«Дарё»ни Telegram’да ўқинг! Join!
14:45, 03.08.2021 15270

Дэниэл Рэдклифф, Кристен Стюарт: мухлислар асосан битта образ билан эслайдиган актёрлар (фото)

Бир ижроси сабаб машҳурликка эришганидан кейин қолган ижролари эскисичалик муваффақиятли чиқмаган актёр ва актрисалар ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

Дэниэл Рэдклифф – «Гарри Поттер»

Фото: Hello

Хогварцнинг истеъдодли ўқувчиси Гарри Поттер ҳақида эшитмаган одамнинг ўзи бўлмаса керак. Айнан мазкур болакай роли сабаб Дэниэл оламшумул муваффақиятга эришган ва мухлислар севгисига сазовор бўлган. Шунга қарамай, биргина омадли лойиҳа билан чекланиб қолишни истамайдиган актёр ўзини турли амплуаларда синаб кўради. Интервьюларидан бирида Рэдклифф машҳурлик сабаб депрессияга тушиб қолгани, шундан кейин спиртли ичимликларга ружу қўйганини айтган. Аммо буларнинг бари ўтмишда қолганини таъкидлаган актёр жиддий ва турли қаҳрамонларни гавдалантиришга тайёр эканлигини қўшимча қилган. Гапларининг исботи ўлароқ, у «Преториядан қочиш» картинасида суратга тушган. Ушбу франшизадаги қаҳрамон афсунгар болакай ролидан тубдан фарқ қилади. Актёр 2020 йилда «Гарри Поттер» ҳақидаги фильмнинг давомида суратга тушишга тайёрлигини маълум қилган.

Кристен Стюарт — «Сумерки»

Фото: Hello

«Сумерки» фильмидаги Белла Свон роли Кристенга машҳурлик олиб келган. Кристен ундан кейин турли: «Оппоғой ва овчи», «Зилс-Мария», «Ҳали ҳамон Элис» сингари фильмларда суратга тушиб кўрганига қарамай, мухлислар кўз ўнгида бир образдаги актрисалигича қолган.

Роуэн Аткинсон — «Жаноб Бин»

Фото: Hello

Аксарият томошабинлар севимли қаҳрамонининг ҳақиқий фамилиясини билмайди ҳам. Роуэн Аткинсонни 99 фоиз томошабин Жаноб Бин деб билади. 90 йиллардаги шоу юлдузини ҳамма, асосан, ўша ижроси билан танийди. Бундан тушкунликка тушмаган актёр ўзини яхши ҳис қилишда давом этади. 2000 ва 2010 йилларда «Агент Жонни Инглиш» франшизаси экран юзини кўрган. Унда Роуэн ўзи гавдалантирган образига яқин рол ижро қилган. Воқеалар ривожида ноқулай вазиятлардан қочиб қутула олмайдиган аломат одамнинг профессионал жосусга айланганини кўриш мумкин бўлади.

Тоби Магуайр — «Ўргимчак одам»

Фото: Hello

Америкалик 46 яшар актёр турли жанрлардаги «Буюк Гетсби», «Меҳнат куни» ҳамда «Ака-укалар» сингари картиналарда суратга тушган. Шунга қарамай, мухлислар унинг «Ўргимчак одам»даги Сем Рейми ижросини энг асосий ролларидан бири деб билади.

Маколей Калкин — «Уйда ёлғиз»

Фото: Hello

Уйда якка ўзи қолган болакай Кевиннинг саргузаштларини ўзида мужассам қилган «Уйда ёлғиз» картинаси 90 йилларнинг энг яхши фильмларидан бири ҳисобланади. Турли сабабларга кўра оила аъзоларисиз уйда қолишига тўғри келган болакай ўғриларнинг таъзирини беради, турли ҳодисаларга аралашиб қолади. Фильмда бош қаҳрамон ролини қойиллатиб ижро қилган Маколей Калкин ҳам ўша образдан чиқиб кета олмаган. Бунга отасининг нотўғри йўл тутгани — ўғлини фақатгина муваффақиятли чиққан фильмни такрорлашга уринган лойиҳаларда суратга тушишга йўналтиргани сабаб бўлган. Оқибатда Калкин ҳар сафар ўхшаш қаҳрамонларни гавдалантирган.