Ёшлар ишлари агентлигининг Беш ташаббус лойиҳаларини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи Мансурбек Машарипов 15 август куни 38 ёшида вафот этди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар берди.
Мансурбек Машарипов «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати тизимида узоқ йиллар меҳнат қилган. Кейинроқ Ёшлар иттифоқи ва Ёшлар ишлари агентлиги Хоразм вилоят бошқармалари раҳбари бўлган. Беш ташаббус лойиҳаларини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида 2020 йилдан буён ишлаб келаётганди.
Агентлик хабарида Мансурбек Машарипов ўлими сабабига аниқлик киритилмаган. «Дарё» манбасининг хабар беришича, унинг ўлимига жигар хасталиги сабаб бўлган.
Шу куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳам 71 ёшида вафот этди.
Изоҳ (0)