• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +42°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Президентликка номзод Баҳром Абдуҳалимов ободонлаштириш ходимларини уйида ишлатгани айтилган прокурорни танқид қилди

    Ижтимоий тармоқларда Қўрғонтепа туман прокурори Ободонлаштириш бошқармаси ходимларини ноқонуний равишда ўз уйида ишлатганлиги тўғрисидаги хабар тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан «Адолат» партияси Сиёсий кенгаши раиси, Ўзбекистон президентлигига номзод Баҳром Абдуҳалимов муносабат билдирди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Абдуҳалимовнинг таъкидлашича, прокурор ўзгалар меҳнатидан фойдалангандан сўнг уларга бериладиган иш ҳақини ҳам ўзи тўлаши керак эди.

    «Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари иш вақтида прокурорнинг ҳовлисида ‘ўз ихтиёри’ билан ишлаган, уларга ажратилган иш ҳақи давлат корхонаси ҳисобидан тўланган. Жаноб прокурор мард бўлиб ўзгалар меҳнатидан фойдаланибди, иш ҳақини ҳам бюджетдан эмас, ўз ҳисобидан тўласинда энди.

    Кўпчилик коррупция деганда порахўрлик, ноқонуний пул олди-бердисини тушунади. Лекин бу иллат шохдор бўлиб, мансабини суиистеъмол қилишнинг ҳар қандай тури коррупцияга мисол бўла олади. Қўрғонтепадаги мазкур ҳолат ҳам коррупциянинг ўзгинасидир.

    Ҳашар — азалий ва миллий қадриятимиз, у ободликка бешик. Лекин, афсуски, мазкур вазиятда коррупцион ҳолатга ‘ҳашар’ ниқоби кийгизилиб, икки карра жиноятга қўл урилмоқда (коррупция ва ёлғон). Ободонлаштириш бошқармаси ходимларининг ҳам иш вақти ва қуввати чегараланган. Қанийди прокурорнинг уйига сарфлаган вақт ва меҳнатларини юртимизнинг бирор маскани чирой очишига бағишлай олганларида...

    Қонун барчага баробар. Шундай экан унинг ҳимоячилари ҳам бунга амал қилишга мажбур», — дейди Абдуҳалимов.

    Шунингдек, партия вакили бу ҳолатда Ободонлаштириш бошқармаси раҳбарларининг ҳам айби борлигини маълум қилган.

    «Шу ўринда Ободонлаштириш бошқармаси раҳбарларига ҳам эътироз бор. Нега улар ўз ходимлари ҳуқуқини ҳимоя қилиб, меҳнатларидан мақсадли фойдалана олмаяпти? Бундай илтимос (тўғрироғи топшириқ) билан чиққан прокурорга нега рад жавобини беролмайди? Тили қисиқ жойи борми? Хатолари фош бўлишидан қўрқадими? Ходимлар-ку, бир содда, оддий одамлар, аммо раҳбар прокуратурага қарам ташкилот эмаслигини англаб, ўз сўзини айта олиши керак эди-ку. Бундай лаганбардорликлар қачон барҳам топади?

    ‘Адолат’ СДП коррупцияни илдизи билан қуритишга интилаётган сиёсий куч сифатида бундай иллатли ҳолатларга жўяли ва жиддий чора кўрилиши ва қайта такрорланмаслиги учун изчил курашиш тарафдори», — дейди Баҳром Абдуҳалимов.

    Маълумот учун, ушбу ҳолат юзасидан прокурорга нисбатан хизмат текшируви тайинланган.

    11.08.2021, 22:58   Изоҳ (0)   23164
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Чет элдаги Ўзбекистон фуқаролари учун 49 та давлатда стационар ва кўчма сайлов участкалари ташкил этилади

    11.08.2021, 22:34

    Ўзбекистонда тадбиркорлар Президентга қайси масалада кўпроқ мурожаат қилаётгани маълум қилинди

    11.08.2021, 22:22

    Сурхондарёда Nexia-3 пиёдани уриб кетиши оқибатида 5 нафар онасиз бола отасидан ҳам айрилди

    11.08.2021, 21:26

    Сурхондарёда ичимлик суви муаммоларини ҳал қилиш учун 138 млн доллар сарфланиши кутилмоқда

    11.08.2021, 21:11

    Ўзбекистонда «Ватандошлар» жамоат фонди ташкил этилади. Фонд васийлик кенгашига Шерали Жўраев раислик қилади

    11.08.2021, 20:41

    Бухорода ҳамшираликка ишга олиш эвазига 400 доллар олган шахс қўлга олинди

    11.08.2021, 20:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сунъий йўл нотекисликлари хавфсизликни кўзлаб ўрнатилганми ёки муаммо туғдириш учун? 

    Ўзбекистон | 19 июл, 18:13

    “Ливерпуль” Бундеслигада ўйнайдиган ҳужумчи учун 100 млн евро сарфлаши мумкин

    Спорт | 19 июл, 18:10

    Россия Германия билан тузилган ҳарбий-техник ҳамкорлик тўғрисидаги битимдан чиқди 

    Дунё | 19 июл, 18:00

    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди

    Реклама | 19 июл, 18:00

    Лос-Анжелесдаги машғулот базасида юз берган портлашда уч нафар шериф ёрдамчиси ҳалок бўлди

    Дунё | 19 июл, 17:30

    Безарардек туюлса-да, қондаги қанд миқдорини ошириб юборадиган маҳсулотлар

    Лайфстайл | 19 июл, 17:01

    “Тўлиқ тафтиш ўтказилиши зарур”. Эковазирлик Мурод Назаров фикрларига кескин муносабат билдирди

    Ўзбекистон | 19 июл, 16:41
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.