Ижтимоий тармоқларда беморнинг дельтасимон мушагидан бир металл парчаси чиқариб олиниш жараёни намойиш қилинди. Видео юзасидан Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабеков муносабат билдирди.
«Бу видеони тарқатаётганлар буни вакцинадан кейинги ҳолат эканини айтиб, уни махсус ‘чип’ дейишмоқда. Бу ҳақиқатга мос келмайди!
Биринчидан, суюқ металл — фақатгина симоб ҳисобланади. Темир моддасини суюлтирилган ҳолда организмга киритиш мумкин эмас. Чунки жуда юқори ҳароратдагина темир моддаси суюқ ҳолатга келади.
Қолаверса, темир моддасини организмга юбориш учун игна учи жуда ҳам йўғон бўлиши керак. Ушбу видеодаги ҳолатни вакцина билан боғлаш мутлақо нотўғри! Бундай ҳолатларга ортиқча эътибор қаратмаслигингизни сўраймиз», – дейди Нурмат Отабеков.
Мавзуга доир:
- «Ҳали ҳам одамларимиз вакцинага ишонмаяпти». Шавкат Мирзиёев аҳолини коронавирусга қарши эмланишга чақирди
- «Коронавирусга қарши эмланганлар касалликни енгил ўтказади, реанимацияга тушмайди, ўлим ҳолати кузатилмайди» – мутахассис Дилбар Далимова
- «Бу йил реанимация болаларга тўла, ўтган йили бундай ҳолат бўлмаган» — мутахассис ҳозирги кунда вакцинация нима учун зарурлигига изоҳ берди
Изоҳ (0)