• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12547.38
    • RUB157.02
    • EUR14665.38
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Хитой COVID-19 тарқалишини тўхтата олмаяпти, Эстонияда коронавирусдан ҳимоя қилувчи бурунга сепиладиган дори яратилди. Коронахабарлар

    Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, дунёда 198 291 544 киши COVID-19 билан касалланган, шуларнинг 4 224 015 нафари вафот этган. Касалланиш ҳолатларининг кўплиги бўйича АҚШ (35 миллион), Ҳиндистон (31,6 миллион), Бразилия (19,9 миллион), Франция (6,2 миллион) ва Россия (6,2 миллион) энг олдинда бормоқда.

    Фото: EPA

    Фото: EPA

    Хитой ҳукумати ҳозирча COVID-19 тарқалишини тўхтатишга муваффақ бўлмаётганини маълум қилди.

    Ҳукумат кўрган чораларга қарамасдан, Хитой ичида COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари ўтган бир кеча-кундузда 55 тага кўпайди. Ундан олдинги куни (31 июль) 53 та шундай ҳолат қайд этилган эди.

    Якшанба куни (1 август) Хитойда касалланганлар сони жами 98 кишига ошди, уларнинг 43 нафари чет элдан кириб келган. Мамлакат ичида вирусни юқтириш ҳолатлари Цзянсу, Хунань, Хубэй, Шаньдун, Хэнань, Хайнань, Юньнань провинцияларида ва Пекинда қайд этилди. Касалланиш ҳолатларининг ўсишини экспертлар дельта штамм билан боғламоқда.

    Мамлакат ичида инфекция тарқалиши бўйича биринчи ўринда Жуйли (Юньнань провинцияси), иккинчи ўринда эса Нанкин (Цзянсу провинцияси) шаҳарлари бормоқда. Жуйлида вирус июль ойида қўшни Мьянмадан ўтган бўлса, Нанкинда эса чет элдан етиб келган авиалайнерларни тозалаш билан шуғулланган аэропорт ходимлари вирус тарқатувчига айланди.

    Аҳолиси 9,3 миллиондан ортиқ бўлган Нанкин ҳукумати юз минглаб одамларни яккаланиш режимига жойлаштирди. Шунингдек, у ерда миллионлаб одамлар коронавирус тестидан ўтказилади. Энди Нанкинни ҳамда Чжанцзяцзе (Хунань провинцияси)ни тарк этган шахсларни текшириб боришга уринишмоқда. Айни пайтда ҳукумат Чжанцзяцзеда яшайдиган 1,5 миллион аҳолининг барчаси учун яккаланиш режимини жорий қилиб, маҳаллий сайёҳлик нуқталарини ёпиб қўйди.

    Мавзуга доир: Хитой COVID-19 келиб чиқишини ўрганишнинг 2-босқичи бўйича ЖССТ билан ҳамкорлик қилишдан бош тортди

    Эстония олимлари коронавирусга қарши спрей ишлаб чиқди, у энг кўп хавотир уйғотувчи штаммларнинг барчасидан ҳимоя қилади.

    Ген инженерияси билан шуғулланувчи Icosagent компанияси илмий директори Март Устав маълум қилишича, лаборатория тадқиқотлари бурунга сепиладиган дори, ЖССТ фикрича, энг кўп хавотир уйғотадиган штаммларнинг барчасидан, шу жумладан, ҳозирда Эстонияда тарқалаётган дельта штаммдан ҳам ҳимоя қилади.

    «Биз жамоамиз билан вирусдаги ўзгаришларни доимий равишда кузатиб бориб, BioBlock спрейининг ҳали кенг тарқалиб улгурмаган штаммларни нейтраллаштириш қобилиятини синамоқдамиз», — деди Устав.

    Мавзуга доир: Исроил капсула шаклидаги вакцинани ишлаб чиқди, 1 миллиондан ортиқ бола коронавирус туфайли етим қолди. Коронахабарлар

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ)нинг Фавқулодда ҳолатлар қўмитаси дунё ҳамжамиятини 2022 йил ўрталаригача аҳолининг 60 фоизини эмлашга чақирди.

