Ўзбекистонда ҳар йили август ойининг учинчи якшанбасида Ҳаво флоти кунини нишонлаш анъанага айланган. Шу муносабат билан Мудофаа вазирлиги Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлиги томонидан Тошкент ҳарбий округи «Чирчиқ» полигонида авиашоу ташкил этилди. «Дарё» мухбири мазкур тадбирдан фоторепортаж тайёрлади.
Авиашоуда Ўзбекистон ҳаво кучларида мавжуд авиация техникалари орқали ҳарбий учувчилар ўз маҳоратини синовдан ўтказди. Дастлаб Ўзбекистон ва Ҳарбий ҳаво кучларининг байроқлари осилган иккита вертолёт чиқиш қилди.
Шундан сўнг CASA C-29 замонавий транспорт самолётининг имкониятлари намойиш этилди. Кўргазмада МиГ-29 қирувчилари, Су-25 ҳужум самолётлари, Ил-76 ҳарбий транспорт самолётлари, Airbus C-295W CASА, шунингдек, Airbus H-125, Airbus H-215, Ми-24 ва Ми-35 вертолётлари ҳам қатнашди.
Изоҳ (0)