Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов Мингбулоқ туманидаги «Тегирмонбоши» маҳалласида бўлиб, ёғочни қайта ишлаш корхонаси фаолияти билан танишди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда.
Бу ерда мева экспорти учун зарур бўлган ёғоч қутилар — яшиклар ясалади. Бир кунда ўртача 4000 та маҳсулот тайёрланади. Ишчиларнинг кунлик даромади эса 90—100 минг сўмни ташкил этади.
Вилоят ҳокими ушбу корхона ишчилари меҳнатини кузатди. Ўзи ҳам қўлига болға олиб, уларга кўмаклашди.
Мазкур маҳаллада ёғочни қайта ишлаш ва яшик ишлаб чиқаришга ихтисослашган кичик саноат зонаси қурилиши режалаштирилмоқда. Бу ерда умумий қиймати 124,4 миллиард сўм бўлган 111 та лойиҳа амалга оширилади. Жами 1275 та янги иш ўрни яратилиши кўзда тутилган.
Изоҳ (0)