4 августда дунёнинг турли нуқталарида олинган сара суратларни намойиш қиламиз.

Англиянинг Бристоль шаҳрида Халқаро ҳаво шарлари фестивали бўлиб ўтди.

Фото: Getty Images

Япониялик Фуна Накаяма Олимпиада доирасидаги скейтборд бўйича мусобақа вақтида йиқилиб тушди.

Фото: Getty Images

АҚШнинг ғарбий қисмида ҳалокатли ёнғинлар авж олмоқда. Суратда: Ёнғин бўлаётган жой яқинидаги фермада турган от ва унинг эгаси.

Фото: «ТАСС»

Март ойида Сувайш каналини тўсиб қўйган Ever Given контейнер ташувчи кемаси юкни тушириш учун Буюк Британиядаги Филикстоу портига келди. Кема Сувайш каналидан 7 июль куни қўйиб юборилганди.

Фото: Legion Media

Австралиялик спортчи Мелисса Ву Олимпия ўйинларининг 12-кунида 10 метрдан сувга шўнғиш бўйича ўтказилган мусобақада.

Фото: Getty Images

Ливандаги Байрут портида 170 дан ортиқ одам ҳаётига зомин бўлган портлашнинг бир йиллиги муносабати билан хотира тадбирлари ўтказилмоқда.

Фото: EPA

Токиодаги кузатув майдонидан Фужи тоғининг кўриниши.

Фото: «ТАСС»

Грецияда ҳам кенг кўламли ўрмон ёнғинлари давом этмоқда.

Фото: «ТАСС»

Скай Браун Британия учун скейтборд мусобақасида яна бир бронза медалини қўлга киритди.

Фото: Getty Images

Бристолдаги фестивалда қатнашаётган иштирокчи ва унинг ҳаво шари.

Фото: Shutterstock

Нью-Йоркдаги Таймс майдонида коронавирус авж олган пайтда сичқонча Минни мултқаҳрамонининг костюмини кийиб олган икки аёл.

Фото: Reuters

Ҳиндистон назорати остида бўлган Кашмир штатидаги Дал кўлида нилуфар ўсимликлари бўйлаб қайиқда сузаётган кашмирлик аёл.

Фото: AP Photo

Фрасиянинг Монпелье шаҳри яқинида турларнинг эволюциясини кузатиш учун маркировка қилинган фламинголар орасида турган пушти фламинго.

Фото: AFP

Ёнғинлар сабаб чорва моллари билан Бодрум яқинидаги Кокертме қишлоғидан чиқиб кетаётган аёл.

Фото: AP Photo

Испаниялик Микель Мерино ва япониялик Майа Ёшида Токио Олимпиадаси ярим финалидаги футбол учрашувида VAR томонидан белгиланган пенальтига реакция билдирмоқда.

Фото: Reuters

Ўт ўчирувчи Туркиянинг Мармарис шаҳри яқинидаги ўрмон ёнғинини ўчиришга ҳаракат қилмоқда.

Фото: Reuters

Токиода германиялик Тимо Болл стол тенниси бўйича мусобақанинг ярим финалида япониялик Жун Мизутанига қарши курашяпти.

Фото: Reuters

Боливиянинг қуриб қолган иккинчи йирик кўли бўйида ағдарилиб ётган қайиқ.

Фото: Reuters

Сеулда тиббиёт ходими одамларнинг COVID-19 таҳлили учун тест топшириш мақсадида келишини кутиб, дезинфекцияловчи воситани ойнага сепмоқда.

Фото: AP Photo

Афина шаҳрида жойлашган номаълум аскар мақбараси олдидаги Греция Президент гвардияси.

Фото: AP Photo

Германиянинг Дрезден шаҳридаги сайёҳлар.

Фото: Getty Images

Чехия ғарбидаги Милавче қишлоғи яқинида иккита йўловчи поезди тўқнашди. Камида уч киши ҳалок бўлди, ўнлаб одамлар жароҳатланди.

Фото: EPA

Аввалги кунларнинг фотогалереялари: