• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12694.97
    • RUB161.6
    • EUR14878.5
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Қирғизистон «Қумтор» олтин кони бўйича келишувларни бекор қилади

    Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) Бош прокуратура билан биргаликда «Қумтор» лойиҳаси бўйича келишувларни бекор қилиш жараёнини бошлади. Бу ҳақда Asia-Plus хабар берди.

    Фото: centerragold.com

    Фото: centerragold.com

    МХДҚнинг таъкидлашича, тергов «Қумтор» конини қазиш бўйича шартномалар тузиш ва уларга турли қўшимчалар, ўзгартиришлар ҳамда изоҳлар киритишда «Комеко» ва «Сентерра» компанияларининг вакиллари бўлган канадалик инвесторлар билан қилинган ҳамкорликнинг бутун даври мобайнида кенг кўламли коррупцияга йўл қўйилганига шубҳа қилмайди. Шартнома шартлари Қирғизистон халқининг туб манфаатларига жавоб бермаган.

    «1992 ва 1994 йиллардаги шартномалар учун собиқ президент Асқар Акаев, собиқ бош вазирлар Турсунбек Чингизшев, Апас Жумагулов ва «Қирғизалтин» давлат концернининг собиқ раҳбари Достон Саригулов жавобгарликка тортилди. Иқтисодиётни қайта қуриш ва ривожлантириш қўмитасининг собиқ раиси Борис Бирштейн эса қидирувга берилган», — дейилади хабарда.

    Собиқ бош вазир Игорь Чудинов ва «Қирғизалтин» ОАЖ бошқарувининг собиқ раиси А.Жакйповга 2009 йилдаги келишув бўйича жиноят содир этишда гумонланаётгани тўғрисида хабарнома топширилган, собиқ президент Қурманбек Бакиев ва унинг ўғли Максим Бакиев эса қидирувда.

    2012 йилдан 2014 йилгача бўлган давр учун собиқ бош вазир Омурбек Бабанов, бош вазирнинг биринчи ўринбосари Тайирбек Сарпашев ва бошқа юқори мартабали амалдорлар жавобгарликка тортилди.

    «Шундай қилиб, 1992–2009 йиллардаги воқеаларни тергов қилиш якуний босқичда. Шу билан бирга, 2017 йилда ‘Қумтор’ лойиҳаси бўйича кейинги битимларни тузиш ва Сув кодексига ўзгартиришлар киритиш иши бўйича тергов давом этмоқда. Тергов натижаларига кўра, ушбу жараён иштирокчиларига ҳам юридик баҳо берилади, бу ҳақда МХДҚ қўшимча равишда жамоатчиликни хабардор қилади», — дейилади қўмита хабарида.

    Қирғизистон ҳукумати 2020 йилнинг баҳорида «Қумтор»ни давлат тасарруфига ўтказиш жараёнини бошлаган. 18 май куни Тенгиз Болтурук конни бошқарувчи «Qumtor Gold Company» (Канаданинг Centerra Gold Inc шўъба корхонаси) компаниясининг ташқи менежери этиб тайинланди.

    Июнь ойи охирида Болтурукнинг маълум қилишича, Канада компанияси даъволарни тан олмагунча, шунингдек, Қирғизистонни конни қазишда тенг ҳуқуқли шерик сифатида кўришни бошламагунча, Қирғизистон ва Centerra Gold ўртасида «Қумтор» бўйича музокаралар ўтказилмайди.

    Centerrа Gold, ўз навбатида, Қирғизистон ҳукумати билан ҳакамлик судида судлашишни бошлаган. Компания ўзининг шўъба корхонасида ташқи бошқарувни тақиқлаш учун, шунингдек, баҳорда чиқариб берилган жарималар ва солиқ шикоятлари бўйича суд орқали таъқиб қилинишини тақиқлашга уринмоқда.

    Мавзуга доир: Қирғизистон ҳукумати ва Канада компанияси нима сабабдан «Қумтор» олтин конини бўлиша олмаяпти?

    Қирғизистоннинг биринчи ва иккинчи президентлари Асқар Акаев ва Қурманбек Бакиевлар июль ойи бошларида «Қумтор» иши бўйича халқаро қидирувга берилганди. Асқар Акаев 2 август куни Қирғизистонга қайтди. Бишкекда у аввалига сўроққа тутилган, кейин президент Садир Жапаров уни шахсан қабул қилган.

    Акаев ватанига қайтиб келиш имкониятини тақдим этгани учун Садир Жапаровдан миннатдор эканини билдирди ҳамда «Қумтор» иши бўйича терговга ёрдамлашишга тайёрлигини айтди.

    Асқар Акаев йўл қўйган хатоликлари учун ҳамда «Қумтор» лойиҳасини амалга ошириш чоғида умидларни оқламагани учун қирғиз халқидан узр сўради. Қирғизистон собиқ президенти «Қумтор иши» бўйича Миллий хавфсизлик давлат қўмитасида сўроқ қилинганидан кейин мамлакатни яна тарк этди.

    Мавзуга доир: Қирғизистонда «Қумтор» олтин кони бўйича тўртта жиноий иш қўзғатилди. Уларнинг иштирокчилари — собиқ бош вазир ва депутатлар

    12.08.2021, 21:27   Изоҳ (0)   27595
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Moderna вакцинаси дельта штаммга қарши Pfizer’дан самаралироқ бўлиб чиқди

    12.08.2021, 19:40

    Россия Тожикистонга Афғонистон билан чегарада пост қуриш учун 1 млн доллар беради

    12.08.2021, 19:10

    Афғонистон молия вазири «Толибон» туфайли давлат даромадлари камайиб кетиши фонида мамлакатни тарк этди

    12.08.2021, 18:09

    Вакцина муаммосини 20 киши ҳал қилиши мумкин, келаси йилгача яна 100 млн киши коронавирусга чалинади. Коронахабарлар

    12.08.2021, 16:26

    Қора денгизга нефть оқиб кетди. Унинг майдони дастлаб маълум қилинганидан 400 минг марта каттароқ бўлиши мумкин

    12.08.2021, 15:25

    «Толибон» Кобулни 90 кун ичида эгаллаб олиши мумкин — АҚШ ҳарбий разведкаси

    12.08.2021, 13:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” видеорепортажи: Озодбек Назарбеков Наманганда катта саҳнага қайтди

    Ўзбекистон | 1 июл, 00:10

    Таиландда будда роҳиби ўз ҳамкасбини отиб ўлдирди

    Дунё | 30 июн, 23:55

    Шаҳрисабзда иккита дўкон ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:40

    Британияда ChatGPT туфайли иш ўринлари билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлди

    Дунё | 30 июн, 23:25

    Японияда қора айиқ туфайли аэропорт фаолияти тўхтаб қолди (видео)

    Дунё | 30 июн, 23:10

    “Дарё” дайжести: 30 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:00

    “Операчи бўлиш осон эмас” — Ақлбек Пиязов италян тилини ўргангани, мусофирчиликдаги ҳаёти ва энг кўп олган гонорари ҳақида гапирди (фото, видео)

    Шоу-бизнес | 30 июн, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.