• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Кобулдаги АҚШ элчихонаси ходимлари 36 соат ичида эвакуация қилинади, жараён бошланган. Буюк Британия элчиси ҳам шошилинч равишда бошқа ерга кўчирилди

    Афғонистондаги АҚШ элчихонаси ходимларининг кўпчилик қисми яқин 36 соат ичида бошқа жойга эвакуация қилинади. Бу ҳақда CBS телеканали хабар қилган. Кейинчалик Reuters агентлиги эвакуация жараёни бошлангани ва элчихона ходимларининг бир қисми хавфсиз жойга кўчирилаётганини билдирган.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    «АҚШнинг Кобулдаги элчихонасининг асосий ходимларидан иборат гуруҳдан бошқа барчаси кейинги 36 соат ичида  хавфсиз жойга эвакуация қилади. Американинг Афғонистондаги барча дипломатлари 31 августгача мамлакатни тўлиқ тарк этади», — дейилади хабарда.

    Телеканал ахборотига кўра, элчихонада Дипломатик хавфсизлик хизмати бюросининг махсус агентлари ва элчи шаҳарда қолади.

    «Элчихонанинг қолган хизматчилари, шунингдек, махсус иммиграция визасини кутаётганлар, маҳаллий ходимлар ва уларнинг оилалари Кобул халқаро аэропортига етказилади», — дейилган маълумотда.

    «Толибон» ҳаракати АҚШ ва унинг иттифоқчилари Афғонистон ҳудудидан ўз қўшинларини олиб чиқиб кетишни бошлаганидан кейин фаоллашган. Июль бошида АҚШ ҳарбий қўшинларининг 90 фоизи Афғонистондан чиқиб кетган. Август охирида АҚШ қўшинлари мамлакатдан чиқиб кетишни тўлиқ якунлайди. 12 август куни «Толибон» вакиллари Афғонистондаги иккинчи катта шаҳар Кандаҳорни эгаллаган. Айни вақтда Афғонистон ҳукумати мамлакатдаги 34 та маъмурий марказдан фақат 9 тасини, жумладан, 4 миллион аҳоли яшайдиган пойтахт – Кобулни ўз ихтиёрида ушлаб турибди.

    Мавзуга доир:

    • «Толибон» Мозори-Шарифни эгаллади. Афғонистон ҳукумат кучлари Ўзбекистон томон қочган, Термиздаги «Дўстлик кўприги» афғон ҳарбийлари билан тўла экани айтилмоқда
    • ОАВ: Мозори-Шарифдан қочган маршал Дўстум хавфсиз жойда, аммо қаердалиги номаълум
    Аввал СNN, Reuters ҳамда The Washington Post ўз манбаларига таяниб АҚШ разведкасининг Кобул ҳукумати 90 кун ичида қулаши мумкинлигини тахмин қилаётгани ҳақида хабар берганди.

    «Толибон» ҳаракатининг мамлакатда фаоллашгани туфайли элчихона ва консулликлар ёпила бошлаган. Норвегия ва Дания элчихоналарининг фаолияти тўхтаган, Германия эса дипломатик миссияси ходимларининг сонини минимал даражада камайтиради. АҚШ ҳукумати элчихона ходимларига мамлакат байроғи, давлат идораларининг логотиплари туширилган ёзишмалар ва махфий ҳужжатлар ҳамда буюмларни йўқ қилишни буюрган.

    АҚШ президенти Жо Байден Афғонистон ҳудудига 5 минг ҳарбий юбориб, у ердаги фуқаролар, ҳамкорлар ва америкаликларга ёрдам берган афғонистонликларни хавфсиз эвакуация қилиш ҳақида кўрсатма берган.

    Буюк Британиянинг Афғонистондаги элчиси Лори Бристоу шошилинч равишда мамлакатдан эвакуация қилинди. Бу ҳақда The Sunday Telegraph ҳамда The Times нашрлари ўз манбаларига асосланиб хабар тарқатган.

    «Буюк Британия ўз элчиси ва ходимларини эвакуация қилади. Қироллик Афғонистондаги элчихонаси фаолиятини моддий таъминлашни тўхтатади», — дейилган нашрларнинг хабарида.

