«Ўзгидромет» 13 август, жума куни кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади,вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади, 12-15 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-22 даража, кундузи 32-34 даража бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 18-23 даража, кундузи 30-35 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 18-23 даража, кундузи 32-37 даража бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 18-23 даража, кундузи 30-35 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 18-23 даража, кундузи 32-37 даража бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 32-37 даража бўлади.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-18 даража, кундузи 22-27 даража бўлади.
Эслатиб ўтамиз, «Ўзгидромет» 12—13 август кунлари Қозоғистон ҳудуди орқали Урал ҳудудларидан Ўзбекистон ҳудудига нисбатан салқин ҳаво кириб келишини маълум қилганди.
Мавзуга доир: Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида 13—16 август кунлари сел келиши хавфи бор
Изоҳ (0)