«Дарё»ни Telegram’да ўқинг! Join!
11:53, 28.07.2021 17803

Louis Vuitton бренди Charlie номли экологик тоза кроссовкаларни яратди

Louis Vuitton дизайнерлари 90 фоизи қайта ишланган материаллардан ташкил топган кроссовкани ишлаб чиқишга муваффақ бўлди. Мазкур ўзига хос моделга Charlie деб ном берилган.

Фото: Louis Vuitton

Нафақат эркаклар, балки аёллар учун ҳам мўлжалланган оқ кроссовка, икки хил – калта ва тепа қисми баландроқ турадиган вариантда тақдим этилган. Charlie’нинг устки қисми қайта ишланган полиэстер ва biopolioli деб номланган маккажўхори асосидаги пластик қатлам билан қопланган.

Фото: Louis Vuitton

Фото: Louis Vuitton

Таг қисми 94 фоиз қайта ишланган каучукдан иборат пойабзалнинг боғичлари 100 фоиз қайта ишланган нейлондан ташкил топган. Ички тагчарм ҳамда астар асосида қайта ишланган полиуретан ва полиэстер борлигини кўриш мумкин.

Фото: Louis Vuitton

Қайта ишланган қути ичига жойланадиган кроссовкаларни 12 ноябрдан бошлаб бренднинг расмий сайти орқали сотиб олиш мумкин бўлади.