• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12676.11
    • RUB161.56
    • EUR14975.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Швейцария 10 йил давом этган суриштирувдан кейин «Магнитский иши»ни ёпди

    Швейцария Бош прокуратураси Уильям Браудернинг Hermitage Capital Management компанияси томонидан 2011 йилнинг март ойида киритилган даъво бўйича олиб борилаётган жиноий ишни ёпди. Бу ҳақда прокуратура веб-сайтига таяниб «РБК» хабар берди.

    Сахаров марказида Сергей Магнитскийни хотирлаш кечаси

    Сахаров марказида Сергей Магнитскийни хотирлаш кечаси
    Фото: «ТАСС»

    Суд ишига 2009 йилда «Матросская Тишина» тергов изоляторида вафот этган адвокат ва аудитор Сергей Магнитский томонидан эълон қилинган ҚҚСни қайтариш ва Россия бюджетидан ўғирликлар билан боғлиқ фирибгарликлар тўғрисидаги маълумотлар сабаб бўлган.

    Гумон қилинганидек, 2007 йил охирида Россия солиқ органлари зарарига содир этилган фирибгарлик натижасида умумий қиймати 230 миллион АҚШ долларига тенг бўлган солиқлар асоссиз қайтариб олинган. Ушбу маблағлар гўёки, аввал Россияда, сўнгра бошқа қатор мамлакатларда, шу жумладан, 2008 йилдан 2010 йилгача қисман Швейцарияда «ювилган».

    «Россияда Сергей Магнитскийнинг ўлими билан боғлиқ ҳолатлар ва унинг сиёсий оқибатлари, шу жумладан, ‘Магнитский рўйхатлари’ ушбу тергов мавзуси эмас», — дейилади Бош прокуратура хабарида.

    Терговчилар Швейцариядаги кўплаб банк ҳисобварақлари тўғрисида маълумот олди, хорижий мамлакатлар, шу жумладан, Молдова, Литва, Россия, Кипр, АҚШ ҳукуматига ўзаро ёрдам бериш тўғрисида кўплаб сўровлар юборди, шунингдек, Швейцарияда ва чет элда кўплаб шахслар билан суҳбатлашди.

    Тўпланган маълумотларнинг таҳлили шуни кўрсатдики, тергов давомида Швейцарияда бирор кишига айблов эълон қилиш мумкин бўлган далиллар топилмади, шунинг учун прокуратура ишни ёпишга қарор қилди.

    Бироқ тергов жараёнида Швейцарияда музлатилган баъзи активлар Россияда содир этилган қоидабузарлик билан боғлиқлиги аниқланди. Натижада прокуратура 4 миллион Швейцария франкидан кўпроқ (4 миллион доллардан кўпроқ) маблағни мусодара қилишга қарор қилди.

    Адвокат ва аудитор Сергей Магнитский Россияда 2008 йилда Hermitage Capital фондининг солиқ тўлашдан бўйин товлаш иши бўйича ҳибсга олинган. У 2009 йилда «Матросская Тишина» тергов изоляторида вафот этди. Вафотидан кейин 2013 йилда айбдор деб топилди. Hermitage Capital раҳбари Уильям Браудернинг сўзларига кўра, тергов изоляторида Магнитскийни ўлдиришган, унинг таъқиб қилиниши аудитор Россия бюджетидан 230 миллион доллар ўғирланишига оид коррупцион схемани фош қилгани билан боғлиқ.

    Магнитскийнинг ўлими ва Браудернинг баёнотлари АҚШда «Магнитский акти» қабул қилинишига сабаб бўлди, унинг асосида Россиянинг айрим фуқароларига қарши санкциялар жорий қилинди. Кейинчалик ушбу санкцияларга Европа Иттифоқи, Канада, Буюк Британия ва бошқа мамлакатлар қўшилди. Сўнгги ўн йил ичида Браудер россияликлар томонидан Швеция, Эстония, Австрия ва бошқа мамлакатларда пул ювилиши эҳтимоли бўйича бир қатор текширувларни бошлади.

