Бирмингемдаги Borgezie уйи компанияси бриллиантлар билан безатилган эркаклар учун дунёдаги энг қиммат пойабзални тақдим этди, деб хабар беради «Korrespondent.net».

Фото: Daily Mail

Броги деб аталувчи 150 минг долларлик оёқ кийим тури (декоратив тешикларга эга яримпойабзал) дизайнер Кристофер Шеллис томонидан вино рангли чармдан тикилган бўлиб, у нафақат бриллиантлар билан, балки олтин билан ҳам безатилган. Уларнинг нархи 150 минг долларни ташкил этади.

Модалар уйи олтин билан қопланган патакли яримпойабзални 60 минг фунт турадиган платинали камар ва 36 минг фунтлик чарм куртка билан кийишни тавсия қилади.

Фото: Daily Mail

Дизайнернинг таъкидлашича, у мазкур оёқ кийимни яратишда 1558 йилда тож кийдирилган қиролича Елизавета I дан илҳомланган.

Бу қадар қиммат оёқ кийим эгасига унинг умрини охиригача кафолат берилади.

Аввалроқ Nike бренди Air Force кроссовкаларининг тошлар билан безалган вариантини ишлаб чиқаргани тўғрисида хабар берилганди.