• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Қозоғистоннинг йирик шаҳарларида карантин чоралари кучайтирилади

    Қозоғистон ҳукумати коронавирус билан боғлиқ оғир вазият туфайли 2 августдан республиканинг йирик шаҳарларида, шу жумладан, пойтахтда чеклов чораларини кучайтирмоқда. Инфекцияни назорат қилиш бўйича идоралараро комиссия маълумотларига кўра, мамлакатдаги кунлик касалланишнинг 65 фоизи ва кунлик ўлимнинг 55 фоизи айнан ушбу шаҳарларга тўғри келмоқда.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    27 июль куни комиссия Нур-Султон, Олмаота, Чимкент, Атирау ва Қарағандада карантин чораларини кучайтиришга қарор қилди. Хусусан, Ashyq лойиҳасида қатнашмайдиган барча корхона ва ташкилотлар фаолияти тўхтатилади. Марказий давлат идоралари, маъмуриятлар, ҳуқуқ-тартибот органлари, соғлиқни сақлаш муассасалари, оммавий ахборот воситалари, озиқ-овқат дўконлари, дорихоналар ва ҳаётни таъминлайдиган ташкилотлар бундан мустасно.

    Бундан ташқари, кўнгилочар, спорт, оилавий, хотира ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказишга тақиқ жорий этилади. Шу билан бирга, давлат идоралари, идоралар, миллий компаниялар ва бошқа ташкилотлар ходимларининг 80 фоизи масофадан ишлашга ўтказилиши лозим. Охирги уч ой ичида коронавирусга қарши эмланган ва касалликдан тузалган ходимлар бундан мустасно.

    Инфекцияни назорат қилиш бўйича идоралараро комиссия, шунингдек, Оқмола, Олмаота ва Қарағанда вилоятлари маъмуриятига Нур-Султон, Олмаота, Чимкент ва Қарағандага туташ ҳудудларда чекловларни кучайтириш чораларини кўришни тавсия қилди.

    Комиссия раҳбари ҳамда бош вазир ўринбосари Эрали Тугжонов республиканинг айрим ҳудудларида эмлаш даражаси пастлигини қайд этди. Расмийнинг маълум қилишича, Манғистов вилоятида аҳолининг атиги 25,6 фоизи вакцинанинг биринчи компоненти билан эмланган, бу республикадаги ўртача кўрсаткич (55,4 фоиз)дан икки баравар паст. Яна олтита вилоят — Ғарбий Қозоғистон, Ақтўбе, Костанай, Қарағанда, Жамбил ва Павлодар вилоятларининг кўрсаткичлари ҳам ўртача кўрсаткичдан анча орқада.

    Ҳаммаси бўлиб, 18,9 миллионга яқин аҳолига эга Қозоғистонда пандемия бошидан буён 580 379 кишида коронавирус аниқланган, 478 277 бемор касалликдан тузалган, 5957 киши вафот этган.

    Мамлакатда 5 408 959 киши коронавирусга қарши вакцинанинг биринчи дозасини олган, уларнинг 3 799 879 нафари тўлиқ эмланган.

    30 июль куни Қозоғистонда ўтган сутка давомида 7778 кишида коронавирус аниқланганди. Бу пандемия бошидан буён энг юқори кўрсаткич.

    Ундан аввал ҳам Қозоғистонда коронавирусга чалинганлар сони бўйича кунлик рекорд янгилангани, Нур-Султонда карантин чекловлари яна кучайтирилгани, пойтахтда коронавируснинг «ҳиндча» штамми қайд этилгани ҳақида хабарлар берилганди.

    Мавзуга доир:

    • Қозоғистонда бир суткада 7778 кишида COVID-19 аниқланди. Бу пандемия бошидан бери энг юқори кўрсаткич
    • Қозоғистонда коронавируснинг «ҳиндча» штамми туфайли карантин кучайтирилиши мумкин

    02.08.2021, 17:25   Изоҳ (0)   14697
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ҳасан Руҳоний ўз президентлиги давридаги хатолар учун Эрон халқидан кечирим сўради

    02.08.2021, 16:26

    Европа Иттифоқи учун Pfizer ва Moderna вакциналарининг нархи оширилди

    02.08.2021, 15:10

    Россияда муҳожирлар учун рус тилидан имтиҳон ўтказишнинг янги қоидалари жорий этилди

    02.08.2021, 13:26

    Хитой COVID-19 тарқалишини тўхтата олмаяпти, Эстонияда коронавирусдан ҳимоя қилувчи бурунга сепиладиган дори яратилди. Коронахабарлар

    02.08.2021, 12:28

    «Толибон» Афғонистон ҳудудининг ярмида ўз назоратини ўрнатди

    02.08.2021, 11:11

    Германия вакиллари «Толибон» билан яширинча учрашув ўтказди — ОАВ

    02.08.2021, 10:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эрон ядрочи олимларини хавфсиз жойга кўчирди — The Telegraph

    Дунё | 18 август, 00:05

    Грецияда 273 нафар йўловчи бўлган самолёт двигатели ёниб кетди (видео)

    Дунё | 17 август, 23:32

    Зеленский: Украина Конституцияси “ер билан савдолашишга” йўл қўймайди

    Дунё | 17 август, 22:50

    Кувайтда алкоголдан 23 киши вафот этди

    Дунё | 17 август, 22:15

    “Россия Украинанинг 5 та вилояти бўйича ён берди” — Уиткофф

    Дунё | 17 август, 21:10

    Афғонистон ва Ўзбекистон 243 млн долларлик энергетика шартномасини имзолади 

    Ўзбекистон | 17 август, 20:15

    Хитойда қизнинг қорнидан 2 кг соч тўплами олиб ташланди  

    Дунё | 17 август, 19:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.