Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон ва дунё бўйлаб 10 август куни олинган сара суратларни тақдим этамиз.

Нидерландиядаги Beekse Bergen ёввойи табиат боғида зебра боласи дунёга келди.

Фото: EPA

Афғонистон билан чегара яқинида Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон ҳарбийлари иштирокида машғулотлар ўтказилди.

Фото: «ТАСС»

Махачқалада ХХХИИ ёзги Олимпия ўйинлари спортчиларининг кутиб олиш маросими. Суратда: 75 кг вазн тоифасида боксда бронза медалини қўлга киритган Зенфира Магомедалиева.

Ўз сурати акс этган баннер фонида сайёр қабул ўтказаётган Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов.

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Минтақавий фавқулодда ҳолат жорий этилган Ёқутистонда ўрмон ёнғинлари давом этмоқда. Ҳозирда 18 та туманда 69 та ўрмон ёнғини билан курашилмоқда. Қўшни Красноярскда Ёқутистондаги ўрмон ёнғинларининг тутуни туфайли уч кун давомида «қора осмон» режими жорий этилди.

Фото: Getty Images

Барселонанинг «Камп Ноу» стадиони ташқарисидаги Лионель Мессининг тасвири туширилган баннер олиб ташланмоқда.

Фото: Reuters

Токиодаги Шибуя чорраҳаси. Япония пойтахтида коронавирусга чалинганларнинг кунлик кўрсаткичи юқорилигича қолмоқда.

Сурат билан безатилган Исроилдаги бомбадан сақланиш жойи девори.

Фото: AP Photo

Чилидаги Вильяррика вулқони.

Чилидаги Вильяррика вулқони.
Фото: «ТАСС»

Ёқутистондаги ўрмон ёнғинларини бартараф этиш учун жалб қилинган ходим.

Ёқутистондаги ўрмон ёнғинларини бартараф этиш учун жалб қилинган ходим.
Фото: Getty Images

Бангкокда полиция ва ҳукуматга қарши намойиш иштирокчилари ўртасида тўқнашув содир бўлди. Намойишчилар ҳукуматнинг истеъфосини, қирол оиласи ва Қуролли Кучларга ажратиладиган бюджетни қисқартиришни ҳамда бу маблағларни коронавирус билан курашиш учун қайта тақсимлашни талаб қилмоқда.

Парижлик мухлислар аргентиналик футболчи Лионель Мессини Париж аэропортида кутиб олди.

Индонезияда коронавирусдан вафот этганлар сони 100 мингдан ошди.

Индонезияда коронавирусдан вафот этганлар сони 100 мингдан ошди.
Фото: Getty Images

Болгарияда аномал иссиқ ва қуруқ об-ҳаво кузатилмоқда.

Болгарияда аномал иссиқ ва қуруқ об-ҳаво кузатилмоқда.
Фото: EPA

Янги ўқув йили бошланишидан олдин ўқувчилар учун пойабзал ва сумкаларни таъмирлаб берувчи 64 ёшли Ҳалил Ҳамдан. Ғазодаги иқтисодиёт нафақат COVID-19 туфайли, балки даромадлар оқимини пасайтирадиган сиёсий қарама-қаршилик натижасида ҳам ёмонлашди.

Фото: Shutterstock

Покистон Мустақиллиги куни нишонланадиган 14 август олдидан мамлакат байроғини кўтариб кетаётган одам.

Фото: AFP

Кувайт пойтахти шимолидаги Ал-Сами шаҳрида саҳродан Сомон Йўли галактикасига қараётган аёл.

Кувайт пойтахти шимолидаги Ал-Сами шаҳрида саҳродан Сомон Йўли галактикасига қараётган аёл.
Фото: Getty Images

Лондон яқинида очиқ осмонда «Бизнинг ўқитувчимиз — тролл» деб номланган тадбир ўтказилди.

Фото: The Guardian

Мексикада коронавирус пандемиясининг учинчи тўлқини давом этмоқда.

Фото: Zuma

Гонконгда Виктория портининг олдидаги улкан стол чироғининг ёнида суратга тушаётган аёллар.

«Толибон» ва афғон ҳукуматининг хавфсизлик ходимлари ўртасидаги жанг туфайли ўз уйларини ташлаб кетиб, боғда бошпана топган афғонлар.

Грециядаги ўрмон ёнғинлари давомида ўт ўчирувчиларни қўллаб-қувватлаш учун далага йиғилган маҳаллий ёшлар ва кўнгиллилар.

Тонгда Непал пойтахти Катманду шаҳридаги осма кўприкдан ўтиб кетаётган аёл.

Тонгда Непал пойтахти Катманду шаҳридаги осма кўприкдан ўтиб кетаётган аёл.
Фото: EPA

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
«Telegram’да криптовалюта савдоси ва уларни сақлаш воситалари бўлади» — Дуров
Маҳаллий
Ўзбекистонда сўнгги суткада 154 кишида коронавирус қайд этилди
Спорт
ЖЧ—2022 да нимчорак финалнинг тўртта жуфтлиги аниқланди