Наманганда коронавирусга қарши қўлланилган вакциналар сони 1 миллиондан ошди. Бу ҳақда вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Абдулҳоди Иминов маълум қилди, дея хабар беради «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев. Қайд этиш жоиз, Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотлари бўйича 31 июль ҳолатига кўра вилоятда 977 мингдан ортиқ вакцина қўлланилган.
Мутасаддига кўра, уларнинг 620 минг нафари вакцинанинг биринчи дозаси билан эмланган. Ҳозирда вилоят бўйича 234 та эмлаш пункти ва 54 та мобил гуруҳ фаолият олиб бормоқда.
«31 июль куни Наманганга 162 минг доза Moderna вакцинаси келтирилди. Бугун ушбу туркум вилоятимизнинг барча шаҳар-туманларига етказилди. Шу тариқа вилоятимизда коронавирусга қарши қўлланаётган вакциналар сони 4 тага етди», — дейди Абдулҳоди Иминов.
Маълумот учун, Наманганда жами 1,7 миллиондан ортиқ кишини коронавирусга қарши эмланиши кўзда тутилган. Ҳозирда вилоят эмланиш кўрсаткичлари бўйича мамлакатда етакчилик қилмоқда.
Изоҳ (0)