    Россияда солиқ тўлашдан бўйин товлаш бўйича Браудерга қарши жиноий ишлар қўзғатилган. 2013 йилда у сиртдан умумий режимдаги колонияга тўққиз йилга ҳукм қилинган. 2018 йилда унга қарши янги жиноий иш қўзғатилди — Бош прокуратуранинг таъкидлашича, фонд раҳбари солиқлардан қочиш учун трансмиллий жиноий ҳамжамиятни ва шу билан боғлиқ фирибгарлик схемаларини тузган.

    2019 йилда Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди Сергей Магнитский, унинг рафиқаси Наталья Жарикова ва онаси Наталья Магнитскаянинг шикоятини қаноатлантирди. Магнитский 2009 йил 11 июлда — ўлимидан тўрт ой олдин Европа судига ўз номидан шикоят билан мурожаат қилган. Магнитскийнинг беваси 2010 йил март ойида шикоятга қўшилган; аудиторнинг онаси судга 2012 йил августда мурожаат қилган.

    Суд Россия ҳукумати қамоқхона раҳбарияти томонидан Магнитскийга нисбатан яшаш ҳуқуқи, ҳибсда сақлаш ва муомала чоғида қийноқларнинг тақиқланиши шартлари бузилишига йўл қўйиб берган деб топди. Европа суди, шунингдек, Россия Магнитскийга нисбатан ҳибсда маъқул муддат сақлаш ва маъқул муддатда адолатли суд қилиниш билан боғлиқ тартиб-қоидаларни бузганини тасдиқлади. Суд икки аризачига 34 000 евро ундириб берди.

    Мавзуга доир: АҚШ Рамзан Қодиров доирасидаги одамларга нисбатан Магнитский қонуни бўйича санкция қўллади

    30.07.2021, 08:08   Изоҳ (0)   14454
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    АҚШ ва Россия қурол-яроғ устидан назоратни муҳокама қилди

    30.07.2021, 07:49

    Санкт-Петербургда муҳожирлар иштирокида оммавий муштлашув содир бўлди

    30.07.2021, 07:07

    Арманистон ва Озарбайжон бир-бирини ярашувни бузиб, ўт очишда айблади

    30.07.2021, 06:16

    Россия Афғонистондаги ҳокимият «Толибон» томонидан эгаллаб олиниши сценарийсига тайёр

    29.07.2021, 23:26

    Россияда оммавий муштлашувларда қатнашадиган муҳожирлар мамлакатдан чиқариб юборилади

    29.07.2021, 21:28

    Қозоғистонда касалланганлар сони бўйича рекорд қайд этилди, дунёда COVID-ўлимлар 21 фоизга кўпайди. Коронахабарлар

    29.07.2021, 19:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда энди 7-9-синф ўқувчилари университетда ҳам ўқитилади 

    Ўзбекистон | 1 июл, 23:15

    “Дарё” дайжести: 1 июлнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 1 июл, 23:00

    Уоррен Баффет 6 млрд долларлик Berkshire акцияларини хайрия қилди

    Дунё | 1 июл, 22:40

    Тошкент архитектура-қурилиш университетида дуал таълим жорий этилади 

    Ўзбекистон | 1 июл, 22:25

    3 йил давомида уйдан чиқмаган эркак ахлат ва чиқиндилар уюми орасидан топилди

    Дунё | 1 июл, 22:14

    “Куннинг камида 2-3 соатини салқин хонада ўтказинг”. ЖССТ аномал иссиқда аҳолига зарур бўлган тавсиялар берди

    Ўзбекистон | 1 июл, 21:55

    АҚШ соғлиқни сақлаш вазири америкаликларни дунёдаги энг касал миллат деб атади

    Дунё | 1 июл, 21:45

    “Ёшлар Иттифоқи” қуриб битказган “Аср қурилиши” — БАМ тарихи

    Дунё | 1 июл, 21:35

    WP: Маск рақобатчиларнинг махфий маълумотларига кириш имкониятига эга бўлган

    Дунё | 1 июл, 21:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.