштириш ходимларини уйида ишлатгани айтилган прокурорни танқид қилди

    15.08.2021, 23:59   Изоҳ (0)   35237
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Вилоят ҳокими танқидидан сўнг Косон тумани ҳокимлигини ўраб турган темир тўсиқлар олиб ташланди

    15.08.2021, 23:38

    «Вилоятлик бўлганим учун тўхтатдингизми?!» Тошкентда ҳайдовчи ва ЙПХ ходими ўртасида тортишув содир бўлди

    15.08.2021, 23:17

    Фото: Яшик ясаётган ҳунармандларга кўмаклашаётган Наманган ҳокими

    15.08.2021, 23:10

    Жиззахда икки нафар фокусчини пичоқлашда гумон қилинаётган шахс қўлга олинди

    15.08.2021, 22:16

    «Ихтилофга алоқадор барча томонларни куч ишлатишдан тийилишга ҳамда тинч аҳоли орасида қурбонлар бўлишига йўл қўймасликка чақирамиз» — Мақсуда Ворисова

    15.08.2021, 21:15

    Шавкат Мирзиёев муфтий Усмонхон Алимов вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

    15.08.2021, 21:13
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Сой Бўйи: Орзулар рўёбга чиқадиган соҳил бўйидаги уй 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Гинекологик саратон касаллигидан қўрқманг — кечикишдан қўрқинг


    Кредит олиш керакми: молиявий ёрдам ёки қарз тузоғи?


    TENET: Ўзбекистон Мустақиллиги куни шарафига Stellar Residence апартаментларига эксклюзив шартлар 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    25 август, 18:35

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда давлатга қарашли футбол стадионларини сотувга чиқариш тақиқланди

    Ўзбекистон | 26 август, 09:29

    TENET: Ўзбекистон Мустақиллиги куни шарафига Stellar Residence апартаментларига эксклюзив шартлар

    Реклама | 26 август, 09:00

    “Манчестер Сити” янги трансферни амалга ошириш арафасида турибди

    Спорт | 26 август, 09:26

    АҚШ расман Сурияга қарши санкцияларни бекор қилди

    Дунё | 26 август, 09:15

    Ўлимга олиб келувчи саҳналар: суратга олиш жараёнида юз берган фожиали ҳодисалар

    Кино | 26 август, 09:10

    Одамга илк бор чўчқа ўпкаси кўчириб ўтказилди

    Дунё | 26 август, 08:53

    Гинекологик саратон касаллигидан қўрқманг — кечикишдан қўрқинг

    Реклама | 26 август, 08:30

    Ғазо шаҳрида 18 кун ичида мингдан ортиқ бино вайрон қилинди

    Дунё | 26 август, 08:43

    Қирғизистонда бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди

    Ўзбекистон | 25 август, 23:48
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.