• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маслаҳатлар

    Тиш винери нима? Ўзбекистонлик мутахассис процедуранинг афзалликлари ва салбий жиҳатлари ҳақида батафсил маълумот берди

    Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқда винер қилдириш ибораси тез-тез қулоққа чалинмоқда. Ундан нафақат санъат вакиллари, балки ёшлар ҳам кенг фойдаланмоқда. Кимдир уни узоқ муддатли тиш оқартириш воситаси, кимдир эса тишларни текислаш муолажаси дейди. Хўш, аслида винер нима? Процедура кимлар учун, неччи ёшдан фойдаланиш мумкин? Винер қўйдирган киши нималарга амал қилиши лозим? Унинг қандай салбий таъсирлари бор? Хизматдан фойдаланиш нархлари қанча? 

    Бу ҳақда стоматолог Саидолимхўжа Сайдалиев батафсил маълумот берди. 

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Тиш винери нима?

    Кўпчилик винерни тишларни оқартирувчи процедура сифатида билади. Аммо у нафақат эстетика, балки даволаш учун ҳам қўлланилади. Бунда тишолди қисмини 180—360 градусда оқ қоплама билан қопланади. Унинг ҳам ўзига яраша қалинлиги бўлиб, тиш 0,2—0,5 мм атрофида ёпиб чиқилади.

    Процедурадан кимлар фойдаланиши мумкин?

    Масалан, кимдадир диастема, трема касаллиги бор. Яъни тишларининг ораси очиқ бўлади. Баъзиларнинг эса тишлари қийшиқ ёки болалигидан ранги сариқ кўринишда бўлади. Кулганда, гапирганида ўзини ноқулай ҳис қилади. Шундай камчиликларни винер ёрдамида тўғрилаш, аниқроғи беркитиш мумкин.

    Яна бир ижобий тарафи винер қилинганда, тишлар кўп чархланмайди, нерви олинмайди.

    Аммо охирги пайтларда аксарият беморлар қийшиқ тишларини ҳам «1–1,5 йил брикет тақиб юргим келмаяпти, винер қилиб қўйинг», — дейди.

    Баъзан қабулимга 18 яшар қизлар келади. Тиши соғлом, эмали оқ, холати яхши, лекин янада чиройли кўринишни хоҳлайди. Уларга доим тишларининг ҳолати яхшилигини, винер қўйдириш шарт эмаслигини айтаман.

    Чунки стоматология бизнес эмас. Ҳар бир процедура, албатта, фойда бериши керак. Винер қилиш экан деб келган одамга қилиб кетавериш ярамайди.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Винер неча ёшдан тавсия этилади?

    Имкон борича барчага стоматологик қопламалардан 18—20 ёшдан кейин фойдаланишни тавсия қиламиз.

    Тўғри, айрим ҳолларда 15—16 ёшдан бошлаш ҳам мумкин, лекин кўпчиликда 18—25 ёш оралиғида ақл тиши чиқа бошлайди. Унга жой керак бўлиб, тишларнинг жойлашуви сурилади. Кимнингдир жағида жой бўлади, кимдадир эса йўқ.

    Қолип, винерлар эса тишларнинг орасига кириб туради. Бир марта қўйдирганингиздан кейин улар шундай қотади. Ақл тиши чиқиб, тишлар сурилгани натижасида эса винер сурилмай синиб кетади ёки тиш блокланиб қолади.

    Шунинг учун винер хизматидан мен 22 ёшдан кейин фойдаланишни маслаҳат бераман.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Тишни оқартиришни винердан нима фарқи бор?

    Тиш оқартириш муолажаси винернинг маълум бир даражада ўриндоши ҳисобланади. Бунда тишлар турли аппаратлар ёрдамида оқартирилади. Айтишим лозимки, мазкур процедуранинг ҳеч қандай даволовчи хусусияти йўқ, фақат гўзаллик учун қилинади.

    Тишни оқартирган киши бир ой давомида қизил, аччиқ шўр, газли, кофе, хуллас рангли, бўялган маҳсулотларни истеъмол қилмаслиги зарур.

    Процедурадан сўнг тишлар олти ой давомида оппоқ кўринишда бўлади. Агар тишларингизни яхши парвариш қилсангиз, унинг бу ҳолати янада кўпроқ сақланиши мумкин.

    Масалан, баъзилар келади, орадан бир йил ўтса-да, тишлари оппоқ туради, баъзилар эса тиш гигиенасига амал қилмагани сабаб олти ойдаёқ унинг ранги ўзгаришни бошлайди.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Винернинг тиш оқартиришдан энг катта фарқи — тиш шаклини ўзгартириши ва оқлигини узоқ муддат сақлаб қолишида. Масалан, бир марта қилинган винер тишларда 10-15 йил давомида туради. Оқартириш процедурасининг эса муддати олти ой. Ҳар йилда бир ёки икки марта мазкур хизматдан фойдаланишингизга тўғри келаверади.