    ЖССТ вакиллари эслатишича, COVAX вакциналарни тақсимлаш механизми орқали атиги 90 миллион доза дори ўтган, бутун дунё бўйлаб эса 3 миллиард доза вакцина тарқалган.

    ЖССТ ташкилотга аъзо мамлакатларга 2021 йил сентябргача дунё аҳолисининг камида 10 фоизини, декабргача  — 40 фоизини, 2022 йил ўрталаригача эса 60 фоизини эмлашга даъват этди. «Аҳолининг заиф гуруҳларини COVID-19 вариантлари пайдо бўлиши ва тарқалишидан ҳимоя қилиш учун глобал бирдамликни кучайтириш талаб этилади», — дейилади ЖССТ хабарида.

    Ушбу мақсадга эришиш учун тўрт ой ичида даромад даражаси паст ва ўртача бўлган мамлакатларда яна 250 миллион киши вакцинациядан ўтиши керак.

    «Бу пандемия юқори даражада юқумли вирус келтириб чиқарди, аммо тақсимот, тенгсизлик ҳамда келажакка сармоя киритишга тайёр бўлмаслик уни бир неча маротаба кучайтирди. Шунинг учун биз жамиятимизнинг камчиликларини бартараф қилишимиз керак», — дейилади хабарда.

    Мавзуга доир: Яқин Шарқ ва Шимолий Африкада COVID-19’нинг тўртинчи тўлқини юз бермоқда

    Берлинда коронавирус чекловларига қарши намойишларда 600 га яқин одам қўлга олинди.

    1 август куни шаҳарда шу мавзуга бағишланган 13 та норозилик акцияси бўлиб ўтди. Бранденбург дарвозаси яқинидаги майдонга сув замбараклари олиб келинди. У ерда Querdenken 711 ҳаракатининг юзлаб тарафдорлари тўпланди. Намойишга пандемия чоғида ижтимоий масофа қоидаларига риоя қилиш иложсизлиги туфайли шаҳар ҳукумати томонидан розилик берилмаган.

    Дастлаб полициячилар акция ўтказилишининг олдини олишни режалаштирган эди, аммо бунга муваффақ бўлмади.

    Мавзуга доир: Европада коронавирус чекловларига қарши оммавий норозиликлар бўлиб ўтди. Франция, Буюк Британия, Италия ва Грецияда намойишчилар кўчаларга чиқди (фото)

    02.08.2021, 12:28   Изоҳ (0)   22883
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Толибон» Афғонистон ҳудудининг ярмида ўз назоратини ўрнатди

    02.08.2021, 11:11

    Германия вакиллари «Толибон» билан яширинча учрашув ўтказди — ОАВ

    02.08.2021, 10:10

    ОАВ: Туркияда «Олов болалари» террорчилик ташкилоти ўрмон ёнғинлари учун жавобгарликни ўз зиммасига олди

    02.08.2021, 09:41

    Мьянмада ҳарбийлар муваққат ҳукумат тузилганини эълон қилди

    01.08.2021, 21:35

    Япония ва Таиландда COVID-19 билан касалланиш бўйича рекордлар қайд этилди

    01.08.2021, 20:34

    Евроиттифоқ Афғонистонда ҳокимият ҳарбий йўл билан эгаллаб олинадиган бўлса, «Толибон» ҳукуматини тан олмайди

    01.08.2021, 19:33
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эрон ядрочи олимларини хавфсиз жойга кўчирди — The Telegraph

    Дунё | 18 август, 00:05

    Грецияда 273 нафар йўловчи бўлган самолёт двигатели ёниб кетди (видео)

    Дунё | 17 август, 23:32

    Зеленский: Украина Конституцияси “ер билан савдолашишга” йўл қўймайди

    Дунё | 17 август, 22:50

    Кувайтда алкоголдан 23 киши вафот этди

    Дунё | 17 август, 22:15

    “Россия Украинанинг 5 та вилояти бўйича ён берди” — Уиткофф

    Дунё | 17 август, 21:10

    Афғонистон ва Ўзбекистон 243 млн долларлик энергетика шартномасини имзолади 

    Ўзбекистон | 17 август, 20:15

    Хитойда қизнинг қорнидан 2 кг соч тўплами олиб ташланди  

    Дунё | 17 август, 19:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.