• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Самарқандда талабани якуний назорат имтиҳонидан ўтказиб бериш учун 550 доллар сўраган декан ўринбосари ушланди

    Тошкентда фуқарони Қирғизистонда жойлашган тиббиёт йўналишидаги олий ўқув юртига киритиб қўйиш эвазига 7,3 минг доллар сўраган шахслар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар берди.

    Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

    Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

    Маълум қилинишича, департамент ҳамда ДХХнинг Чилонзор тумани бўлимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида Б.А. исмли шахс ва бошқалар фуқаро А.ни Қирғизистоннинг тиббиёт йўналишидаги олий ўқув юртига ўқишга киритиб, кейинчалик ўқишини Андижон давлат тиббиёт институтига кўчириш масаласини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали ижобий ҳал қилиб беришни ваъда қилгани аниқланган. Бунинг эвазига Б.А. олдиндан келишилган 7,3 минг АҚШ доллари ҳисобидан 35,5 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

    Шунингдек, департаментнинг Юқори Чирчиқ туман бўлими ҳамда ДХХнинг Тошкент вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Ш.И. исмли шахс бошқа бир фуқарони Чирчиқ педагогика институтига контракт асосида ушбу институтда ишловчи танишлари орқали ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилгани аниқланган. Ш.И. олдиндан келишилган 3 минг долларнинг 1000 долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

    Муқаддам 4 маротаба фирибгарлик жиноятлари учун судланган Н.Т. фуқаро Т.нинг ўғлини Ички ишлар академиясига танишлари орқали ўқишга киритиб қўйишга ишонтириб, эвазига 1000 долларни фирибгарлик йўли билан олган вақтида департаментнинг Музработ тумани бўлими ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.

    Бундан ташқари, департаментнинг Бухоро туман бўлими ҳамда ДХХнинг Бухоро вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.Қ. бошқа бир фуқаронинг ҳужжатларини «Transfer.dtm.uz» сайтида рўйхатдан ўтказиб, Қозоғистондаги институтга бормасдан туриб бир йил ўқигани ҳақида сертификат ва транскрипт ҳужжатларини танишлари орқали тайёрлаб беришни ваъда қилган. Хизмати эвазига у 900 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

    Департамент ҳамда ДХХнинг Самарқанд вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда эса Самарқанд давлат чет тиллар институти факультет декани ўринбосари С.И. фуқаро Н.нинг ушбу институтда таълим олаётган қизини якуний назорат имтиҳонидан ўтказиб бериш эвазига 550 долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

    Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Аввалроқ Андижонда фуқарони Қирғизистонга ўқишга киритиб қўйиш эвазига 1,4 минг доллар сўраган университет ўқитувчиси қўлга олингани, Андижон ва Хоразмда пул эвазига абитуриентларни ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган институт ҳисобчиси ва талаба ушлангани, Андижонда фуқаронинг ўқишини 1500 доллар эвазига Ўшдан Наманганга кўчириб беришни ваъда қилган талаба қўлга олингани тўғрисида хабар берилганди.

    Мавзуга доир: 

    • Қорақалпоғистонда 23 минг доллар эвазига Қорақалпоқ давлат университетига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ушланди
    • Тошкентда фуқаронинг Қозоғистондаги ўқишини Самарқанд тиббиёт институтига кўчириб бериш эвазига 5 минг доллар олган шахс ушланди

    11.08.2021, 18:23   Изоҳ (0)   19572
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда пиёдалар йўлагидан ўтиш вақтида телефонда гаплашган блогерга чора кўрмаган ЙПХ ходимларига интизомий жазо белгиланди

    11.08.2021, 18:08

    Россияда иш берувчи томонидан паспорти олиб қўйилиб, мажбурий меҳнатга жалб қилинган ўзбекистонликларга ёрдам берилди

    11.08.2021, 17:56

    Ўзбекистонда болалар нафақаси ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тўловлари оширилади

    11.08.2021, 17:26

    Самарқандда 1 гектар ерни 200 минг долларга сотишга уринган қариндошлар қўлга олинди

    11.08.2021, 16:55

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна кўтарилди

    11.08.2021, 16:28

    Жиззахда ука акасини, қайнука келинойисини пичоқлаб ўлдирди

    11.08.2021, 16:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Зеленский: Украина Конституцияси “ер билан савдолашишга” йўл қўймайди

    Дунё | 17 август, 22:50

    Кувайтда алкоголдан 23 киши вафот этди

    Дунё | 17 август, 22:15

    “Россия Украинанинг 5 та вилояти бўйича ён берди” — Уиткофф

    Дунё | 17 август, 21:10

    Афғонистон ва Ўзбекистон 243 млн долларлик энергетика шартномасини имзолади 

    Ўзбекистон | 17 август, 20:15

    Хитойда қизнинг қорнидан 2 кг соч тўплами олиб ташланди  

    Дунё | 17 август, 19:30

    Трамп Путиннинг бутун Донбассни эгаллаш талабини қўллаб-қувватлади — ОАВ

    Дунё | 17 август, 18:40

    Путин Шавкат Мирзиёевга Аляскадаги саммит ҳақида маълумот берди

    Ўзбекистон | 17 август, 18:08
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.