Ушбу мазали ичимлик ширинлик ўрнини боса олади. Шунингдек, таъбга кўра истаган резаворларни қўшиш мумкин.

Фото: Lifestyle

Керакли маҳсулотлар:

  • банан – 1 дона;
  • музқаймоқ – 200 грамм;
  • сут – 1/2 стакан;
  • шакар – 50 грамм;
  • қуйилтирилган сут – 60 грамм;
  • ялпиз, резаворлар.

Тайёрланиш жараёни:

  1. Банан ва резаворлар бўлакларга бўлинади.
  2. Барча маҳсулотлар блендер ёрдамида яхшилаб аралаштирилади.
  3. Тайёр бўлган коктейл ялпиз ва бошқа мевалар билан безатилади.