Япониянинг Токио шаҳрида Олимпия ўйинлари бўлиб ўтмоқда. 4 август, чоршанба куни мусобақанинг ўн иккинчи кунги баҳслари ўтказилади.

Ушбу кунда ҳам ўзбекистонлик спортчилар бир қанча турлар бўйича баҳсларга киришади. Қуйида 4 август куни баҳсларга киришадиган спортчилар рўйхати ва беллашувларнинг бошланиш вақти (Тошкент вақти билан) келтирилади:

  • 6:05 — Нилуфар Зокирова — Каноэда эшкак эшиш, 200 м;
  • 6:26 — Дилноза Раҳматова — Каноэда эшкак эшиш, 200 м;
  • 7:30 — Жавраил Шапиев — Эркин кураш, -86кг;
  • 7:55 — Ғуломжон Абдуллаев — Эркин кураш, -57кг;
  • 11:00 — Баҳодир Жалолов — Бокс, 91+ кг.

Фото: «Дарё»/ Ҳусан Собитов

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!