• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    ОАВ: Маршал Абдурашид Дўстум вақтинча Ўзбекистонда бўлиб турибди

    Афғонистондаги ўзбеклар етакчиси, нуфузли ҳарбий ва сиёсий арбоб Абдурашид Дўстум куни кеча Афғонистон—Ўзбекистон чегарасини кесиб ўтган ва ҳозирда Ўзбекистон ҳудудида бўлиб турибди. Бу ҳақда вазиятдан бохабар манбага таяниб, Россиянинг «РИА Новости» агентлиги хабар бермоқда. Reuters агентлиги ўз манбаларига асосланиб ёзишича, Мозори-Шариф қўлдан кетгач, Дўстум хавфсиз Ўзбекистон томон чекинган.

    Абдурашид Дўстум.

    Абдурашид Дўстум.
    Кадр: YouTube / BBC Uzbek
    «РИА Новости» манбасининг сўзларига кўра, Дўстум «бир гуруҳ афғонистонлик ҳарбийлар билан биргаликда вақтинча Ўзбекистон ҳудудида бўлиб турибди». Манбанинг қўшимча қилишича, ҳозирда Ўзбекистон томони афғонистонлик маршал билан музокаралар олиб бормоқда, бироқ музокаралар мазмуни маълум эмас.

    Россиянинг «ТАСС» агентлиги афғонистонлик Ҳамид исмли журналистга таяниб хабар беришича, маршал Дўстум толиблардан қочиб, ўз яқинлари билан бирга ўзбек—афғон чегарасидаги ягона назорат-ўтказиш пункти орқали Ўзбекистонга ўтган. Аввалроқ Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги 15 август куни 84 нафар афғонистонлик чегарадан ўтгани ва улар ДХХ Чегара қўшинлари томонидан қўлга олинганини маълум қилган эди.

    Ўзбекистон расмийлари Абдурашид Дўстумнинг ҳозирги вақтда мамлакат ҳудудида эканини ҳозирча на тасдиқлади ва на рад этди. «Дарё» ҳозирча ушбу масала юзасидан Ўзбекистоннинг ваколатли органларидан маълумот ололганича йўқ.

    Эслатиб ўтамиз, 14 август куни Афғонистон ҳукуматининг мамлакат шимолидаги сўнгги таянчи ҳисобланган Мозори-Шариф шаҳри «Толибон» назорати остига ўтди. Шаҳарни ташлаб қочган Афғонистон мудофаа ва хавфсизлик кучлари, жумладан, Термиз—Ҳайратон кўпригига йиғилган ва чегаранинг Ўзбекистон томондан очилишини кутган.

    Маълумотларга кўра, улар орасида Афғонистон ўзбеклари етакчиси Дўстум ва тожиклар етакчиси Ато Муҳаммад Нур ҳам бўлган. Бироқ уларнинг айни вақтда қаерда экани расман номаълум. Ато Муҳаммад Нур 15 августга ўтар кечаси Twitter’даги саҳифасида хабар қолдириб, ўзи ва маршал Дўстум «хавфсиз жойда» эканини маълум қилган эди.

    «ТАСС»нинг қайд этишича, толиблар Мозори-Шарифни иккинчи марта ортиқча қийинчиликсиз қўлга киритди. «Толибон» бу шаҳарни биринчи марта 1998 йили босиб олган ва уни 2001 йилга қадар ўз назорати остида ушлаб турган. Худди бу йилгидек, 1998 йили ҳам шаҳар мудофаасига Абдурашид Дўстум раҳбарлик қилган.

    «Дўстум 1998 йили пойтахтида кўпдан бери унинг оиласи ва яқин қариндошлари истиқомат қиладиган Ўзбекистон томон қочишга уринган. Бироқ уни республиканинг Биринчи Президенти Ислом Каримов кўрсатмасига мувофиқ Ўзбекистонга киритишмаган, оқибатда у Туркияга қочишга мажбур бўлган эди», — деб ёзади «ТАСС» агентлиги.

    Мавзуга доир:

    • «Толибон» бутун Афғонистонни тўлиқ ўз назоратига олганини эълон қилди
    • Афғонистон президенти Ашраф Ғани истеъфо берди ва Тожикистонга жўнаб кетди

    15.08.2021, 19:10   Изоҳ (0)   95101
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди

    15.08.2021, 19:00

    Су-25 самолётидан Ми-35 вертолётигача: Ўзбекистонда Ҳаво флоти куни нишонланди (фото)

    15.08.2021, 18:37

    «Ўзгидромет» 16 августда қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди

    15.08.2021, 18:12

    «Бошпана сўраган афғонистонлик қочқинлар бўйича инсонпарварлик тамойилларига мос ҳаракат қилиниши лозим» — Алишер Қодиров

    15.08.2021, 17:32

    Видео: Ўзбекистоннинг Афғонистон билан чегараси тинч, хавотирга ўрин йўқ

    15.08.2021, 16:31

    Муфтий Усмонхон Алимовнинг жанозаси Самарқандда ўқилади

    15.08.2021, 14:08
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент кўчаларидан бири автомобиль ва йўловчилар учун бир ойга ёпилади

    Ўзбекистон | 19 июл, 00:23

    Непалда онлайн фирибгарлик ва жиноятчилик кўпайиши сабабли Telegram блокланди

    Дунё | 18 июл, 23:57

    Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегаралар туташган нуқта тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

    Дунё | 18 июл, 23:30

    Ўзбекистонда судлар томонидан оқланган шахслар сони 2,5 баравар камайди

    Ўзбекистон | 18 июл, 23:11

    Японияда қотилликда айбланиб, 39 йил қамоқда ўтирган эркак айбсиз деб топилди 

    Дунё | 18 июл, 22:50

    Трамп, Путин ва Си Цзиньпин сентябрда Хитойда учрашиши мумкин — Тhе Times

    Дунё | 18 июл, 22:35

    Трамп The Wall Street Journal устидан судга мурожаат қилиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 18 июл, 22:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.