«Дарё»ни Telegram’да ўқинг! Join!
18:44, 03.08.2021 17431

Икки ва ундан ортиқ фарзанд кўриб, сўнг яна оила қурган машҳурлар (фото)

Аввалги турмушидан фарзанди борлиги иккинчи марта оила қуришига тўсиқ бўла олмаган шоу-бизнес вакиллари ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

Кейт Уинслет

Фото: Grazia

Турмуш борасида икки марта омади чопмаган Кейт фарзандлари — Мия ва Жо билан қолган. Диққатини фарзандларини тарбиялашга қаратган актрисанинг янги қайлиқ топиш нияти бўлмаган. Аммо ҳаммаси у ўйлаганидан бошқачароқ бўлиб чиққан. Орадан бир йил ўтиб, икки марта турмушга чиққани ва фарзандлари борлигидан ташвишланмайдиган бизнесмен Нед Рокнроллни учратган. Илк учрашувдан икки йил ўтиб Нек Кейтнинг қўлини сўраган, орадан бироз вақт ўтгач, жуфтлик ўғил фарзандли бўлган.

Валерия

Фото: Grazia

Хонанда Валерияга уйланган Иосиф Пригожин рафиқасининг биринчи турмуш ўртоғи Александр Шулгин билан турмуши давомида дунёга келган фарзандлари: Анна, Артемий ва Арсенийга ўгай ота бўлган. Болалар онасининг янги умр йўлдоши билан тез орада дўстлашган ва илиқ муносабатда бўлган. Хонанда ва продюсер 15 йилдан буён бахтли ҳаёт кечириб келади.

Риз Уизерспун

Фото: Grazia

Актриса Райан Филипп билан ажрашгач иккита фарзанди: Дикон ва Ава билан қолган. «Мен ёлғиз она бўлиб қолишдан қаттиқ ташвишланганман. Стресс ва хавотир ҳисси мени қийнаган», — деган Риз интервьюлардан бирида. Унинг ҳаёти агент Жим Тот билан учрашганидан кейин ўзгарган.Болаларга маъсул бўлишдан қочмаган Жим Ризга турмуш қуришни таклиф қилган. Жуфтлик оила қурганидан бироз вақт ўтиб, ўғил фарзандли бўлган.

Наталья Водянова

Фото: Grazia

Наталья бизнесмен Жастин Портман билан ажрашганидан кейин Антуан Арно билан учрашишни бошлаган.

Фото: Grazia

Антуан Водянованинг фарзандлари — Лукас, Виктор ва Нева билан тез чиқишиб кетган. 2014 йилда жуфтликнинг Максим, 2016 йилда эса Роман исмли фарзанди дунёга келган. 2020 йилнинг бошида унаштируви ҳақида эълон қилган машҳурлар шу йилнинг 21 сентябрида турмуш қурган.