Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкент шаҳри Юнусобод тумани ФҲДЁ бўлими биноси электр энергиясидан қарздорлиги сабаб автоматик равишда тармоқдан ажратиб қўйилган. Бу ҳақда туман электр таъминоти корхонаси мутасаддилари маълум қилди.

Фото: «Яндекс.Харита»

Фото: «Яндекс.Харита»

28 июнь куни ижтимоий тармоқларда пойтахтнинг Юнусобод туманидаги ФҲДЁ бўлимида электр энергияси йўқлиги тўғрисида хабар тарқалган. «Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси» АЖ мутасаддилари томонидан тумандаги ФҲДЁ бўлимида ўрганиш ўтказилган.

Аниқланишича, ушбу туман ФҲДЁ бўлимининг электр энергияси таъминотидан жами 4 миллион сўм қарздорлиги мавжуд бўлиб, идора биноси электр энергиясидан қарздорлик эвазига автоматик равишда тармоқдан ажратилган.

Маълум қилинишича, республика бўйлаб электр энергиясининг барча истеъмолчиларига АСКУЭ ҳисоблагичлар ўрнатилмоқда. Ўрнатилган ҳисоблагичларнинг қарийб 4 миллион 127 мингтадан ортиғи биллинг тизимига уланган бўлиб, ҳисоб-китоблар автомат равишда амалга оширилмоқда. Бу электр энергияси ҳисобга олишни автоматлаштириш марказида (Data center) марказлашган ҳолатда бошқарилади.

Айни вақтда туман ФҲДЁ бўлими томонидан мавжуд қарздорлик бартараф этилгандан сўнг, бино барқарор электр энергияси билан таъминланган.

Аввалроқ Ўзбекистонда электр энергияси бўйича 3,5 триллион сўм қарздорлик мавжудлиги тўғрисида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Искандаров — энг яхши футболчи, Кападзе — энг яхши мураббий. Ўзбек футболида 2022 йилнинг энг яхшилари аниқланган маросимдан фоторепортаж
Маданият
Фарзандидан айрилган, 3 соат ухлаган, ҳожатхонада фаррошлик қилган: муваффақиятга эришиш йўлида турли қийинчиликлардан ўтган юлдузлар (фото)
Маҳаллий
«Сирдарёда бир сўм ҳам ўғирланмайдиган, коррупциясиз тизим яратилиши керак» — Сардор Умурзоқов