    Албатта, винер қўйдирдингиз дегани у 10 йил аниқ туришини англатмайди. Унинг ҳам ўзига яраша амал қилиниши зарури бўлган қоидалари бор. Масалан, иложи борича қаттиқ маҳсулотларни истеъмол қилмаслик керак.

    Шундай одамлар бор, ёнғоқни ҳам тишида чақиб ейди. Бу асло мумкин эмас. Биз ҳатто олмани ҳам кесиб ейишни тавсия қиламиз.

    Бир нарсани айтиб ўтишим лозим, қабулимга келган аксарият беморлар процедурага «Неча йил кафолат берасиз?» деб сўрашади.

    Доим айтадиган гапим, авваламбор, худо. Биз қўлимиздан келганича даволашга ҳаракат қиламиз. Лекин процедураларнинг сизга қанча вақт хизмат қилиши 80-90 фоиз ҳолатларда организмга боғлиқ. Организм қанча ёш бўлса, яхши парвариш қилинса, қўлланган ҳар бир процедуранинг натижаси кўпроқ сақланади.

    Яна бир мисол, ёши катта мижозлар келиб, «Мана бу винерни, колонкани қўйдиргандим. 20 йил турди. Бирор марта безовта қилмади. Аммо кейинги қилдирганимга уч йилга бўлмасдан милкларим қочиб кетди. Яхши қўймаган эканда» дейди.

    Тўғри, мен ҳамкасбларимни оқламоқчимасман, яхши қўймаган ҳам бўлиши мумкин. Лекин хизматнинг 20 йил давомида яхши турганининг асосий сабаби у аёл тахминан 30-35 ёшларида буни қўйдирган. Ўша ёшида унинг организмида қон айланиш системаси, иммунитет яхши бўлган. Лекин афсуски буни кўпчилик тушунавермайди.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Винернинг салбий таъсири ҳақида

    Афсуски, ҳозирги кунда винердан фақат гўзаллик мақсадида фойдаланаётганлар кўпайиб боряпти. Аммо айтиш лозимки, ҳар қандай процердуранинг ўзига яраша салбий таъсирлари ҳам йўқ эмас.

    Келинг, мисоллар орқали тушунтириб бераман. Масалан, сизнинг тишингизда винерни талаб қиладиган ҳеч қандай муаммолар йўқ эди. Аммо сиз бу хизматдан фойдаланишни истадингиз. Винер тишингизга 180 градус бўйича қопланади, унинг орқа қисми очиқ қолади.

    Агар гигиенага амал қилмасангиз аста-секин ўша очиқ қолган қисмлардан кариес келиб чиқиши мумкин. Албатта, бу ҳолат ҳаммада ҳам бўлади демоқчимасман. Лекин 10-15 фоиз ҳолатда содир бўлади.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Хизматларнинг нархи қанча?

    Ҳар бир стоматолог ўзининг ишига, харажатига қараб нарх белгилайди. Масалан, клиника шаҳар марказида бўлгани учун ижара ҳақи ҳам шунга яраша.

    Ўзбекистонда винер қўйиш нархи ўртача 1,6 миллиондан 4 миллион сўмгача. Тиш оқартириш процедурасининг нархи эса ўртача 3,2 миллиондан 5,5 миллион сўмгача белгиланади.

    Мавзуга доир: 

    • Тишлар ўз вақтида даволанмаса, инсон организмида қандай ўзгаришлар юз беради?
    • Олимлар тишни кариесдан ҳимоя қилишнинг янги усулини топди
    • Тишлар саломатлигига путур етказадиган 10 та зарарли одат
    • Замонавий турмуш тарзида энг кўп кузатиладиган 5 зарарли одат

    29.07.2021, 09:56   Изоҳ (0)   50563
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Чизғич, «шпатель» ва ошхонада ишлатса бўладиган бошқа буюмлар

    25.07.2021, 21:57

    Бир ҳафта ичида вазн ташлашга ёрдам берувчи овқатланиш билан боғлиқ одатлар

    23.07.2021, 14:45

    Жазирама кунларда хонани салқинлаштиришнинг самарали 11 усули

    22.07.2021, 18:54

    Сут маҳсулотлари нима учун айнийди ва бундай вазиятда нима қилиш керак?

    21.07.2021, 17:52

    Пул сарфлашга ҳожат йўқ: Уй шароитида тайёрлаш мумкин бўлган 4 тозалаш воситаси

    21.07.2021, 12:56

    Янги пойабзал қутисидан чиқадиган гелли пакетдан қандай мақсадда фойдаланса бўлади?

    21.07.2021, 09:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.