Инновацион ривожланиш вазирлигининг «Vaksinauz» Telegram-каналида бутун Ўзбекистон бўйлаб эмлаш пунктлари рўйхати эълон қилинди.
Келтирилган рўйхатга фақат тиббиёт муассасалари — марказий ва оилавий поликлиникалар ва ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари киритилган.
Эслатиб ўтамиз, 28 июндан Тошкент бозорлари ва йирик савдо мажмуаларида 46 та қўшимча эмлаш пункти пайдо бўлди. Тошкент шаҳрида 8 июлдан аҳолини эмлаш учун махсус автобуслар йўлга қўйилди. Бироқ бу маълумотлар тегишли рўйхатга киритилмаган.
Ўзбекистондаги эмлаш пунктлари рўйхати:
22 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирусга қарши жами 5 945 130 доза вакцинадан фойдаланилган, уларнинг 1 572 483 дозаси иккинчи ва 592 938 дозаси учинчи босқичда қўлланилган. Шунга кўра, мамлакатда жами эмланганлар сони 3 779 709 кишини ташкил этмоқда.
Изоҳ (0)