Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Навоийда ветеринария-санитария талабларига зид равишда олиб кетилаётган 900 килограммга яқин гўшт маҳсулотлари аниқланди.

Фото: ИИВ матбуот хизмати

Фото: ИИВ матбуот хизмати

Вилоят ИИБ матбуот хизмати хабарига кўра, 25 июлдан 26 июлга ўтар кечаси, тахминан, соат 00:20 ларда Навоий вилояти Кармана туманида жойлашган «Самарқанд» ЙПХ масканида Бухоро—Тошкент йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган М.А. бошқарувидаги Isuzu Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБ ва ППХ ҳамда ЖТСБ карантин тадбирларини таъминлаш бўлинмаси ходимлари томонидан тўхтатиб текширилган.

Текширув давомида автомобиль юкхонасида келиб чиқиши номаълум бўлган 180 килограмм йирик шохли мол гўшти ҳамда 720 килограмм майда шохли мол гўшти, жами 850—900 килограмм гўшт Тошкент шаҳрига олиб кетилаётгани аниқланган.

Ушбу олиб кетилаётган маҳсулотларнинг сифатига аниқлик киритиш мақсадида вилоят Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ҳамда масъул ходимлар томонидан текширилганда, фуқаро ушбу гўшт маҳсулотларини ветеринария-санитария қоидалари талабларига зид равишда Тошкент шаҳрига сотиш мақсадида олиб кетаётгани маълум бўлган.

Ҳолат юзасидан ўрнатилган тартибда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 109-моддаси (ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларини бузиш)га асосан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Кино
Роли сабаб томошабинлар танқиди ва ғазабига учраган машҳур актёр ва актрисалар (фото)
Маҳаллий
Ўзбекистонда 25 ноябрь куни 124 кишида коронавирус аниқланди
Дунё
Путиннинг аскарлар оналари билан учрашуви фейкми? Ушбу учрашувда аслида кимлар қатнашгани маълум бўлди