    Telegraph ахборотига кўра, дастлаб хавфсизликни таъминлаш мақсадида Афғонистондаги Буюк Британия элчихонаси Кобул аэропорти ҳудудига кўчирилиши тахмин қилинган, бироқ «Толибон» ҳаракатининг кескин фаоллашуви туфайли ушбу эҳтиёт чоралари яна ўзгартирилган. Қайд этилишича, Бирлашган қиролликнинг дипломатик ваколатхонаси ходимларининг сони 500 нафардан деярли ўн баравар қисқарган ва элчи Бристоу ҳам мамлакатдан кетиши ҳақида гап-сўзлар тарқалган.

    Буюк Британия мудофаа вазири Бен Уоллес Афғонистондаги вазият юзасидан изоҳ берар экан, «мамлакатдаги фуқаролар уруши билан боғлиқ оғир вазият ва «Толибон» вакилларининг кучайиб бораётгани барча учун оғриқли тажриба» деб таърифлаган. Шунингдек, вазир АҚШ ҳукуматининг Афғонистондан қўшинини олиб чиқиб кетиши ҳақидаги баёнотдан кейин Лондоннинг мамлакатда ёлғиз курашиши қийинлигини таъкидлаганди.

    «Толибон» АҚШ ҳамда унинг иттифоқчилари, жумладан, британиялик ҳарбийлар Афғонистондаги ҳарбийларни олиб чиқиб кетишни бошлаганидан кейин ҳужумга ўтган. Июль бошида мамлакатдаги АҚШ ҳарбий контингентининг 90 фоиз қисми Афғонистонни тарк этди. АҚШ ҳарбийларининг Афғонистондан чиқиб кетиши август охирида якунига етади.

    Лондон Афғонистондаги дипломатлари ва бошқа ходимларини эвакуация қилиш учун ҳарбий ҳаво кучларини сафарбар қилиши мумкин.

    «Бош вазир Буюк Британия фуқароларини мамлакатдан олиб чиқиб кетиш учун ҳарбий техникадан фойдаланилишига розилик берган», — дейилган Буюк Британия Мудофаа вазирлиги баёнотида. Шунингдек, вазирлик операцияни амалга ошириш учун 600 нафар ҳарбий жалб қилиниши ҳақида ҳам маълумот берган.

    Мавзуга доир: 

    • Термиз—Ҳайратон кўприги ҳудудидаги вазият юмшади. Афғонистонликларнинг асосий қисми кўприкни тарк этган
    • Ўзбекистоннинг Афғонистон билан чегарасида барча хавфсизлик чоралари кўрилган. Афғонистондаги ўзбек темир йўлчилари ватанга қайтарилган

    15.08.2021, 16:10   Изоҳ (0)   29662
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Толибон» бутун Афғонистонни тўлиқ ўз назоратига олганини эълон қилди

    15.08.2021, 15:27

    «Толибон» террорчиларга Афғонистон ҳудудидан бошқа давлатларга қарши ҳаракатлар олиб боришга йўл қўймасликка ваъда берди

    15.08.2021, 15:09

    Афғонистон ички ишлар вазири Кобул «Толибон»га тинч йўл билан топширилишига ваъда берди

    15.08.2021, 14:47

    «Толибон» Афғонистонда яна бир шаҳарни ва Покистон билан чегарадаги ўтказиш пунктини эгаллади

    15.08.2021, 14:29

    «Толибон» ўз жангариларига Кобулга ҳужум қилмасликни буюрди. Ташкилот ва ҳукумат ўртасида Кобулга тинч йўл билан кириш бўйича музокаралар ўтказилмоқда

    15.08.2021, 13:44

    «Толибон» Афғонистон пойтахти Кобулга ҳужум бошлади

    15.08.2021, 13:17
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда 7 бола уйдаги ҳовузда чўкиб, икки нафари ҳалок бўлди

    Ўзбекистон | 12 июл, 14:05

    “Калмар ўйини” юлдузи Хо Сон Тхе рус тилида куйлади

    Лайфстайл | 12 июл, 13:40

    Give me Sport. “Олтин тўп” учун асосий даъвогарлар номи маълум бўлди

    Спорт | 12 июл, 13:16

    Ирим сабабли эмас: нима учун уйдаги ўргимчакни ўлдириш тавсия этилмайди?

    Лайфстайл | 12 июл, 12:35

    Ироқдаги Курдистон ишчилар партияси аъзолари Туркия билан келишиш учун оъз қуролларини ёқиб юборди

    Дунё | 12 июл, 12:20

    Марлон Тапалес Наоя Иноуэ ва Муроджон Аҳмадалиев ўртасидаги жанг олдидан япониялик боксчига ёрдам беради

    Спорт | 12 июл, 12:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.